Taqrizchi: Ш.Атамуродов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-16 гурух талабаси Жўрабоева Нилуфарнинг “Ҳаракатли ўйинларни қўллаш орқали ўқувчиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш йўллари” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар доцент Т.Холдоров томонидан
ХУЛОСА
Жисмоний маданият йўналиши битирувчиси Жўрабоева Нилуфарнинг битирув малакавий иши “Ҳаракатли ўйинларни қўллаш орқали ўқувчиларни жисмоний тайёргарлигини ошириш йўллари” деб номланган. Битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, 66 бет, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Жўрабоева Нилуфар битирув малакавий ишида Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама аклий, аҳлокий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш бўлиб, жисмоний тарбия ва спорт муҳим аҳамият касб этади.
Шу боисдан жисмоний тарбия тизимида мухим тамойилни жорий қилиш учун ўқувчиларнинг соғлигини таъминлаш, жисмоний ривожланганлик ва жисмоний тайёргарликни такомиллаштириш доимо долзарб муаммолардан бўлиб келган.
Битирув малакавий ишининг биринчи боби Xarakatli o`yinlarni tashkil qilish va o`tkazishning pedagogik asoslari, ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарликларига бағишланган педагогик адабиётларнинг таҳлили тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Ишнинг иккинчи бобида Jismoniy tarbiya darslarida harakatli o’yinlardan foydalanish tizimi, jismoniy tarbiya darslarida harakatli o’yinlardan foydalanish bo’yicha o’tkazilgan tajriba-sinov mazmuni va uning dinamikasi тўғрисида баён қилинган.
Жўрабоева Нилуфар битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Жўрабоева Нилуфар ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Жўрабоева Нилуфар томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: доц.Т.Холдоров
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-16 гурух талабаси Пиримқулов Фаррухнинг “5-6 синф ўқувчиларини жисмоний ривожланишида югуриш турларини қўллаш орқали жисмоний тайёргарликни ошириш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Жиззах шахар 13-макатаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Ғайрат Шокиров томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Пиримқулов Фаррухнинг “5-6 синф ўқувчиларини жисмоний ривожланишида югуриш турларини қўллаш орқали жисмоний тайёргарликни ошириш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Пиримқулов Фаррухнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида 5-6 синф ўқувчиларини жисмоний ривожланишида физиологик хусусиятлари, 5-6 синф ўқувчиларини югуришда ўргатишда вазифалар кетма-кетлиги, югуришга ўргатишда восита ва усулларни қўлланиши, 5-6 синф ўқувчиларини жисмоний ривожланишида енгил атлетика машқларини қўлланилиши, ёш енгил атлетикачиларнинг асосий жисмоний сифатларини ривожлантириш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Пиримқулов Фаррух битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Пиримқулов Фаррух ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Пиримқулов Фаррух томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |