Фаолият тури: Элементар математик 8 Мавзу: Бутунни 4 та тенг қисмга бўлиш, бутун ва қисмни таққослаш Мақсад:
Болаларнинг бутун билан унинг бўлаклари орасидаги муносабатлар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар бутунни 4 та тенг қисмга бўлишни ўрганадилар.
Болалар бутун ва қисм ҳақида тушунчага эга бўладилар.
Болалар нутқца бутун, қисм сўзларини тушунган ҳолда тўғри ифодалай оладилар. Керакли жиҳозлар:
Дойра шакли (ҳар бир болага 2 тадан)
Турли мева ва сабзовотларнинг яримта ва чоракта қисмлари тасвирланган расмлар
Турли ўлчамда геометрик шаклларнинг яримта ва чоракта қисмлари (турли рангда ёки бир хил рангда)
Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, эсингизда бўлса сизлар билан тўғри тўртбурчак ва овал шаклларини тенг 2 қисмларга бўлишни ўрганган эдик. Бугун ҳам бутун ва қисм ҳақида гаплашамиз, лекин энди бутунни 4 та тенг қисмга бўлишни ўрганамиз. Ҳаммамиз қўлимизга катта дойра шаклини оламиз ва уни учларини тенг қилиб, чизиғини аниқ қилиб буклаймиз, кейин яна бир бор буклаймиз. Қисмлар тенг бўлиши учун текис буклаш керак. Ҳамма буклаб бўлдими? Энди қоғозларни очиб ва нечта тенг қисмлар ҳосил бўлганлигини санаб чиқамиз. Қисмлар нечта экан? Энди шу 4 та қисмларни қирқиб оламиз. Битта қисмни бутун дойра шакли устига қўйиб нима катталигини аниқлаймиз. Нима катта экан бутунми ёки битта қисмми? Битта қисм ёнига иккинчи қисмни ҳам қўйиб таққослаб кўрамиз. Бутун дойра каттами ёки иккита қисмми? Иккита қисм ёнига учинчи қисмни ҳам қўямиз ва яна таққослаб кўрамиз. Бутун каттами ёки учта қисмми? Учта қисм ёнига тўртинчи қисмни ҳам қўямиз ва таққослаб кўрамиз. Бирлаштирилган қисмлар бутунга тенгми ёки каттами? Болажонлар, 4 та қисмнинг ҳар бирини нима деб аташ мумкин? Болажонлар бу қисмларни тўртдан бир ёки чорак деб айтишимиз мумкин. 4 дан бир дейишимизга сабаб бутуннинг мана шу 4 та қисмидан биридир. Болажонлар, доскада 4 та қисм турибди, улардан бирини олсам, доскада 4 дан неча қисм қолади? 4 дан 3 қисм қолади. тасини олсам 4 дан неча қисм қолди? 4 дан 2 қисм қолди. Доскада қолган 4 дан 2 қисм каттами ёки менинг қўлимдагими? Доскадаги ва қўлимдаги қисмлар тенг.
Болалар учун амалий иш. Стол устига турли мева ва сабзовотлар (олма, мандарин, тарвуз, қовун, сабзи, бодиринг, помидор ва бошқалар) нинг расмлари 2 тй ва 4 та қисмга бўлиб аралаштирилиб қўйилади. Болалар қисмларни тўғри топиб бирлаштиришлари лозим. Болалар ясаб бўлганларидан кейин тарбиячи уларга саволлар беради: Қандай белгисига қараб қисмларни топдингиз?
Бутун каттами ёки унинг 2 дан 1 қисмими?
Бутуннинг 2 дан 1 қисми деганда нимани тушунасиз?
Бутуннинг 4 дан 2 қисми каттами ёки 4 дан 1 қисмими?
Бутун каттами ёки унинг 4 дан 1 қисмими?
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Бутун ва қисмлар”
12
Болалар дойра бўлиб турадилар. Ҳар бир боланинг қўлига геометрик шаклларнинг 2 дан бир ёки 4 дан бир қисми берилади. Тарбиячи «яримта қисмларни олганлар ўнг томонимдаги столга, чоракга қисмни олганлар чап томонимдаги столга ўтириб қўлингиздаги қисмларни бирлаштиринг», дейди. Болалар қўлларидаги қисмга қараб ўнг ва чап томондаги столларга ўтирадилар ва қисмларни бирлаштириб кўриб, қисмлардан бутун ясайдилар. Болалар ясаб бўлганларидан кейин тарбиячи уларга савол беради: • Нечта қисмдан бутун шаклни ясадингиз?
Сизнинг қўлингизда қайси шаклнинг 2 дан бир қисми?
Бутуннинг 2 дан бир қисмини қандай айтамиз?
Сизнинг қўлингизда қайси шаклнинг 4 дан бир қисми?
Бутуннинг 4 дан бир қисмини қандай айтамиз?
Кейин болалар хоҳлаган қисмларини олиб дойра бўлиб, қўлларини орқага қилиб турадилар ва тарбиячи «қисмларни қўлларни орқага қилиб бир-биримизга узатамиз», дейди. Тарбиячи «тўхтадик» дейиши билан болалар узатишни тўхтатиб қўлларидаги қисмни кўрадилар ва ниманинг қайси қисми эканлигини айтадилар. Ҳамма бола айтиб бўлганидан кейин, яна қўлларини орқага қилиб бўлакларни бир-бирларига узатадилар. Тарбиячининг сигнали билан яна тўхтаб қўлларидаги бўлакни кўрадилар ва ниманинг қайси қисми эканлигини айтадилар. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Биз бугун бутунни нечта қисмга бўлишни ўргандик?
Бутунни 4 га бўлсак, унинг битта бўлагини қандай айтамиз?