Фаолият тури: Элементар математик 53 Мавзу: Болаларнинг кўз билан чамалаш қобилиятларини ривожлантириш Мақсад: Болаларнинг кўз билан чамалаш малакаларини ривожлантириш. Кутилаётган натижалар: Болалар буюмларнинг катталикларини (баландлиги ва узунлигини) кўз билан чамалаш орқали фарқлашни ўрганадилар. Болаларнинг кўз билан чамалаш малакалари ривожланади. Керакли жиҳозлар: Турли узунликдаги тахтачалар Турли машиналар Турли узунликда ленталар Фаолиятнинг бориши: Тарбиячи: Болажонлар, биз сиз билан олдинги машғулотларда ҳар хил кўприклар қурганмиз. Ҳозир ўша кўприкларни бир эслаб кўринг. Кўприкларни нималардан қуриш мумкин? Тахтадан, темирдан, қуришимиз мумкин. Биз бугун сизлар билан, тахталар ва қурилиш материалларидан кўприк қурамиз. Бунинг учун 2 тадан бўлиб ишлаймиз. Ҳозир 2 тадан бўлиб бўлиниш учун мана бу кўприкларнинг расмларни оласиз. Кимларнинг расмидаги кўприклар бир хил бўлса улар биргаликда кўприк қурадилар. Мана болалар 2 тадан бўлиндингиз, энди ўртогингиз билан қандай кўприк қуришни келишиб олинг ва мана бу материаллардан ўзингизга кераклигини ажратиб олинг. Мен кўприк қуришда сизларга ёрдам берадиган маслаҳатларни бераман. Олдин кўприкнинг узунлиги ва баландлиги қанча бўлишини белгилаб оласиз. Масалан, кўприкнинг узунлигини мана бу тахта узунлигида қилмоқчисиз. Бунинг учун аввало кўз
69
билан чамалаб кўрасиз, қайси тахтанинг узунлиги қўлимдаги тахтанинг узунлигига тенг. Кейин қўлимдаги тахтани чамалаган тахтамиз устига қўйиб ўлчаб кўрамиз. Уларнинг узунлиги тенг экан. Бошқа тахталарни ҳам худди шу усулда ўлчаб кўриб ажратиб оласиз. Кўприкнинг баландлигини қуриш учун ҳам битта тахтани белгилаб оласиз ва шу тахта узунлигида бошқа тахталарни кўз билан чамалаб кўрасиз. Тўғри келса керак, деб ўйлаган тахтани қўлингиздаги тахтанинг устига қўйиб ўлчайсиз. Уларнинг узунлиги тенг экан. Мана буниси билан ўлчаб кўрамиз. Буниси озгина калта экан, демак бу тахта тўғри келмайди. Ҳамма тахталарни ажратиб олганингиздан кейин кўприк қуришни бошлайсиз. Ҳамма жуфтликлар кўприкларни қурадилар ва қилган ишларини изоҳлаб берадилар. Болалар ҳаммаси биргаликда қурилган кўприкларни кўриб чиқадилар. Сўнг кўприклардан машиналарни ўтказиб ўйнайдилар. Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Бир хилини топ” Стол устига турли узунликдаги ленталар тўплами қўйилади. Тарбиячи битта лентани кўрсатади, болалар навбат билан келиб стол устидаги ленталардан қайси бири тарбиячи кўрсатган лента билан тенг бўлиши мумкинлигини кўз билан чамалаб кўрадилар ва бир хил деб ўйлаганини олиб тарбиячининг лентасига ўлчайди. Агар ленталар бир хил бўлса бола лентани олиб жойига ўтиради, агар ленталар бир хил бўлмаса бола лента олмай жойига ўтиради. Ҳамма болалар биринчи уринишдан ўтганларидан кейин бир хил лентани топа олмаганларга 2 ва 3 уринишларга рухсат берилади. Ҳамма болалар бир хил узунликдаги ленталарни ажратиб олганларидан кейин, ленталарни олиб дойра бўлиб турадилар ва ленталар ёрдамида турли машқларни бажарадилар. Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар: Кўз билан чамалаш усулидан бир хил узунликдаги тахталарни ажратишда қандай фойдаландик? Кўприк қуришда нечта бир хил тахтадан фойдаландик? Бир хил узунликдаги ленталарни қандай танладингиз? Сизга қурилган кўприклардан қайси ёкди? Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради. Март ой мавзуси: Бахор чиройи Хафта мавзуси: Фссалом Навруз Мартнинг 3- хафтаси