Мактабга тайёрлов



Download 1,57 Mb.
bet8/30
Sana23.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#128243
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
математика 2019 ишланма

Тарбиячи: Болажонлар, сизлар билан нечагача санашни ўрганган эдик?
Болалар: 15 гача
Тарбиячи: Тўғри, болажонлар, биз 15 гача санашни ўрганиб олганмиз. Бугун сизлар билан 20 гача санашни ўрганамиз. Болажонлар, эътибор берган бўлсангиз менинг столимга кўп китоблар қўйилган. Ҳозир биргаликда санаб кўрамиз, нечта китоб бор экан?
2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15 та китоб бор экан.
15 та китобга яна битта китоб қўшсак, 16 та бўлади.
Ҳаммамиз биргаликда айтамиз, 15 та китобга яна битта китоб қўшсак 16 та бўлади. 16 та китобга яна битта китоб қўшсак 17 та бўлади. 16 та китобга яна битта китоб қўшсак нечта бўлар экан? Тўғри, 17 та бўлар экан. 17 та китобга битта китоб қўшсак, китобларимиз сони 18 та бўлади. 18 та китобга яна битта китоб қўшамиз ва китобларимиз 19 та бўлади. 19 та китобга яна битта китоб қўшсак 20 та бўлади. Энди китобларимизнинг ҳаммасини яна бир марта санаймиз:
1,2, 3,4, 5,6, 7, 8, 9, 10,11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20.
Китоблар нечта экан?
Болалар: 20 та.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйинлар: «Давомини сананг»
Ўйиннинг мақсади: сонларнинг натурал қаторининг тартибига амал қилишга, тўғри санаш машқлари, хотира, диққатни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйинда коптокдан фойдаланилади. Болалар ярим дойра ёки дойра бўлиб турадилар. Доиранинг ўртасида ўйинни олиб борувчи туради. Тарбиячи ўйин бошланишидан олдин болалар билан улар тўғри тартибда 1 дан 20 гача санашларини келишиб олади.
вариант. Тарбиячи 1 сонини айтиб болалардан бирига коптокни отади. Коптокни илиб олган бола кейинги сонни айтади ва коптокни тарбиячига қайтаради. Тарбиячи кейинги сонни айтади ва 2-болага коптокни отади. 2-бола кейинги сонни айтиб коптокни тарбиячига қайтаради. Шу тарзда 1 дан 20 гача санайдилар.
вариант. Болалар коптокни бир-бирларига отадилар ва ҳар бир бола тўғри тартибда битта сонни айтади. Саноқ 20 гача давом этади.
Ўйин тезлик темпида ўтади ва барча болаларнинг унда иштирок этишига имкон бериш учун шунча марта қайтарилади. Болаларга бериладиган топшириқлар уларнинг билим

66



ва малакаларига қараб белгиланади. Масалан: 10 ёки 20 гача тўғри ёки тескари санаш, айтилган сондан олдингиларини ёки кейингиларини айтиш.

«Қочиб кетган сонлар» ўйини.
Ўйиннинг мазмуни: Тарбиячи доскага катагида тушириб қолдирилган сонларни қўйиш учун тайёр жадвалларни навбат билан қўяди. Жадвалларда сонлар 1 дан 20 гача бўлади.
Болалар саноқ тартибига мувофиқ керакли сонни қўйиши керак.

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish