Мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ўтказиладиган психологик ташхис



Download 2,44 Mb.
bet12/21
Sana19.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#564221
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН

ШЕРИГИНГНИ ТАНЛА
Мақсад: Болаларда топқирликни шакллантириш.
Болалар доира бўлиб ўтиришади. Тарбиячи шундай дейди: "Ҳозир сизлар жуфтликларга бўлинишингиз лозим. Ҳар бирингиз овоз чиқармай, бошқаларга сездирмаган ҳолда, ўзингизга шерик танлашингиз лозим. Масалан, мен Манзура билан шерик бўлишни хоҳлайман ва шунинг учун унга секингина қараб, бошқаларга билинтирмаган ҳолда кўзимни қисиб қўяман. Кўзингиз билан танлаган бола билан келишиб олинглар. Ҳамма келишиб олдими? Ҳозир эса ким келишиб олмаганлигини аниқлаймиз. Уч дейишим билан ўзингизни шеригингизни олдига бориб қўл ушлашиб туринглар." Агар биринчи галда ўйин амалга ошмаса, уни қайтариш лозим. Шу билан бирга тарбиячи болалар жуфтлари билан алмашиб туришларини назорат қилиб туриши лозим.


ОЙНА ОРТИДАН СЎЗЛАШИШ
Мақсад: Болаларда ўзаро ҳурмат ҳиссини ривожлантириш.
Тарбиячи болаларга жуфтликларга бўлинишга ёрдам беради ва сўнг шундай дейди: "Тасаввур қилинг сизлардан бирингиз магазин ичида, иккинчингиз эса, кўчада турибсиз. Бироқ, нимани сотиб олиш кераклигини келишиб олишни унутгансиз, чиқиш эса магазиннинг охирида. Ойна ортидан келишиб олишга ҳаракат қилинг. Лекин, шуни эсда тутинг-ки ойнанинг қалинлигидан бақириб гапирсангиз ҳам бефойда, у эшитмайди. "Келишиб олганингиздан" сўнг бир-бирингизни тўғри тушунганлигингизни текшириб кўринг". Тарбиячи бир болани танлаб унга имо-ишора орқали нимани сотиб олиши кераклигини тушунтиради, сўнгра у тушунганлигини сўраб билади. Шундан сўнг болалар ўйинни ўзлари мустақил ўйнай бошлайдилар. Тарбиячи ўйинни кузатиб туради ва қийналган жуфтликларга ёрдам беради. Сўнгра болалар роллари билан алмашишлари ҳам мумкин.


КИМ АЙТДИ?
Мақсад: Болаларда топқирликни шакллантириш.
Гуруҳга тескари ўтирувчи бошловчи танланади. Сўнг тарбиячи қўли билан кўрсатган бола шундай дейди: "Ким айтди топмайди деб, сен мени овозимни танияпсанми?" Бошловчи кимнинг овози эканлигини айтиши лозим. У қайси болани овозини таниган бўлса, кейинги гал ўша бола бошловчи бўлади. Ўйин ҳар бир бола бошловчи бўлгунча давом этади.
КЎЗГУЛАР ДЎКОНИ
Мақсад: болаларни ўзларини намоён қилишга ўргатиш.
Тарбиячи ўзининг атрофида болаларни йиғади ва шундай дейди: "Келинглар, бизнинг ўрмонимизда кўзгулар дўконини очилганлигини тасаввур қиламиз. Менинг ўнг тарафимда ўтирганлар кўзгу бўлишади, чап тарафимдагилар эса, жониворлар ҳисобланишади. Сўнгра ўрин алмашинамиз. Жониворлар кўзгунинг олдига келиб сакрашади, шох ташлашади ва ўзларига кўзгуни танлайдилар. Шу вақтда эса, ойналар жониворлар ҳаракатини ва юзининг имо-ишораларини аниқ акс эттиришлари лозим". Ойна ҳисобланган болалар тизилиб туришади, жониворлар эса уларни ёнига келиб ҳар хил қилиқлар қилишади. Ойналар уларнинг ҳаракати аниқ қилиб акс эттиришади. Тарбиячи ўйинни давом этишини кузатиб туради ва ёрдам беради. Кейин болалар жой алмашадилар. (кўзгу"лар-"ҳайвончалар", "ҳайвон-чалар"-"кўзгулар" бўлишади).



Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish