Биринчи боб бўйича хулосалар Хотира муаммоси жаҳон психологиясида билиш жараёнларининг кенг қамровли ўрганилган муаммоларидан бири сифатида ўрин эгаллайди. У билан боғлиқ қонуниятлар, феномен ҳолатлар кенг кўламда ўрганилган. Муаммони ўрганиш алоҳида давр ёки ўрганиш узлуксиз амалга оширилишидан четда қолмайди.
Кичик мактаб ўқувчиларининг билиш жараёнлари шаклланиши ва уни хотира асосида ўрганиш доимий долзарбликни тақозо этадиган муаммо саналади. Мактабгача ёшдаги болаларнингхотирасини ривожлантириш инсон ақлий камолотининг кейинги босқичлари учун пойдевор вазифасини ўтайди.
Рус психологлари томонидан ўрганлиган муаммо навбатдаги тадқиқотлар учун методологик асос сифатида хизмат қилади.
Маҳаллий олимларимизнинг болалар хотирасини ўрганишга эътибор қаратишлари келгусида долзарб муаммолар сифати ўрин олиши шубҳасиздир.
II БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГХОТИРА ВА ДИҚҚАТ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ДИАГНОСТИКАСИГА ДОИР ЭМПИРИК НАТИЖАЛАР 2.1. Мактабгача ёшдаги болаларнингхотирасини тадқиқ этиш юзасидан тадқиқотни ташкил этиш ва методикалари тавсифи Курсни тугатиш ишимизнинг иккинчи босқичида кичик мактаб ўқувчиларининг хотира хусусиятларини ўрганишни мақсад қилиб қўйган эдик. Мактабгача ёшдаги болаларнингхотирасини тадқиқ этиш учун тадқиқот мақсади, объекти, вазифаларига мувофиқ уни ташкил этиш ва методикаларини саралашни талаб этади.
Бизнинг тадқиқотимиз объекти кичик мактаб ўқучилари бўлганлиги сабабли методикаларни ҳам шунга мувофиқ ва тажрибаларда синалганлигига эътибор қаратиш муҳим ўрин тутади.
Маълумки психологияда хотира хусусиятларини ўрганишга мўлжалланган методикалар жуда кўп. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.
Материални ёд олиш ҳам хотира билан бевосита боғлиқ бўлади. “Ёд олиш жараёнини текшириш” усули ёрдамида ўқувчилар хотирасининг хусусиятлари хақида маълумот олиш мумкин.
Тажриба мақсади: Ёд олиш жараёнини текшириш.
Тажриба материали: Текширувчи ва текширилувчи, 12 та сўз ёзилган бланк.
Методика битта тажрибадан иборат. Текширилувчига маъно жиҳатдан боғланмаган 12 та сўз кўрсатилади ҳамда бу сўзларни истаган тартибда эслаб қолиб яна қайта эсга тушириш илтимос қилинади. Текширилувчи тартибда эслаб қолиб жавоб берилган ҳар бир элемент сонини қайд қилиб боради. Тажрибада 12 та сўзнинг ҳаммаси эслаб қолингунча давом эттирилади. Материаллар баъзи бир элеиентларни ажратмасдан, бир хил холатда, дона-дона қилиб юқори овоз билан ўқилади
Элементлар ўртасидаги ўқиш оралиги бир дақиқани ташқил қилади. Материалларни қайта намойиш қилиш берилган жавобдан 5 дақиқа ўтгандан сўнг бажарилади. Агар текширилувчи намойиш қилинмаган сўз айтса, бу нарса протоколга қайд қилинади. Тажриба тугатгандан кейин текширилувчи оғзаки ҳисобот беради. Бу нарса протоколга ёзиб қўйилади. Бундан ташқари текширилувчи тажриба давомида текширилувчининг хатти-ҳаракатларини ҳам протоколга ёзади.
Текширилувчига кўрсатма: "Мени диққат билан эшитинг. Мен ҳозир сизга бир неча сўз ўқийман. Сиз бу сўзларни яхшилаб эслаб қолишга ҳаракат қилинг ва мен ўқишни тугатишим биланоқ, шу сўзларни эсда олиб қолганингизни менга айтиб беринг". Текширувчи Диққат! Бошладик! деб буйруқ берганидан сўнг тажриба бошланади ва сўзлар ўқиб берилади.
Текширувчи тажрибани охиригача қуйидаги тартибада олиб боради. Қайта эсга туширилгандан сўнг, “Сиз ҳамма сўзларни эсда олиб қола олмадингиз. Мен бу сўзни яна бир марта ўқиб бераман. Сиз бу сўзларни қай тартибда бўлса ҳам эслаб қолишга ҳаракат қилинг ва менга жавоб қайтаринг. Бу холат ҳамма сўзлар тўлиқ эсда олиб қолингунча давом этади. Ҳамма сўзлар тўлиқ эсда олиб қолингандан сўнг "Мана энди сиз ҳамма сўзларни эслаб қолдингиз. Тажриба тугади", дейилади.