Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда оила ва тарбия муассасаси хамкорлигининг мазмуни ва шакл ва методлари


Тарбиявий ишларни амалга оширишда



Download 355 Kb.
bet13/15
Sana18.04.2022
Hajmi355 Kb.
#560911
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда оила ва тарбия м

Тарбиявий ишларни амалга оширишда "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепциясининг ўрни ва аҳамияти.
Тарбия жараёни иштирокчилари саъй- ҳаракатларини бирлаштириш максадида 1993 йилда ишлаб чикилган "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепцияси ёшларни истиқлол ғояларига садоқатли, маънавий баркамол, ватанпарвар этиб тарбиялашда кенг жамоатчилик фаолиятини мувофиқлаштириш борасида маълум дастуриламал булди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия турғрисидаги қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" бозор иқтисодиёти шароитларида муваффақиятли ишлай оладиган, мустақил фикрловчи кадрларни тайёрлашда оила, маҳалла ва ўқув билим юрти нуфузини янада юқори поғонага кутаришни тақзо этади.
Зеро, таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош ислоҳотчидир, Президентимиз таъкидлаганидек, биринчидан, ёш авлодга ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш;
иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрликдан қатъий назар ёшларни жипслаштирадиган, халқимиз ва давлатимиз дахлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг юксак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя — миллий мафкурага садоқат ру ҳида тарбиялаш;
учинчидан, ёшларни байналмилал жаҳон хамжамиятида, халқаро майдонда Ўзбекистонга муносиб ҳурмат туғдириш учун интилиш ру ҳида тарбиялаш;
тўртинчидан, ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садокат, юксак одамийлик ва инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш;
бешинчидан, ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликлари, айни вақтда жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда талаба-ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласидир.
Давлатимиз раҳбари кўрсатиб берганидек, таълим-тарбия со ҳасидаги ислоҳотлар:
биринчидан, ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир кўрсатишга, умуман мамлакатдаги мавжуд муҳитни бутунлай ўзгартиришга;
иккинчидан, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишини тезлаштиришга;
учинчидан, жамиятда мустақил фикрловчи эркин Шахсни шакллантиришта;
тўртинчидан, инсондаги мавжуд салоҳиятни тўла рўёбга чиқаришга;
бешинчидан, умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури озод, замонавий Дунеқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ворис бўлган, кучли фуқаролик жамиятини барпо этадиган комил инсонларни тарбиялашга қаратилган.
Мазкур Концепцияда тарақиетимизнинг маънавий-а ҳлоқий негизи миллий ва умуман инсоний қадриятлар уйғунлиги эканлиги эътироф этилди, миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйғун йўналишлари белгилаб олинди.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий Fypyp, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидойилик фазилатлари шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга оширилади. Бу Концепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди.
Концепцияда оилага алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда 1998 йил "Оила йили" деб эълон қилиниши оиланинг тарбиявий ролини янада кучайтиради. қайд этилган масалалар жамиятимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири ва унинг дунё миқёсидаги сиесий, иқтисодий, ижтимоий салоҳиятини шакллантиришда ғоят катта аҳамиятга эга эканлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартда қабул қилинган "Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 130-сонли қарори мисол бўла олади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунининг 30-моддасида "Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари шахснинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, ўқув муассасасигача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар таълими олишлари учун жавобгардирлар", деб белгилаб қўйилган.
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг 3.2 бандида эса таълим олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу "Оила, ўқув билим юрти, маҳалла ҳамкорлиги" бугунги куннинг маънавий, маърифий, мафкуравий, тарбиявий зарурати эканлигини билдиради. Ёш авлодни маънавий-а ҳлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштириш "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепциясининг асосий мақсадидир.
Ўзбекистонда руй бераётган узгаришлар "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" йўналишидаги шахс тарбиясида оила, ота-она, маҳалла, ўқув билим юртининг асосий вазифаларини мазмунан янгилаб ҳаётга татбиқ этишни тақозо қилади.



Download 355 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish