Изоҳ: 2015 йил 24 июндагиХТВнинг 191-буйруғи (Малака тавсифлари),
IV. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ, УЛАРГА БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАР
4.1. Мактаб ўқувчиси ҳуқуқ доирасида ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши, ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиши ҳамда таълим муассасасини бошқарув ишида қатнашиш ҳуқуқига эга.
4.2. Мактаб “Устави”да белгиланган тартибга тўлиқ риоя қилиш, тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида дарсга ўз вақтида келиш, уйга берилган вазифаларни бажариш, ижодий ёндошган холда дарс жараёнидан унумли фойдаланиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни муддатида бажариш.
4.3. Давлат рамзларини қадрлаш ва ҳурмат қилиш.
4.4. Мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишни таъминлаш. Жумладан қуйидагилар талаб этилади:
-ўқувчиларнинг кийим боши тоза ва озода бўлиши;
-ўқувчи қизларнинг сочлари текис турмакланган, калта юбка ва олди ҳаддан ташқари очиқ кўйлак киймаслик, таълим муассасаси ҳудудида бош кийимсиз ва пардозсиз юриш;
-ўғил болаларнинг сочлари текисланган, мактабга шортик ва майкада, «замонавий мода» деб тиззаси йиртилган шим, ғарбнинг жангари филъм қаҳрамонлари акс эттирилган кийимларда келмаслик.
4.5. Мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган ўқув дарсликлари билан келишни таъминлаш. Жумладан қуйидагилар талаб этилади.:
-ўқувчилар учун мўлжалланган папка билан келиши;
-кундалик дафтарини бўлиши;
-дарсга тўлиқ ўқув дарсликлари билан қатнашиш;
-маънавиятга зид ҳамда сифатсиз дафтарлардан фойдаланмаслик.
4.6. Мактабда мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчаларга эга бўлиши ва бу борадаги тартибга тўлиқ риоя қилиш талаб этилади. Жумладан:
-мактабга мобил телефони билан келиш ҳуқуқига эга, бунда мобил телефон «Овозсиз режим»да бўлиши шарт;
-мобил телефон ўқувчиларнинг дарсдан чалғитувчи восита эканлигини инобатга олиб, дарс машғулотлари ва тадбирларда мобил телефонни ўчириб қўйиш;
-мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ) таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиш;
- таълим муассасаларида имтиҳонлар, маданий тадбирлар пайтида, ахборот-ресурс марказлари, ўқув заллари, умумий фойдаланиш ва овқатланиш жойларида мобил телефондан фойдаланмаслик;
- дарс вақтида мобил телефон ёрдамида сўзлашиш, қисқа ҳабарлар алмашиш, ўйин ўйнаш, Интернет сайтларига кириш, мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
- мобил телефон орқали сўзлашганда бошқаларни ҳақорат қилиш ва атрофдагиларнинг нафсониятига тегувчи сўзларни ишлатмаслик;
- мобил телефон орқали мактабга инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, маънавий бузуқликнинг турли кўринишлари, порнография, алкоголизм, ичкиликбозлиқ, кашандалик каби иллатларни тарғиб этувчи, жамиятда умумэътироф этилган аҳлоқий қадриятларга зид бўлган, ўқувчиларнинг жисмоний ва маънавий камолотига зарар келтирувчи, шунингдек, диний ва миллий низолар келтириб чиқарувчи, диний ақидапарастлик ва миссионерлик билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги маълумотларни олиб кирмаслик ва тарқатилишига йўл қўймаслик;
- мобил телефон орқали ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, уларнинг хавфсизлиги тўлиқ кафолатланмаган хизматлари, жумладан, SMS–танишув хизматларидан фойдаланмаслик;
- мактабда мобил телефоннинг ўта баланд овозга созланиши, уларга мазмунида ўқувчининг ёши ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи мусиқа (рингтон)ларни ўрнатмаслик, эшитмаслик ва тарқатмаслик;
- мобил телефонни безатишда ўқувчининг ёши ва ижтимоий мавқеига мос бўлмаган, маънавий-ахлоқий тарбияга салбий таъсир кўрсатувчи тасвирлар (Wallpaper ёки «Заставка»), безаклар, символлар, қўғирчоқ ва бошқа шу кабилардан фойдаланмаслик.
4.7. Мактабда мобил телефондан фойдаланиш таълим-тарбия жараёни самарадорлиги, хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топиши, ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр қимматини муҳофаза қилиш мақсадларида, ҳуқуқ ва бурчларнинг, эркинлик ва масъулиятининг тенглиги нуқтаи назаридан чекланиши мумкин.
Шунингдек, мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача раҳбарият, раҳбар ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади.
Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.
4.8. Интернет тармоғидан фақат билим олиш мақсадида тўғри фойдаланиш, ёвуз ва бузғунчи ғоялар тарғиб этилувчи ўйинлар, сайтлар ва хабарлар таъсиридан ҳимояланиш, бу борада интернетдан фақатгина «ZiyoNet» таълим тармоғи орқали фойдаланиш.
4.9. Ҳафта давомида мактабнинг ҳаёти билан боғлиқ ташкилий ва оммавий тадбирларда, хусусан жума-маънавият кунлари маданий тадбирларда фаол иштирок этиш.
4.10. Жисмоний тарбия дарс машғулотлари куни спорт залларига махсус спорт формаси ва оёқ кийимларида иштирок этиш. (Махсус формасиз келган ўқувчилар машғулотга қўйилмайди ва ўша куни ўқувчи сабабсиз дарсга иштирок этмади деб ҳисобланади)
4.11. Мактабга қурол-яроғ, портловчи моддалар, тез аланга олувчи нарсалар, спиртли ичимликлар, наркотик ва тамаки маҳсулотлари, заҳарли моддалар олиб келинмайди.
Шунингдек, мактабга гугурт, ўткир қиррали нарсалар, газли балончалар, қуроллар ва ўйин карталари олиб киришлари рухсат этилмайди.
4.12. Дарс машғулотлари давомида мактабдан чиқиб кетиш, дарсга келмаганлиги ва кейинги дарсга кириш учун рухсатни синф раҳбари ва мактаб маъмуриятининг кўрсатмаси билан амалга оширилиши тартибига риоя қилиш. (Агар ўқувчи машғулотга келмаса, бунинг сабабларини исботловчи ҳужжатлар: тиббий маълумотнома ёки ота-онасининг аризаси синф раҳбарига тақдим этилиши лозим)
4.13. Мактаб ички тартиб қоидасини бузган ўқувчиларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланиши белгиланган. Жумладан:
-кундалигига танбеҳ ёзиш;
-мактаб буйруғи билан «Ҳайфсан» эълон қилиш;
-бошқа синфга кўчириш;
-вақтинчалик синфдан ташқари тадбирларда иштирок этишини таъқиқлаш;
-синфжамоаси орасида муҳокамаэтиш;
-ота-онасининг иш жойига ва маҳалла оқсоқоли номига хат юбориш.
4.14. Мактаб ҳаётида фаол иштироки, ҳулқи ва одоби, билимида эришган ютуқлари учун рағбатлантирилади. Жумладан:
-мактаб буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиш;
-мактабнинг «Фахрий китоби»га киритиш;
-«Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш;
-қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан мукофотлаш;
-мактаб радиоузели орқали эълон қилиш;
-ота-онасининг иш жойига ва маҳалла оқсоқоли номига хат юбориш.
V. ОТА-ОНАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Оила кодекси, Мактаб “Устави”, мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага ҳамда амалдаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш.
5.2.“Васийлик кенгаши”, ота-оналар қўмитаси фаолиятида иштирок этиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
5.3. Мактабга тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида фарзандининг ўз вақтида машғулотларга тўлиқ дарсликлар ва ўқув-қуроллари билан келишини таъминлаш.
5.4. Фарзандини давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, унинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш, унинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш.
5.5. Фарзандини мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишини таъминлаш.
5.6. Миллий маънавиятимизга, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига жавоб берадиган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларида бериладиган фан, адабиёт, санъат соҳасига ҳисса қўшган улуғ алломалар, олимлар портретлари, афоризм даражасига кўтарилган ҳикматли сўзлар мазмун-моҳиятига сингдирилган ўқув қуроллари ва бошқа ўқув анжомлари билан таъминлаш.
5.7. Фарзандининг мактабда мобил телефондан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга жамоат жойи ва мактабда мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.
5.8. Фарзандинг онгини интернет орқали кириб келаётган ғоявий таҳдид ва паст савияли «Оммавий маданият»нинг зарарли таъсирларидан ҳимоялаш, бу борада шахсий компьютер ва телефон орқали интернетга киришини фақатгина «ZiyoNet» таълим тармоғи орқали амалга оширишини тушунтириш ва назорат қилиш.
5.9. Фарзанди соғлиғини назорат қилиш борасида белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтказиш.
5.10. Фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан мактабда ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил этилган қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секциялари ва куни узайтирилган гуруҳларда мунтазам қатнашишини таъминлаш.
5.11. Ўқитувчилар томонидан фарзанди билимидаги аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаши учун барча шароитни яратиш ва назорат қилиш.
5.12. Турли спорт ва фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштирок этишини тўлиқ таъминлаш ва яқиндан ёрдам бериш.
5.13. Ижарага берилган дарсликларни фарзанди томонидан авайлаб-асрашни назорат қилиш, дарсликлар ижараси учун маблағларни ўз вақтида тўлаш.
5.14. Мактаб биноси, ўқув-лаборатория ва бошқа жиҳозларига фарзанди томонидан моддий зарар етказилган ҳолларда (нобуд қилиш, синдириш, бузиш, чизиш, яроқсиз ҳолга келтириш ва ҳ.к) ўрнатилган тартибда зарарни қоплаш.
5.15. Мактабда ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни”, “Оталар мажлиси” ва “Ота-оналар мажлиси”да ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этиш.
5.16. Фарзандини турли салбий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва қонунбузарликдан асраш ва соғлом турмуш тарзини шахсий намунаси орқали сингдириш. Жумладан:
-ойда бир марта бадиий китоб ўқиш;
-битта спорт тури билан шуғулланиш;
-ойда бир марта оилавий маданият масканларига ташриф буюриш.
5.17. Фарзандини намунали ҳулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун рағбатлантириш.
Шунингдек, мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун тарбиявий чоралар кўриш.
VI.МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
МАҲАЛЛАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:
- таълим муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиб, оқилона ечимлар топишда фаоллик кўрсатиши;
- фарзандлари тарбияси билан етарлича шуғулланмайдиган ота-оналарни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш, лозим холларда бундай ота-оналар билан тегишли профилактик тадбирларни белгилаш мақсадида маҳалла фаолларини бириктириш ёки қонун доирасида бошқа чоралар кўриш;
- маҳалла ҳудудидаги таълим муассасаларига иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишини қўллаб-қувватлаш;
- болаларни ташаббускорлик меҳнатсеварлик миллий ғурур, ватанпарварлик байналмилаллик руҳида тарбиялашга кўмаклашиш;
- ёшларга диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг салбий таъсирини тўғри англаб етишига ота-оналар орқали таъсир кўрсатиш, улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб боришга кенг жамоатчиликни сафарбар қилиш;
- маҳалла ҳудудидаги нотинч оилаларни аниқлаш ва уларда содир этилиши мумкин бўлган келишмовчилик ва низоларнинг олдини олиш;
- маҳаллада миллий давлатчилик ва миллий мафкура ғояларини, республикамизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқлар тарғиботини амалга ошириш борасида турли тадбирлар ташкил қилиш;
- таълим муассасалари тавсиясига кўра, турли йўналишдаги иқтидорли ўқувчиларни ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- фарзандларига маънавий-аҳлокий тарбия беришда ижобий натижаларга эришаётган, намунали оилалар ҳаёт тажрибасини оммалаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш;
- маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар имкониятларидан фойдаланиб, турли тўгарак ва "Уста-шогирд" йўналишида билим ва касб бериш фаолиятини ташкил қилиш;
- маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан шу ерда истиқомат қилаётган ва моддий жиҳатдан қийналган ёшларни иш жойлари билан таъминлашга кўмаклашиш;
- ҳар бир ёш йигит-қизда Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаббат, тарихига қизикиш, маҳалла ободончилиги, аҳиллиги учун жавобгарлик туйғусини шакллантириш;
- янги оила қураётган ёшлар масъулиятини ошириш, уларга оилавий муносабатларга доир билимлар бериш учун маҳалла кошида "психологик маслаҳатхона"ларни ташкил этиш;
- умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларини таълимнинг кейингибосқичига йўналтириш жараёнида таълим муассасалари ва ота-оналарга кўмаклашиш;
- оилалар, ўсмирлар ва ёшлар дуч келадиган турли муаммоларни бартараф этиш учун маҳалла кошида "ишонч" телефонлари ташкил этиш;
- академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларини иш билан таъминлаш масалаларини хал этиш, айниқса, қишлоқ жойларида уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, ёш қизларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш;
- эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение, матбуот саҳифалари) орқали кенг ёритиш, тарғибот ишларини олиб бориш;
- таълим муассасалари билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар ўртасида спорт мусобақалари, спорт тўгараклари ташкил этиш, спорт соҳасида муваффақиятга эришаётган ёшларни моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;
- маҳаллада осойишталикни ва озодаликни таъминлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва доимий равишда назоратга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |