«Maktek» электрон кутубхонасининг FSV технологияси учун интеллектуал мулоқот тизими моделни қуриш масаласи
Қисқа мазмуни
Ишда интеллектуал мулоқот тизимларининг сенарийларни тузиш учун 2 та масала, рекурент ва рекурсив муносабатли вариантлар ва шартли ечимлар вариантлар тўпламлари асосида моделини қуриш ғояси илгари сурилган.
Калит сўзлар: интеллектуал мулоқот тизимлари, интеллектуал сенарий, рекурент муносабат, рекурсив муносабат,
Бугуни кунда фойдаланувчилар учун ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадидан электрон ресурслар тўпламидан маълумотларни излаш долзарб ҳисобланмоқда. Шунингдек, ахборот тизимларини яратиш ва жорий қилишдаги маълумотларни йиғиш масаласи, узатиш масалаларини ортга қолдираётган маълумотларга ишлов бериш масалалари ҳамда излаш, қидириш масалаларини илмий ва амалий тадқиқ қилиш зарурияти пайдо бўлди.
Республикамизнинг умумий ўрта таълим мактаблари жорий қилинаётган «Maktek» электрон кутубхона (http://lib.uzedu.uz/) ахборот тизими доирасида излаш ва қидириш масалаларни тадқиқ қиламиз. Бу тизимдан ҳозирда 8000 дан ортиқ кутубхона ходимлари ва 14500 дан ортиқ ўқувчилар фаол фойдаланиб келмоқда. Мутахассислар билан тизимни такомиллаштириш бўйича олиб борилан тадқиқот ишларда фақат излаш модулни модификациялаш бўйича таклифлар берилди.
«Maktek» электрон кутубхона ахборот тизимининг маълумотларни излаш тизими (МИТ) Б.Б.Мўминов томонидан ишлаб чиқилган FSV технологияси асосида яратилган.
FSV технологияси 3 босқичдан иборат:
Сўровларни шакллантириш
Сўров бўйича маълумотларга излаш ва ишлов бериш
Маълумотларни тақдим қилиш
Бу босқичларни алоҳида – алоҳида дастурий модул сифатида жорий қилиш мумкин. Maktek» электрон кутубхона ахборот тизими мактаб ўқувчилари учун мўлжаллаганлиги инобатга олсак, биринчи босқични, яъни сўровларни шакллантиришни такомиллаштириш ғоясини тадқиқ қиламиз.
Нима учун айнан сўровларни шакллантириш деган саволга қуйидагича жавоб берамиз:
Чунки ўқувчилар (фойдаланувчилар) асосан ўзининг қандай ахборот эҳтиёжи борлигини аниқ баён қила олмайди. Масалан, математика сўровини оладиган бўлсак, бу сўровга оид математикага оид бўлган, дарслик, ўқув қўлланма, масалалар тўплами, олимпиада масалалари ва бошқа электрон ресурсларни топиб беради. Фойдаланувчи эса, бу маълумотлар тўпламидан кераклисини танлаб олиши учун қуйидаги факторларини қўлаши керак:
Ҳар бир топилган маълумотнинг қисқа мазмуни билан танишиш. Масалан, 100 ресурс топилган бўлса, ҳар бирининг қисқа мазмунини 5 минутга ўқиб чиқса, жами 100*5=500 минут /60 = 8.34 соат вақт зарур.
Ресурсда керакли мавзу / билимнинг бор ёки йўқли
Мавзунинг баён қилинганлик даражаси (оддий, мураккаб ва бошқалар)
Фойдаланувчининг шу мавзуни ўрганиш учун таянч билимлари (билиши шарт бўлган билимлар) бор ёки йўқлиги.
Агар фойдаланувчи айнан шу ресурсни ўрганиши учун таянч билимларини ўрганиш ресурслари
Бу факторлар нафақат Республикамиз умумий ўрта таълим мактабларида балки академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ҳам кузатилмоқда. Бундай мураккаб тузилмали МИТлар фойдаланувчиларни ахборотдан чалғиш, кераксиз ресурсларни ўқиш, ўрганиш билан банд бўлиб қолиши мумкин. Шуниннгдек, жуда кўп вақтларини зарурий билимларни излашга ажратиб, билимларни ўрганишга вақт кам қолиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
ИМТлар инсон – машина мулоқотига асосланган кетма-кетлик ёрдамида амалга оширилади. Унда фойдаланувчига вариант таклиф қилинади ва вариантга мос ҳисоблаш машина томонидан амалга оширилади.
Фараз қилайлик фойдаланувчига шаҳар тарихи бўйча маълумот керак, унда қуйидагича мулоқот тизимини ишлаш алгоримини келтириш мумкин:
1-жадвал
Мулоқот тизимини ишлаш алгорими
№
|
Ҳодиса (event)
|
бажарувчи
|
1
|
Шахарни ташлан варианти
|
Фойдаланувчи
|
2
|
Индексланган рўйхатдан шахар бўйича саралашни бажариш
|
Машина
|
3
|
Шахарга мос энг кўп хусусият бўйича танлаш варианти
|
Фойдалнувчи
|
4
|
Хусусиятга мос саралаш бажариш
|
Машина
|
5
|
Хусусият бўйича таснифлаш масаласини алгоритмини бажариш
|
Машина
|
6
|
Синфлардан вариант (мультивариант) танлаш
|
Фойдаланувчи
|
7
|
Танланган синфнинг хусусиятлари бўйича кластеризация масаласи (энг яқин қўшнилар масаласи) алгоритмини бажариш
|
Машина
|
8
|
Рўйхат бўйича ресурсларни тақдим қилиш
|
Машина
|
Мулоқот тизимини ишлаш алгоримлари аниқ муносабатларга асосланган моделлар аосида қурилади. 1-жадвалга тасвирланган алгоритмнинг ҳодисалари бир бирига боғлиқ бўлмаган вариантларни бериш ва бу вариантларга мос ҳисоблаш алгоритмларини бажаришга қаратилган. Реал амалиётда бу каби алгоритмларни тадбиқ қилиш жуда мураккаб ҳисобланди, чунки ҳар қандай ахборот эҳтиёжи учун сенарийларни яратиш лозим. Яъни ўзгарувчан вариантлар тўплами ва вариантга мос алгоритм, ечимлар тўпламини шакллантириш лозим.
Тадқиқотларимиз натижасида ҳар доим махсус сенарий тузиш масаласини интеллектуал сенарийларни яратиш масаласи билан алмаштириш ғоясини илгари сурамиз. Чунки, маълумотлар ҳажми, мазмуни, боблари, бўлимлар ва бошқа хусусиятлар кун сайин ортиқ бормоқда.
Интеллектуал сенарийларни яратишни 2 та масалага ажратамиз:
Интеллектуал сенарийларни Рекурент муносабатли вариант ва шартли ечим вариантларига
Интеллектуал сенарийларни Рекурсив муносабатли вариант ва шартли ечим вариантларига
Таклиф қилинган масалларни Петри тўри модели, чекли автоматлар моделлари асосида тадқиқ қилиш мумкин.
Масалалардаги ҳар бир вариант ва ечим вариантларини аниқлаш алгоритмларини яратиш маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш масалаларига асосланади.
Умуман олганда интеллектуал мулоқот тизимларининг асосида қарорларни мустақил чиқара оладиган сенарийларни яратиш масаларини нейрон тармоқларини масаларига олиб келиб ечиш мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар
Мўминов Б.Б. Маълумотларни излаш тизими / Фан ва технология. –Т. 2016. -210 б.
Muminov B.B. FSV technology for information retrieval and presentation in corporated networks / Proceedings of the III Tashkent international innovation forum. Tashkent - 2017. –P. 128-133.
Г.В.Рыбина. Основы построения интеллектуалных систем. –М:Финансы и статистика, ИНФРА-М, 2010-432с.
Do'stlaringiz bilan baham: |