Тақризчи: О.Бахромов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15 гурух талабаси Миразажонов Ғолибжоннинг “5-7 синф ўқувчиларида чидамлиликни тарбиялаш” мавзусида ёзган битирув ишига Жисмоний маданият кафедраси мудири Б.Турғунов томонидан
ТАҚРИЗ
Ёшларни соғлом авлод, комил инсон этиб тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келмоқда ва бу ҳозирги кунда ўз самарасини бермоқда. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, “Соғлом авлодни тарбиялаш барчанинг, бутун жамиятнинг, шу юртда яшайдиган ҳар бир инсоннинг асосий иши, инсоний бурчидир.”
Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни мунтазам спорт билан шуғуллантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мирзажонов Ғолибжоннинг “5-7 синф ўқувчиларида чидамлиликни тарбиялаш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Мирзажонов Ғолибжоннинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўқувчи ёшларда умумий чидамлиликни тарбиялашнинг умумий асослари, чидамлилик ва унинг тушунчаси, 5-7 синфларда ўтказиладиган жисмоний тарбия дарсларида умумий жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик, чидамлилкни 11-13 ёшли мактаб ўқувчиларида ривожлантириш тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Мирзажонов Ғолибжон битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим граматик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Мирзажонов Ғолибжон ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Мирзажонов Ғолибжон томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Б.Турғунов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 911-15 гурух талабаси Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар Ш.Соатов томонидан
ХУЛОСА
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач спортни ривожлантириш соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялашдаги ўрнини ҳисобга олиб спорт ишларини янада такомиллаштириш, унинг замон талаблари даражасида ўқув ва моддий техник базасини яратиш хамда ахолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида мақсадли давлат миқёсидаги тадбирлар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Хусанов Шерзоднинг “Ёш баскетболчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Хусанов Шерзоднинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 7 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида баскетбол спорт турига тавсиф ва унинг ривожланиш хусусиятлари, ёш баскетболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришда хракатли ўйинларнинг ўрни, махсус ва ёрдамчи машқларни мустаҳкамлаш учун миллий ва ҳаракатли ўйнларни қўлланилиши, техникага ўргатишда дастлабки чуқурлаштирилган ва мукаммаллаштирувчи босқичлар тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Хусанов Шерзод битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Хусанов Шерзод ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Хусанов Шерзод томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |