Воиз Ал – Кошифийнинг ўқтиришича инсонни таълим – тарбия орқали қайта тарбиялаш ақлий қобилятни ўстириш мумкин. Кошифий ўзининг педагогик қарашларича болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алохида эътибор беради. Ота – оналар муаллимлардан бу масалага алохида ахамият беришни талаб этади. Бу масалада оилавий ҳамда ташқи мухит мухим ўрин тутади. Бола тўғри сўзли, вадага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбяланиши керак.
Жалолиддин Давоний ота – онанинг болани тарбиялашдаги ахамиятига кенг тўхталганди. Унинг фикрича оила тарбиясида ота ҳам, она ҳам тенг ҳуқуқли, тенг иштирок этиши боланинг яхши хулқ – одоб қоидаларини муайян бир касбни эгаллашига кўмаклашиши илм – фан ва касб – ҳунар эгаллашининг моддий асоси бўлмишозиқ – овқат, кийим – кечак, керакли буюм ва жихозларни етказиб бериш учун жозибалик кўрсатиши керак.
Шарқ мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири Муслихиддин Сади Шерозий Шероз шахрида 1184 йилда туғилди. Садининг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак.
Садийнинг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3 асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга ката эътибор беради.
Саъдий ота – оналарга характерини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия этади, характер шакллангач, болага таъсир этмайди.
ХIХ аср ўзбек ижтимоий ва адабий хаётнинг йирик вакилларидан бири Комил Хоразимий ўз асарларида маърифат ахлоқий камолот, ватанпарварлик ғояларини олға сурди.У илм-маърифатнинг халқ, жамият фаровонлигига, инсоннинг ахлоқ камолатида тутган ўрни, ахлоқий ва нафосат тарбиясини узвий бирлиги хақидаги педагокик фикрларини хам баён этади.
Комил Хоразимийнинг фикрича илм-хунар, илм-маърифат инсон ахлоқий камолоти, ижтимоий маънавий хаётнинг ривожи учун хизмат қилиши керак. Камтарлик эскирмайдиган, энг гўзал инсоний фазилатдир. Бу фазилатларга эга бўлганлар обрў-эътиборли комил инсонлардир. Камтарлик инсонни турли нохушликдан хижолатдан сақлайди.
Шоир тарихшунос, таржимон ва хаттот Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни маслахат беради. Унинг таъкидлашича, ортқча сўзмонлик киши бошига олин ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин.
Шоир ёмон сўзли, озор берувчи муродлар сифатини тасвирлаб, кишиларни жумладан ёшларни улар билан хамсухбат бўлмасликка ундайди. Мунис Хоразмий ўз асарларида халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, жахолатдан йироқ туришга даъват этади, унинг фикирича, адолат шараф кўрки, осойиштали, хушнутликдир. У ёшларни камтарлик билан мулоқотда бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга чорлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |