Тақризчи: Файзиев Д.
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15-гурух талабаси Жўрабоева Дилсўзнинг “Волейболчиларга хос тезкорликни ривожлантиришда ихтисослаш-тирилган харакатли уйинлардан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига ўқитувчи З.Намазов томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Жўрабоева Дилсўзнинг битирув малакавий иши мавзуси “Волейболчиларга хос тезкорликни ривожлантиришда ихтисослаш-тирилган харакатли уйинлардан фойдаланиш самарадорлиги” деб номланиб, иш кириш, 2 боб, 11 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида волейболчиларга хос тезкорликни ривожлантиришда ихтисослаштирилган ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самарадорлиги,ёш волейболчиларни тайёрлашда жисмоний қобилятларни ривожлантириш, тезлик қобиляти ҳақида тушунчалар, ёш волейболчиларда тезкорлик қобилятини ҳаракатли ўйинлар воситасида ривожлантириш услубияти тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Жўрабоева Дилсўз битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Жўрабоева Дилсўз ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Жўрабоева Дилсўз томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи: З.Намазов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Холиқова Чаманнинг “Бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат қобилятларини тарбиялаш” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Ғалларол тумани 43-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Ғайбуллаев Сирож томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Холиқова Чаманнинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 8 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат фаолиятини жисмоний воситалар орқали оптималлаштириш масалалари, ҳаракат фаолиятига ўргатиш жараёнининг тизими ва хусусияти, жисмоний тарбия дарсларида ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш услубияти, бошланғич синф ўқувчиларининг тажрибагача бўлган жисмоний ривожланиш ҳолати тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Холиқова Чаман ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Холиқова Чаманнинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |