Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Азиз болажонлар, биз ўтган машғуяотларимизда бутун нарсаларни ярим, чорак ва нимчоракка бўлишни билиб олган эдик. Хасанбой ва Ҳусанбойлар нонни қандай бўлишганини бир эслайлик. Улар жанжаллашиС, нонни бўла олмай турганларида уларнинг бир ўртоғи нима қилади? Нонни қандай қили 5 бўлиб беради? Ўшанда улар одобсизлик қилганликлари учун афсусланиб қолған эдилар. Бугунғи машғулотимизда ҳам яна Хасанбой ва Ҳусанбойлар ҳақида ғаплашамиз. Улар бутун нарсаларни бўлакларга бўлишни ўрганиб олдими, деб бир куни уларнинг уйига меҳмонга бордим. Онаси катта торт пиширган экан. Хасанбой ва Ҳусанбойларнинг туғилған куни экан-да. Биз стол атрофида 10 киши ўтирган эдик. Тории Хасанбой 10 қисмга бўлсин деб таклиф қилдик. Хасанбой тортни адашмасдан 10 қисмга бўла олди. Мен ҳозир сизларга доскага чизиб кўрсатиб бераман.
23
сездингларми? Чунки қоғозни буклаш усули билан 10 та тенг бўлакка бўла олмайсизлар. Ҳозир мен сизларга дойра шаклини буклаб чизиқларини кўрсатаман. Тарбиячи 20x20 см қоғозни буклаб кўрсатади. Қоғозни буклаш усули билан та(қисмга) бўлакка,
8 та(қисмга) бўлакка, 16 та (қисмга) бўлакка бўлиш мумкин. Болалар, мана шу қоғозни буклаш йўли билан 10 бўлакка (қисмга) бўлиш мумкинми? Хасанбой тортни қандай қилиб қийналмай 10 та бўлакка бўла олди экан. Мен ҳам доскада дойра шаклини осонгина 10 бўлакка бўлдим. Бунинг учун кўз билан чамалашни билишимиз керак. Мана менинг қўлимдаги квадрат шаклидаги қоғозни кўриб турибсизлар. Мен уни тенг 10 бўлакка бўлишни сизларга кўрсатиб бераман. Аввало, квадратни дойра шаклига айлантириб олишимиз керак. Дойра шаклини тенг икки бўлакка буклаб доирани ўртасида чизиқча ҳосил қилиб оламиз. Доирани ярим қисмини чамалаб беш бўлакка бўлиш учун қапамда нуқта-нуқта қўйиб чиқамиз. Доирани ўрта марказини топиб у ер га ҳам нуқта қўямиз. Доирани марказидаги нуқта билан бирга нуқталаримизни чизиб бирлаштирамиз. Келинглар болалар бизлар ҳам доирани 10 бўлакка бўламиз. Болалар учун амалий иш. Тарбиячи ҳар бир бола учун уларнинг столига 10x10 см катталикда оқ қоғоз, ручка ёки қалам, қайчи қўяди. Тарбиячи болаларга квадрат шаклидаги оқ қоғоздан дойра шакли ҳосил қилиш ва бўлакларга бўлишни ўргатади. Ўргатиш жараёнида бажариб тушунтириб боради. Қийналган болаларга ёрдамлашади. Болалар бўлакларга бўлган қоғозларини санайдилар ва устма-уст қўйиб тенглиғини текшириб кўрадилар. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: ’’Чархпалак” Болалар 10 тадан икки гуруҳга бўлинадилар. Тарбиячи 10 бўлак лента ёки ипни бирлаштириб бир учини тугун қилиб боғлайди. Катта дойра шакли чизиб, шаклнинг марказига тугун солинган ленталарни қўйиб қўяди. Ўйин қоидаси: 10 та боланинг ҳар бири лентанинг бир учидан ушлайдилар ва доирани тенг 10 бўлакка бўлиб турадилар. Тарбиячининг сигналини эшитганларида дойра атрофида чархпалак бўлиб айланадилар. Тарбиячининг иккинчи сигналини эшитганда доирани 10 бўлакка бўлиб ўз-ўринларини топаб турадилар. Кейин ўйинга иккинчи гуруҳ жалб қилинади. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Сизга дойра шаклини бўлакларга бўлиш ёқдими?