Мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим тамойиллари Индивидуал ёндашув тамойили гуруҳдаги ҳар бир алоҳида ёрдамга муҳтож боланинг таълим олишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда таълим ва тарбиянинг шакл, метод ва воситаларини танлашни назарда тутади. Бола ривожланишининг индивидуал дастури бола жисмоний ҳолатининг ташхиси асосида қурилиб, ҳар бир алоҳида болани ривожлантиришнинг индивидуал йўналишини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Боланинг мустақил фаоллигини қўллаб-қувватлаш тамойили. Инклюзив таълим муваффақиятининг муҳим шартларидан бири, боланинг мустақил фаоллиги учун тегишли шарт-шароитларни яратишдир. Мазкур тамойилни амалга ошириш ижтимоий жиҳатдан фаол шахсни шакллантириш вазифасини ҳал этади
Таълим жараёнига унинг барча иштирокчиларини фаол киритиш тамойили. Мазкур тамойил самарали ўзаро фаолиятга эришиш мақсадида бир-бирини тушуниш ва қабул қилиш учун шароитларни яратишни назарда тутади. Инклюзия - бу болалар, ота-оналар ва таълим тизимидаги мутахассисларни ўзаро ҳамкорликка киритишдир.
Фанлараро ёндашув тамойили. Болаларнинг Индивидуал тавсифларининг хилма-хиллиги таълим ва тарбиянинг метод ва воситаларини белгилаш ва ишлаб чиқишда комплекс фанлараро ёндашувни талаб этади. Мактабгача таълим ташкилотида фаолиятни амалга оширувчи мутахассислар (тарбиячи, логопед, психолог, дефектолог) доимий равишда болалар ташхисини амалга оширадилар
Фанлараро ёндашув тамойили. Болаларнинг индивидуал тавсифларининг хилма-хиллиги таълим ва тарбиянинг метод ва воситаларини белгилаш ва ишлаб чиқишда комплекс фанлараро ёндашувни талаб этади. Мактабгача таълим ташкилотида фаолиятни амалга оширувчи мутахассислар (тарбиячи, логопед, психолог, дефектолог) доимий равишда болалар ташхисини амалга оширадилар ҳамда ҳамкорликда ҳар бир алоҳида болага йўналтирилган ҳаракатларнинг таълимий режасини тузадилар.
Таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишдаги вариативлик тамойили. Инклюзив гуруҳларга турли тоифадаги болаларни қўшиш вариатив ривожлантирувчи муҳитни яратишни, яъни, зарурий ривожлантирувчи ва дидактик қўлланмаларни, таълим воситаларини, тўсиқлардан ҳоли муҳитни, таълим ва тарбиянинг вариатив услубий базасини назарда тутади.
Оила билан ўзаро ҳамкорлик тамойили. Педагогларнинг саъй-ҳаракатлари улар ота-оналар томонидан қўллаб-қувватлансагина самарали бўлади. Мутахассис педагогларнинг вазифаси болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг яқинлари билан ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликни ўрнатиш, болани қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик борасида келишувни амалга оширишдан иборат.
Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ривожланишида жисмоний ёки руҳий бузилишлари бўлган болалар таълим олишлари учун мактабгача таълим ташкилотларининг қуйидаги турлари ташкил этилади:
Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти
Қўшма типдаги турдаги мактабгача таълим ташкилоти
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 2-иловада “Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида”ги Низомда давлат мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳларнинг инклюзив тури фаолият кўрсатиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур Низомга мувофиқ инклюзив гуруҳ 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ўзига хос эҳтиёжлари бор болани жамиятга мослаштиришни таъминлаш, боланинг қонуний вакилларига маслаҳат-методик кўмаклашиш, ўзига хос эҳтиёжи бор болаларнинг бундай заифликка эга бўлмаган болалар билан бирга ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли Қарорига мувофиқ “Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб йигирманчи банди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сон қарорида “РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЭГА БЎЛГАН ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎП ТАРМОҚЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ги Низомда давлат мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳларнинг инклюзив тури фаолият кўрсатиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур Низомга мувофиқ инклюзив гуруҳ 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ўзига хос эҳтиёжлари бор болани жамиятга мослаштиришни таъминлаш, боланинг қонуний вакилларига маслаҳат-методик кўмаклашиш, ўзига хос эҳтиёжи бор болаларнинг бундай заифликка эга бўлмаган болалар билан бирга ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли Қарорига мувофиқ “РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЭГА БЎЛГАН ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎП ТАРМОҚЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ги Низомнинг 2-боб йигирманчи бандида кўрсатиб ўтилган.