Тақризчи: А.Қувондиқов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 920-15 гурух талабаси Турғунова Мадинанинг “5-6 синф ўқувчиларида волейбол дарсини шакллантириш имкониятлари” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига илмий рахбар доц.Б.А.Бўрибоев томонидан
ХУЛОСА
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Турғунова Мадинанинг “5-6 синф ўқувчиларда волейбол дарсини шакллантириш имкониятлари” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Жабборов Жавлоннинг битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 6 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўрта умумтаълим мактаблари ўқув дастурида волейбол мажбурий фан сифатида, волейбол дарсининг таркибий туўилиши, моҳияти ва мазмуни, волейбол дарсининг методологик ва технологик асослари, оддий волейболга ихтисослаштирилган синф ўқувчиларида жисмоний сифатларнинг ривожланиш самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
|
Турғунова Мадина битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Турғунова Мадина ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Турғунова Мадина томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Илмий рахбар: доц.Б.Бўрибоев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 912-15 гурух талабаси Дўстбеков Аслиддиннинг “Ёш баскетболчиларни қўл кучини ривожлантирувчи ностандарт машқлардан фойдаланиш усуллари” мавзусида ёзган битирув малакавий ишига Мирзачўл тумани 15-сонли умум ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Дилшод Ўразов томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Дўстбеков Аслиддиннинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 7 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ёш баскетболчи ўқувчиларни харакат кўникма ва малакаларга ўргатиш, жисмоний сифатларини тарбиялаш, жисмоний тайёргарлик, жисмоний тарбия дарсларида ва дарсдан ташқари машғулотларда баскетбол ҳаракат кўникма ва малакаларини эгаллашга йўналтирилган индивидуал машқлар мажмуаси тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Аслиддин Дўстбеков ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
А.Дўстбековнинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |