Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҲАРАКАТЛИ 
ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ. 
 
РАХИМҚУЛОВ К.Д., ШААЛИМОВ М.А., ЎзДЖТУ. 
Республика биринчи президенти И.А.Каримов буюк келажагимизни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг 
тинчлигини сақлаш, иқтисодиѐтни ривожлантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш ва энг муҳими эса ѐш 
болаларни соғлом қилиб ўстиришга жиддий эътибор бериб келган. Бу йўлда чуқур ислоҳатлар ўтказилиб, 
соғлом авлод давлат дастури, таълимнинг узлуксизлиги ва умумтаълим давлат дастури каби ғоят муҳим бўлган 
расмий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларда амалий жиҳатдан ўз самараларини берди. Бунда соғлом она - соғлом 
бола шиори остида нуфузли тадбирлар ўтказишга катта эътибор қаратган. 
Бу йўлда болалар боғчаларининг шароитларини яхшилаш, мутахассис кадрлар билан таъминлаш, 
уларни моддий ва маънавий ишларини қўллаб - қуватлашга эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. 
Такидлаш зарурки, мустақиллик йиллари даврида қурилаѐтган болалар ва ўсмирлар муассасаларининг 
янги бинолари давр талабларига мос равишда, яъни боғча болаларини тарбиялашга зарур бўлган спорт заллари, 
очиқ ва ѐпиқ сув ҳавзалари, турли ускуналар билан жиҳозланган ҳамда ўйин майдончалари қурилиб 
фойдаланишга топширилмоқда. 
Мактабгача тарбия педагогика коллежларида ихтисосли тарбиячиларни етиштириб бериш, уларни 
тарбияга доир барча фанлар мазмуни билан қуроллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу билан бир 
қаторда уларнинг назарий билим ва амалий малакаларини жисмоний тарбия билан бойитиш яхшиланмоқда. 
Ҳатто педагогика институтлари ва педагогика коллежларида тайѐрланаѐтган жисмоний тарбия 
мутахассисларига боғчалардаги жисмоний тарбия билими берилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг боиси 
шундаки, давр талаблари ва таълим-тарбия тақозо этаѐтганидек, боғчаларда жисмоний тарбия ташкилотчиси 
(ўқитувчи - услубчи) ўринлари белгиланмоқда. Чунки, боғчаларда ―жисмоний тарбия‖ алоҳида мазмун топиб, 
уни давлат дастури асосида олиб борилмоқда. Дастур мазмунининг ярмидан кўпи болаларга эрталабки 
гимнастика - сатри, кундузги ҳаракатли ўйинлар, кечки мустақил ҳаракатлар ва махсус ўйинларни ташкил 
қилишга қаратилган. 
Мактабгача педагогика, болалар боғчалари иш мазмуни ва жисмоний тарбиянинг тақозоси бўйича 
боғча ѐшидаги болалар турли гуруҳларга бўлиниб, уларни кичик, ўрта ва катта гуруҳлар деб айтишга 
одатланилган. Чунки, болаларнинг жисмоний ҳолати, ўсиш даражаси, ҳаракат малакалари ва умуман тана 
аъзоларидаги функциялар, тарбия жараѐнларини белгилайди. Шу асосда жисмоний тарбияни ташкил қилишда 
гуруҳлардаги амалий ҳаракатлар бир - биридан тубдан фарқ қилади. Шунга асосан гуруҳлар ва уларнинг 
таркибидаги соғлом ва ночор болаларга нисбатан ҳам машқ - ўйинларнинг турлари ва баҳолар иш меъѐрлари 
анча фарқ қилади. 
Машғулат жараѐнларида барча гуруҳларда гимнастика машқлари, ҳаракатли ўйинлар, сайрлар ташкил 
қилинади. Уларнинг турлари ва қоида мазмунларини қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Кичик гуруҳлар:
1. Сафга туриш, бурилиш, юриш, қўлларни бел, елка, ѐн, баландга қўйиб ва кўтариб юриш. Турган 
ҳолда олдинга ва юқорига қўлларни кўтариб чапак чалиш, жойда ўнг, чап, орқага бурилиб сакраш, гавда 
аъзоларига турли хил машқлар бериш. 
2. Чизиқ, тахта ва гимнастик ўтирғиш устида қўлларни ѐнга ѐзиб юриш, пастга сакраб тушиш. 
Параллел чизиқлар устида тез юриб ўтиш. 
3. Турли мослама - жиҳозларда машқ - ўйинлар: ташин - ғилдиракларга берилган ғордан (тунель) 
энгашиб ўтиш. 
4. Болаларнинг ѐшига қараб тўпларни илиб олиш, думалитилган тўпга етиб, уни кайтариш, тўпни 
бурчакка аниқ мўлжалга отиш, тўпни оѐқлар билан тепиш, ушлаб олиш ва ҳ.к. 
5. Ҳавонинг ѐқимли пайтларида ўйин майдони, ҳовли юзаси ва атрофида сайрлар. 


231 
Ўрта ѐшдаги болалар кичик ѐшдаги болаларнинг ўйин ва машқларини такрорлайди, диқат бунда 
уларнинг миқдори ва бошқариш йўллари бир мунча ураккаблаштирилади. Шунингдек, футбол ўйини (тўпни 
тепиш, ирғитиш, тўхтатиш, шеригига узотиш ва ҳакозолар.), кураш элементларини (елкадан тортиш, белга 
ѐпишиш, қучоқлаб олиш, йиқитиш ва ҳакозолар.), боғчадан четга ва қизиқарли хиѐбонлар, биноларга сайр 
уюштириш олиб борилади. 
Катта гуруҳларда:
1. Гимнастика машқлари тўла ўтказилиб, бунда ҳаракатли ўйинлар қўшиб олиб борилади. Яъни бир 
оѐқда, жуфт қилиб ҳаккалаш, елкалардан ушлаган ҳолда бир оѐқда ҳаккалаб юриш, қатор чизиқлар устидан тез 
югуриб ўтиш (ким тез), ҳода ѐки гимнастик ўтирғиш (скамейка) устидан йиқилмай тез юриб ўтиш, 
арғамчиларни айлантириб сакрашлар, икки-учта тўп билан югуриб доира ичига қуйиб келиш ва олиб келиш 
каби оддий ва мураккаб ҳаракатлар мусобақалашиш шаклида ўтказилади. 
2. Кун тартибидаги (режим) ўйин – машқларда қуйидаги йўналишда машғулот жараѐнида – ўйинларни 
ташкил қилинади: 
 Саф – қатор бўлиб сафланиш, юриш, сакрашлар; 
 Турли эстафетали ўйинлар тўпларни манзилга қўйиб келиш ва кейинги иштиракчи олиб келиши, 
булава, таѐқча, байроқларни кичик доирага қўйиб – тиклаб келиш, сўнг олиб келиш, чамбараклар ичидан ўтиб – 
айлантириб югуриш; 
 Оддий ҳаракатли ўйинлар (мушук билан сичқон), ―Бўш жой, ―Қўл тегизиб қочиш‖, ―Қўз боғлаш‖, 
―Бекинмачоқ‖, ―Хурозлар жанги‖, ―Қармоқ‖ ва ҳакозалар. 
3. Сайр – саѐхатларда ўйинлар; 
 Боғча атрофи, хиѐбонлар, маданият масканлари, мактаб олди майдончалари, кўп қаватли уйлар ва 
ҳакозалар… манзарали жойларга сайр уюштириш; 
 Очиқ майдон ва яшил ўтлоқли жойларда ―Қувлашмачоқ‖, ―Ким тез‖, ―Овозидан топ‖, ―Ким келди‖, 
―Арқон тортиш‖, ―Тепага чиқиш‖ каби ҳаракатли ўйинларни қисқа вақтли қилиб ташкил этиш. 
Таъкидлаш лозимки, табиячи – ташкилотчи мазкур машқлар, ҳаракатли ўйинларни яхши билиш, 
уларни ташкил қилишда педагогик тамойилларига (аста–секин, осондан – қийинга, оддийдан мураккабга, 
танишдан – нотанишга, такрорлаш, тушунтириш, янги ўйин ўргатиш, ўйинларни якунлаш ва ҳакозалар.) тўла 
амал қилиш лозим. 
Ҳаракатли ўйинлардан дарс жараѐнида тайѐрлов, асосий ва якуний қисмларда фойдаланиш мумкин. 
Масалан, «Ким сафга тез турди?» ўйинда бутун гурух болалари майдон бўйлаб юрадилар, югурадилар, 
ўйнайдилар ва ҳакозалар. Тарбиячининг сигнали бўйича болалар бир-бирини туртмасдан, халақат бермасдан 
тез сафга туришлари лозим. Бунинг учун 5-6 сония вақт ажратилиб 1,2,3,4,5 деб саналади. Барча болалар сафга 
тургандан сўнг энг чаққан ва яхши, тез турган болани тарбиячи кўрсатиб ўтади. Бу ўйин 2-3 та такрорланди 
ўйиннинг мақсади болаларда эхтиѐтлик, дўстлик, чаққонлик, тезкорлик фазилатларини тарбиялашдан 
иборатдир.
Ундан ташқари дастур талабаларга биноан сафланиш машқларини ўргатади.Шиддатли ва тез ҳаракатли 
ўйинлар дарснинг асосий қисмида ташкил қилинади. Масалан:
Ўйинчилардан биттаси онабоши қилиб тайѐрланади. Қолган ўйинчилар майдончанинг ўзлари хохлаган 
жойларида 3 тадан бўлиб, қўл ушлашиб турадилар. Ҳар бир учликдаги ўйинчилар ким олмахон, ким ѐнғоқ, ким 
дуб ѐнғоқ бўлишини ўзаро келишиб олади. Раҳбарнинг «Олмахонлар!» деб чақириши билан тегишли 
ўйинчилар ўзлари турган уч ликдан чиқиб, бошқа исталган учликка туриб оладилар, яъни чақирилган 
ўйинчилар бир-бирлари билан жой алмашадилар. Жой алмашиш вақтида онабоши бўш қолган ўринлардан 
биттасига туриб олади ва у ердан чиқиб кетган ўйинчининг номини олади. Жойсиз қолган ўйинчи онабоши 
бўлади. Ўйин пайтида бир марта ҳам онабоши бўлмаган ѐки бошқаларга нисбатан камроқ онабоши бўлган 
ўйинчи ғолиб ҳисобланади. Ўйин натижалари ҳисоблаб чиқаѐтган ўйинни бошлаган иштирокчининг 
онабошилиги ҳисобга олинмайди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish