Натижалар таҳлили. Тўғри айтиб ўтилган сўзларнинг сони ассоциатив ёки ихтиёрий хотира ҳажмини кўрсатади. У бевосита хотира ҳажмига қараганда юқори бўлиши зарур. Бу ёшдаги болалар учун белгиланган меъёр 10-12 та сўз (яъни амалий юз фоизли талаффуз) бўлиб, бола ҳар бир сўз учун расм чиза олиши зарур. Гап шундаки, кўпинча тестни бажариш жараёнида болаларда учрайдиган қийинчиликлар, боланинг сўзларга мос расм чизишдан бош тортишлари ҳисобга оли-нади. Кичик мактаб ўқувчилар учун шамол, алдов, ўқиш каби сўзлар ўртасидаги боғланишларни топишда қийинчиликларнинг кузатилиши характерли ҳисобланади. Бу ҳолатларда психолог болани қўллаб-қувватлаб, унга ёрдам бериши зарур. Масалан, бола шамол дарахт шохларини эгиб юборганини тасвирлаши мумкин. Шунда болада вазифани нотўғри бажарилаётганлик қўрқуви йўқолиб, ўзига ишонч пайдо бўлади ва унда бу вазифани бажара олиш ва буни уддасидан чиқиш мотивацияси ошиб боради.
Бу тестни бажаришда вақтинчалик кўрсаткични қайд қилиш керак эмас, шунга кўра, боланинг вазифани бажариш вақти ассоциатив хотиранинг муҳим хусусият кўрсаткичи ҳисобланмайди.
Қоғоздаги расмларни жойлашуви таҳлили боланинг ўз фаолиятини тўғри режалаштириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади. 6 ёшли болаларни мактабга тайёргарлигини ташхис қилишда бу асосий жиҳатлардан бири эканлигини эътиборга олиш зарур.
Берилган сўзларнинг расмдаги кетма-кет жойлашуви жуда мос ҳисобланади, шунинг учун катталар пиктограмманинг охирига рақамлар қўйишлари шарт эмас. Шунда тасвирлар бир-биридан алоҳида ажратилади ва варақнинг бир тарафида жойлашади. Паст даражада ташкил этилган расмлар қоғозда жуда катта ёки жуда кичик ҳажмда тартибсиз чизиб ташланган бўлиши мумкин.
Биз тадқиқотимизнинг иккинчи босқичида кичик мактаб ўқучиларининг 6 ёшдан 10 ёшгача болаларга алоҳида эътибор қаратдик ва уларнинг хотираси шаклланишидаги ўзига хос томонларни ўрганишда бир қатор методикларни танлаб олдик.
Тадқиқот методикаларини танлашда болалар психикасининг ёш хусусиятларига таяниб иш тутдик. Бу борада психолог олим В.С.Мухина тажрибаларига асоландик[21, 22]. Унда 6 ёш бўлган болалар хотирасини диагностикасига бағишланган методиклар тизими шакллантирилган. Қуйида ушбу методикаларнинг умумий тавсифлари келтирилади:
“6 ёшли болалар хотирасининг ривожланганлиги диагностикаси”га доир методиклар қуйидаги тартибда татбиқ этилади.
Фойдалананилаётган методикалар болалар билан ишлаётган вақтда ривожлантирувчи машқлар тарзда амалга оширилади. Топшириқларда хотирани баҳолаш учун миқдорий ўлчамлар олинмайди. Боланинг топшириқларни бажаришига қараб, уларга ривожлантирувчи машғулотлар учун машқларни танлаб олиш лозим бўлади.
Хотирани диагностика ва ривожлантиришда мактабгача ёшдаги болалар учун машғулотларни қизиқ бўлишида билан ўйин шаклида ўтказилади. Болаларни чарчаб қолмаслиги учун машғулотларни чўзиб юбормаслик лозим.
1.Предметларни суратини эсга олиб қол методикаси (1-илова). У болаларнинг қисқа муддатлит хотира диагностикасига мўлжалланган методикадан қуйидагича фойдаланилади. Болалар ўтирган стол устида 5-6 та сурат ёки ўйинчоқлар тарқатиб қўйилади. Уларни эсга олиб қолиши учун 30 сония ажратилади. Унда предметларнинг элементига изоҳ бериш сўралади. Методикани қўллаш вақтида уни бир неча вариантда ишлатиш мумкин: қайсидир предметни қўшиш ва қайсиларинидир олиб қўйиш мумкин. Ўзгариш қилингандан сўнгра боладан ўзгаришлар бор ёки йўқлиги сўралади.
2. Хотирага кўра чизиш (қисқа муддатли хотира диагностикаси) методикаси (2-илова): мураккаб бўлмаган суратни бола эсга олиб қолиши учун 1дақиқа берилади ва унга кўрсатилади, сўнгра у олиб қўйилади. Бола суратнихотирасига таяниб эсга олиб қолиши керак. Ушбу топшириқ варинати сифатида: суратнинг етишмайдиган қисм ва деталллари хотирага асосланиб чизилади.
3. Сурат чизиш (қисқа муддатли хотира диагностикаси). Бу методикада ҳам боланинг қисқа муддатли хотирасини ўрганиш имконияти бор бунинг учун болага 3-иловада келтирилган стимул материалларитақдим этилади ва унга мувофиф мнемик фаолияти ўрганилади.