Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузуридаги



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/47
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#219399
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
1607543629719158daraja

 
 
Қ.Т.Олимов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, пед.ф.д., профессор 
Д.О.Химматалиев 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш илмий котиби, п.ф.док. (DSc) 
Н.Х.Рахманқулова 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар 
раиси, п.ф.д., профессор 



КИРИШ ((DSc) докторлик диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон 
мактабгача таълим тизимида мактабгача ѐшдаги болаларни юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахс қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди 
намуналаридан фойдаланиб, самарали таълим технологияларига асосланган 
таълим дастурларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиѐж янада кучаймоқда. 
Мактабгача ѐшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқ оғзаки 
ижоди намуналаридан фойдаланган ҳолда мактабгача таълим бўйича 
самарали ўқув режаси ва ўқитиш стратегияларини ишлаб чиқиш, тарбия 
тизимини жумладан; ақлий, маънавий-ахлоқий тарбияни фольклор 
намуналари орқали сингдириш, бу борада корейс, япон халқларининг 
фольклоридан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Дунѐ халқларининг оғзаки ижодида маълум бир халқнинг педагогик 
ғоялари, дунѐқараши, руҳий кечинмалари, маънавий-ахлоқий идеаллари, 
халқнинг ҳаѐтий тажрибаси, миллий анъаналари, қадриятлари ва фалсафаси 
ўзига хос йўсинда ўша халқнинг ибратли ва қизиқарли ҳикояларида, алла-
қўшиқлари, эртаклари ва ўгитларида тасвирланган. Бугунги глобаллашув 
жараѐнида дунѐ миқѐсида мактабгача ѐшдаги болаларни маънавий-ахлоқий 
тарбиялашнинг инновацион моделлари ва механизмларини ишлаб чиқиш, 
халқ оғзаки ижоди намуналарини педагогик технологиялар ва таълим 
стратегиялари билан ўзаро уйғунликда маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг 
илмий-методик таъминотини такомиллаштириш, мактабгача ѐшдаги 
болаларни соғлом муҳитда таълим ва тарбия олишларини таъминлаш, уларни 
бошланғич мактаб таълимига сифатли тайѐрлаш долзарб йўналишлардан 
бири ҳисобланади.
Республикамизда бугунги кунда мактабгача таълим-тарбия тизимини 
тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, фарзандларимизнинг 
жаҳон андозалари даражасида замонавий билим, касб-ҳунарларни эгаллаши, 
маънан-ахлоқан, жисмонан етук инсонлар бўлиб улғайиши, ѐш авлод қалбида 
Ватанга садоқат, фидойилик туйғуларини юксалтириш борасида Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
―Жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, 
Ватанга содиқ, қатъий ҳаѐтий нуқтаи назарга эга ѐшларни тарбиялаш‖
1
устувор вазифа этиб белгиланган. Мана шу устувор вазифаларни амалга 
оширишда мамлакатимизда мактабгача таълимни янада ривожлантириш
унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган муҳим 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сонли 
―Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида‖ги Қонуни, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари 
тўплами. –Т., 2017.



―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида‖ги, 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли 
«Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-
сонлиМаънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги, 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-
сонли ―2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Қарорлари ва мазкур 
фаолиятга оид бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish