Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


КЕЙС-СТАДИ МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИБ ―САБЗАВОТЛАРДАН ТАОМЛАР ТАЙЁРЛАШ‖



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

КЕЙС-СТАДИ МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИБ ―САБЗАВОТЛАРДАН ТАОМЛАР ТАЙЁРЛАШ‖ 
МАВЗУСИНИ ЎРГАТИШ 
 
ТОЖИЕВ Ж. К. УрДУ. 
 
Ўқитишнинг интерфаол методларидан ―Кейс-стади‖ методи талабаларни ўқув жараѐнига фаол жалб 
қилибгина қолмай, балки берилаѐтган материалларни пухта ўзлаштиришларида мухим хисобланади.
Кейс-стади (инглизча сасе - тўплам, аниқ вазият, стади -таълим) кейсда баѐн қилинган ва таълим 
олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга 
йўналтирадиган аниқ реал ѐки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига 
асосланадиган таълим услубидир.
Кейс-стадининг моҳияти шундан иборатки, моҳиятига кўра кўриб чиқилаѐтган муаммоли вазият 
бўйича маслаҳатчилар ролини бажариши керак бўлган талабаларга қуйидагилар таклиф қилинади: 

кейсда баѐн қилинганида айни бир пайтда ташкилий ҳаѐтдаги типик амалий муаммони акс 
эттирадиган ва амалиѐтда ушбу муаммонинг ҳал этилишида ўзлаштирилиши ва қўлланилиши лозим бўладиган 
муайян билимлар мажмуини долзарблаштирадиган вазиятни идрок этиш ва таҳлилдан ўтказиш; 

муаммоли вазиятни мақсадга мувофиқ тарзда ҳал этадиган усуллар ва воситаларни излаш; 

таклиф этилган муқобил жиҳат(альтернатива)ларни баҳолаш ва улар орасидан қўйилган муаммога 
нисбатан энг қулай вариантини танлаш; 

танланган муқобил усул(альтернатива)ни амалга ошириш бўйича аниқ ечимни бутун тафсилотлари 
билан ишлаб чиқиш.
Кейс-стади технологиясида мулоқот, кузатув ва баҳолаш тескари алоқа усуллари ва воситалари 
сифатида қўлланилади.
Қуйида биз ―Меҳнат таълими‖ таълим йўналиши талабалари учун Озиқ-овқат товаршунослига ва 
овқат тайѐрлаш технологияси фанидан ―Сабзавотлардан таомлар тайѐрлаш‖ мавзусини ўрганиш бўйича Кейс 
тавсия қиламиз.
Ўқув предмети: Озиқ-овқат товаршунослига ва овқат тайѐрлаш технологияси


50 
Мавзу: Сабзавотлардан таомлар тайѐрлашни ўргатиш 
Кейснинг асосий мақсади: ―Озиқ овқат товаршунослиги ва овқат тайѐрлаш жараѐни‖ фанидан амалий 
машғулотларда мавжуд сабзавотлардан турли таомлар тайѐрлашини ўргатиш самарадорлигини ошириш бўйича 
чора – тадбирлар ишлаб чиқиш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар: 

Талабалар сабзавотлардан турли таомлар тайѐрлаш бўйича билимларга эга бўладилар; 

Сабзавотларни инсон организми учун қанчалик мухимлигини тушуниб етадилар; 

талабаларнинг меҳнат таълими бўйича узвийлаштирилган ДТСга асосан 5-7-синфларда 
пазандачилик асослари бўлимининг мазмуни бўйича билимлари мустаҳкамланади; 

муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларни қўллаш бўйича кўникмаларга эга бўладилар.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва 
кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур: 
Талаба билиши керак: Сабзавотлар таркибидаги озиқ моддалар ва улардан турли таомлар тайѐрлай 
олишни 
Талаба амлга ошириши керак: Мавжуд сабзавотлардан фойдаланиб турли таомлар тайѐрлашни ва 
тайѐрланган таомни озуқавийлигини асослай олишни 
Талаба эга бўлиши керак: Сабзавотлардан турли хил таомлар тайѐрлай олиш кўникмалари 
Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиѐтлар рўйхати: 
1. 
Узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури. Меҳнат таълими, Тасвирий 
санъат, Чизмачилик, Мусиқа маданияти, Жисмоний тарбия (1-9 синфлар). Республика таълим маркази, Т. , 
2010.
2.Мўминова М. Овқат тайѐтлаш жараѐни. -Т. : «Адабиѐтлар жамғараси» 2006.
3.Нормахматов Р. Озиқ-овқат товаршунослиги. -Т. : «Меҳнат» 2004.
4.Прохорова Н. Озиқ –овқат моллари. -Т. : «Ўқитувчи» 1991.
Аннотация 
Ушбу кейс лойихасида талабалар сабзавотлардан турли таомлар тайѐрлашни ва сабзавотларнинг 
озуқавий қийматини ўрганадилар 
Муаммоли вазият: - ―Мавжуд сабзавотлардан таом тайѐрлаш‖ 
Хадича оилада энг катта фарзанд. У 8-синфда ўқийди. Хадичанингн укаси Сулаймон биринчи синфда 
ўқийди. Унинг ойиси Зубайда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Хадича мактабдан келиб уй ишларида 
ойисига қарашар, ойиси овқатга унаганда сабзавотларни тозалаб берар ва овқатланиб бўлганларидан сўнг идиш 
товоқларни тозалаб қўяр эди. Бир куни Зубайда уйига қўнғироқ қилиб бугун мактабда йиғилиш бўлишини, 
шунинг учун кечикишини ва дугонаси билан боришини айтиб, кечқурунга овқат тайѐрлаб қўйишини Хадичага 
тайинлайди.
Хадича ойиси дугонаси билан келишини эшитиб уйни супириб, тозалайди ва кечга яқин овқат 
тайѐрлаш учун ошхонага киради. Ошхонада ѐғ, туз 2 та сабзи, 2 та картошка, бир бош карам, 3 дона пиѐз, 200гр 
атрофида гўшт ва гуручдан бошқа овқат тайѐрлаш учун масаллиқ йўқлигини кўради...
Савол? 
1. 
Хадича ойиси дугонасининг олдида уялиб қолмаслиги учун қандай таом тайѐрлаши мумкин? 
Муаммоли топшириқларни босқичма-босқич таҳлил этиш ва ҳал қилиш бўйича ўқувчиларга услубий 
кўрсатмалар 
Мавжуд аҳволнинг таҳлил варағи 
Таҳлил босқичларининг 
номланиши 
Таҳлил босқичларининг мазмуни 
Таҳлил 
натижалари 
Кейсда берилган ҳолат 
билан танишиш 
Берилган аниқ ҳолатни таҳлил қилиш ва уни ечишга доир 
маълумотларни излаш 
Муаммо ўзаги ва унинг 
таркибий 
қисмларини 
таҳлил қилиш 
Мавжуд масаллиқлардан тайѐрланадиган таомларни тахлил 
қилиб чиқиш.
Тайѐрланадиган таомни танлашда уйга меҳмон келишини 
инобатга олиш.
Ечим ва уни амалга 
оширилиши
Аниқ танланган ечимнинг батафсил ишланмаси ва унинг 
афзалликларини асослаш: 
Нималарга асосан? 
-Қандай қилиб? 
Муаммони ечими:
1. Хадича уйда бор бўлган масаллиқлардан тайѐрланиши мумкин бўлган таомларни тахлил қилиб 
чиқиши лозим.
2. Тайѐрланиши мумкин бўлган таомлар орасидан, уйига меҳмон келишини инобатга олган ҳолда 
тайѐрланадиган таомни танлаш.
Тайѐрлаш мумкин бўлган таомлар рўйхати.
1. Карам шўрва 


51 
2. Карам қовурдоқ 
3. Гуруч лағмон 
4. Гуруч шўрва 
5. Карам дўлма 
Бу ерда Хадича карам дўлма тайѐрласа мақсадга мувофиқ бўлади.
Чунки димлаб пишириладиган таомлар инсон организмида яхши хазим бўлади ва озуқавий қиймати 
қовуриб тайѐрланган таомларга нисбатан юқори бўлади ҳамда мехмондорчилик учун энг мақбул таом.
Бундай кейслардан фойдаланиб машғулотларни ташкил қилиш талабаларни маълумотларни чуқур 
ўзлаштиришларини таъминлайди ва шу билан бирга эгаллаган билимлардан келгуси хаѐтида, қандай 
вазиятларда фодаланишлари бўйича тушунчаларга эга бўладилар. Бу эса талабалар маълумотларни янада пухта 
эгаллашларини, фанга бўлган қизиқишини орттиради.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish