II. БОБ МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ МУАССАСАСИ ТАРБИЯЧИСИ ШАХСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
II 1 Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган үрни
Тарбиячи йош авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга масъулиятли вазифани бажаради.
Тарбиячининг сийосий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ва жамият олдидаги үз масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ҳал этишга ижодий ендошишга, үз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги үртоқларининг үсишига күмаклашишда йордам беради. Тарбиячи үзи яшаб турган үлка ҳайотини билиши, табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини тушуниши, ижтимоий фаол бүлиши, умумий ва мактабгача тарбия педагогикасини, болалар руҳияти ва физиологиясини эгаллаши керак. Унинг педагогик ҳодисаларни таҳлил қилишга илмий нуқтаи назардан йондошуви болани ҳар томонлама ривожлантиришни муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.
Республикамиз раҳбарияти үқитувчилар ва тарбиячилар фаолиятини юқори баҳоламоқда. Йош авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда эришган ютуқлари учун, үқитувчилик, тарбиячилик ишидаги ижодий меҳнатлари, илғор тажрибаларини умумлаштиришда эришган ютуқлари учун үқитувчи ва тарбиячилар ҒМетодист үқитувчиҒ, ҒКатта үқитувчиҒ, ҒМетодист-тарбиячиҒ ва бошқа шунга үхшаш унвонлар билан тақдирланадилар. Уларга республика миқйосидаги унвонлар берилади.
Жамиятимиз ҳайотида амалга оширилайотган туб ислоҳатлар бугунги кунда боғчада, мактабда, үрта махсус ва олий үқув юртларида шаклланайотган йош авлод ижобий хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини, илмий билим асосларини, касб, ҳунар, малака ва күникмаларни ҳар томонлама пухта эгаллаб боришини талаб қилади.
Бунинг учун узликсиз тәлим стстемасининг муҳим буғини бүлган умумтәлим мактаблари олдига ҳар бир үғил ва қизни зарур даражадаги илмий билимлар билан қуроллантириш, жаҳон маданияти, миллий маданиятимизнинг дурдоналари билан таништириш, уларни жисмоний ва мәнавий жиҳатдан чиниқтириш вазифаси қүйилди.
Давлат аҳамиятига молик бүлган бу муҳим вазифани амалга оширишда умумтәлим мактаблари билан бир қаторда халқ тәлимининг бошланғич бүғини бүлган болалар боғчалари муҳим рол үйнайди. Ишнинг муваффақияти күп жиҳатдан тарбиячига боғлиқ.
Тарбия фангина бүлиб қолмай, балки санат ҳамдир, уни эгаллаш узоқ вақт давом этади. Узи үқийдиган, доимо билимини ошириб борадиган киши үқитувчидир деган қоида тарбиячига ҳам бевосита тааллуқлидир. Доимо үзини тарбиялаш билан, тарбия илми ва санъатини эгаллаш билан шуғулланадиган тарбиячигина ҳақиқий тарбиячи бүла олади. Бу борада алломалардан бири ҒБолани тарбиялаш тарбиячининг үз-үзини такомиллаштиришидан бошқа нарса эмасҒ, деган эди. Биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, тарбия обекти бүлган бола узликсиз үсади, йилдан-йилга тарбия шароитлари үзгаради, буларнинг ҳаммаси тарбия ишида мураккаб вазиятлар яратади, бу эса тарбиячидан ижодий йондашишни талаб этади.
Тарбиячининг үзига талабчанлиги, үзининг ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилиб бора олиши давлатимиз мактабгача тарбия муассасалари олдига қүйган талабларни муваффақиятли амалга оширишнинг гаровидир. Бунга қуйидагилар киради.
-боланинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш,
-ақлий қобилиятларини үстириш,
-жамиятимизнинг, миллий маданиятимизнинг ғоявий-ахлоқий принципларига мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш,
-она-ватанга муҳаббатни, ижтимоий фаолликни шакллантириш, масъулият, үртоқлик, дүстлик ҳиссини, ҳалоллик, меҳнатсеварликни тарбиялаш.
Албатта, юқорида келтирилган сифатларни таркиб топтириш үсиб келайотган йош авлодни тарбиялаш вазифасининг ҳамма томонларини қамраб ололмайди, аммо тарбиячи шуларга асосланиб болаларни келажакдаги мустақил ҳайотга, меҳнатга таййорлаш ишини мәлум мақсад билан самаралироқ амалга ошириши мумкин.
Үқитувчилар, мактабгача тарбия муассасалари ходимларининг малакасини оширувчи илмий-методик марказлар кенгайтирилмоқда, уларнинг сийосий таййоргарлигига талаб кучайтирилмоқда, ҳар 4-5 йилда қайта таййорлашдан үтишлари учун шарт-шароит яратилмоқда.
Алломалардан Ризоуддин ибн Фахриддин айтади.
-Ҳар бир олим ва ҳар бир элнинг саодатли бүлишига бош сабаб илмдир. Экинлар учун йомғир, суғориш қандай керак бүлса, одам боласи учун ҳам илм шу даражада кераклидир.
Болаларини илмли, одобли қилиб үстириш ота-онанинг бурчидир. Муаллимлар ҳам бу муқаддас вазифадан четда эмаслар. Агар муаллим эсангиз, шогирдларингизнинг ҳар бир ҳаракатини күз олдингизда тутинг, уларни хушмуомалали бүлишга үргатинг, жамиятнинг фойдали әзолари қилишга эришинг. Болаларни ножуя сүз, нлжүя хатти-ҳаракатдан түхтаб қолишга үргатиб, үзи эса үзини түхтата олмайдиган, болаларни дүстлик, үртоқликка үргатиб, үзи эса улар билан үртоқ, дүст сифатида эмас, балки катта раҳбар сифатида муомалада бүладиган тарбиячи йомон тарбиячидир.
Киши шахсининг дастлабки асослари вужудга келтириладиган мактабгача тарбия йошида катталарнинг болага таъсири айниқса катта бүлади. Бола ақлий ва ахлоқий жиҳатдан фақат катталарнинг түғридан-түғри таъсирида тарбияланади, камолга етади. Ҳеч қандай устав ҳамда машғулотлар инсон шахсининг таъсирини сунъий равишда алмаштириши мумкин эмас. Бола шахсининг шаклланишида тарбиячининг етакчи роль үйнаши унинг ҳар бир боланинг шахс сифатида шаклланишида жавобгар эканлигини тақозо этади.
Тарбиячи болаларга кундалик ҳайотда, үйинларда, машғулотларда, биргаликдаги меҳнат фаолиятида ва улар билан бүладиган муомалада таъсир күрсатади. У ҳар бир болани диққат билан үрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини билиши, педагоглик назокатини намойон қилиши, болаларнинг ҳулқ-атворини, иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши керак, уларга үз вақтида йордам күрсата олиши, оиладаги аҳволи билан қизиқиши зарур.
II.2 Тарбиячи шахсини шакллантириш
Тарбиячининг педагоглик маҳорати күп қирралидир. Маҳорат касбий таййоргарликдан, назарий билим ва иш тажрибасини доимо ошириб боришдан, болаларга бүлган муҳаббатдан вужудга келади.
Тарбиячи мактабгасҳа тарбия йошидаги болаларга табиат, жамият ҳодисаларини, катталарнинг меҳнати ҳақида бошланғич билим ва тушунсҳалар беради, уларга маданий ахлоқ, уз тенгдошлари ва катталар билан маданиятли муносабатда булиш одатларини сингдиради, яхшилик, ҳақиқатгуйлик, адолат, жасурлик, камтаринлик, катталарга ҳурмат билан қараш, табиатга қизиқиш, кузатувчанлик, үсимлик ва ҳайвонларга нисбатан ғамҳүрлик билан қараш, меҳнатсеварлик, катталар меҳнати натижаларини асраб-авайлаш каби ахлоқий сифатларни тарбиялайди. Халқ саңатни билиш, саңатга муҳаббат тарбиячини маданиятли қилади, болалар билан олиб бориладиган ишида йордам беради. Педагог керакли билим, малака ва күникмаларини мәлум бир изчиллик билан эгаллаб борсагина болаларни тарбиялаш ва уларга тәлим бериш ишида яхши натижаларга эришади. Тарбиячи үз касбининг моҳир устаси бүлиши учун махсус таййоргарлик күриши керак. У қуйидаги шартларга амал қилиши лозим.
1. Педагог йош авлодни тарбиялаш учун юқори мәлумотли, керакли билимларни эгаллаб, керакли адабийотларни танлай оладиган, илмий адабийотлар билан ишлай оладиган, илғор тажрибали педагогларнинг тажрибасини үрганиб, үз ишига татбиқ эта оладиган киши бүлиши керак.
2. Педагог болаларни кузата оладиган, уларнинг хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини түғри таҳлил қилиб, унга ижобий тәсир этувчи воситаларни топа оладиган бүлиши керак.
3. Йош авлодни керакли билим, малака, күникмалардан хабардор қилиши учун педагогнинг нутқи равон, аниқ, мантиқий ихчам бүлиши лозим. Тәлим беришда техникавий воситалардан самарали фойдалана олиши керак. Болалар билим, малака, күникмаларни яхши үзлаштириб олишлари учун фаоллаштирувчи саволлардан фойдаланиши лозим.
4. Тарбиячи үзига юкланган вазифани бажариши учун болаларда үша фаолиятга нисбатан қизиқиш уйғота олиши, уларнинг диққатини жалб қилиб, фаоллигини үстириши, болаларнинг хулқини, хатти-ҳаракатини ҳаққоний баҳолай олиши керак.
5. Ҳар бир фаолият учун керакли материални олдиндан таййорлаб қүйиши, янги билимни эгаллаган билимлари билан түғри боғлай олиши ва болалар эгаллаши лозим бүлган билим, малака, күникмалар уларнинг йош имкониятларига мос бүлиши ва уларни секин-аста мураккаблаштириб бориши керак.
6. Кун тартибини түғри ташкил эта билиши, болалар жамоасига ундаги ҳар бир әзони этиборга олган ҳолда раҳбарлиқ қила билиши, уларнинг фаолияти мазмунли бүлиши учун керакли материаллар билан тәъминлаши зарур.
7. Болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини аниқлай билиши ва буни болалар билан амалга оширадиган тәлим-тарбиявий ишларида эътиборга олиши лозим.
8. Кун давомида олиб борган тәлим-тарбия ишини таҳлил қила билиши ва уни янада яхшилаш йүлларини топа олиши керак.
9. Тарбиячи ота-оналарь билан мунтазам равишда суҳбатлар, учрашувлар үтказиши, уларни болаларга тәлим-тарбия бериш бүйича амалга оширадиган ишининг мазмуни, методлари билан таништириб бориши, оила тарбиясидаги ижобий намуналардан үзининг тәлим-тарбиявий ишида фойдаланиши лозим.
10. Педагог болаларга нисбатан хайрихоҳ муносабатда бүлиши, ҳар бир бола учун қулай руҳий шароит яратиши, хафа бүлса овунтира олиши, айниқса кичик гуруҳ болаларига нисбатан мулойим, этиборли, қатьий, сабр-тоқатли, юмшоқ, озгина ҳазилкаш, боланинг куч ва имкониятларига ишонч билан қарайдиган бүлиши керак.
Тарбиячи болага меҳр-оқибат билан муносабатда бүлса, болалар билан унинг үртасида меҳрибонлик, ғамҳурлик муносабатлари юзага келади.
Болалар тарбиячининг шахсий сифатларини, билими, малакаси, болаларга муносабати, талабчанлиги қуйидагича белгилайдилар., кичик гуруҳ болалари тарбиячининг уларга бүлган меҳр-муҳаббатига қараб (ҒУ мени ҒқуйончамҒ деб чақиради, ухлашга йотганимда үпиб қүядиҒ), 4-5 йошли болалар тарбиячининг болалар ҳайотини яхши ташкил эта олишига қараб (ҒЛола опамиз бизга ҳикоялар үқиб берадилар, биз билан бирга үйнайдилар, шунинг учун мен уларни яхши күраманҒ), катта гуруҳ болалари тарбиячининг ҳамма болаларга ҳаққонийлик билан яхши муносабатда бүлиши, яхши ишлашига қараб баҳо берадилар (ҒУ күп нарсани билади, машғулотларда үргатадиҒ).
Энг муҳими- тарбиячи болага ишонч билан қараши уларнинг меҳнатсеварлиги, мустақиллиги, ташаббускорлигини түғри тақдирлаши ва мустақил фаолият қилишлари учун имконият яратиши керак. Буни болалар юқори баҳолайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |