Мактабга тайёрлов гурущида йил давомида ытказиладиган математика маш\улотларининг та=симланиши


Мавзу: Нарсаларни бўлиш усули билан 2 та тенг қисмга бўлишни ўргатиш



Download 1,03 Mb.
bet5/106
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#148853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
тай-математика илк қадам

Мавзу: Нарсаларни бўлиш усули билан 2 та тенг қисмга бўлишни ўргатиш
Мақсад:

  • Болаларда бутун ва қисм ҳақида тушунча ҳосил қилиш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар бутун ва қисмни фарқлашни билиб оладилар.

  • Болалар бутун ва қисм сўзларини нутқда тўғри ишлатишни ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Ҳар бир болага 2 тадан тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғоз варағи ва қайчи.

  • Ҳар бир болага 2 тадан овал шаклидаги оқ қоғоз

  • “Домино” ўйини учун карточкалар.



Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, ҳаммамиз қўлимизга тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғоз варағини оламиз. Унинг учларини бирлаштириб тенг қилиб буклаймиз. Букланган чизиғидан яхшилаб бармоқ юритиб чиқамиз. Энди қоғоз варағини очамиз, қайчини олиб букланган чизиқдан қирқамиз. Битта катта қоғозни ўртасидан бўлиб, 2 та тенг бўлак ёки қисм ҳосил қилдик. Бу бўлаклар қандай шаклга ўхшайди. Тўғри тўртбурчак шаклига. Бу бўлакларни бутун варақнинг иккидан бир қисми дейишимиз ҳам мумкин. Энди болажонлар, бўлаклардан бирини олиб бутун варақ устига қўйиб ўлчаб, таққослаб кўрамиз-қайси катта? Қайси кичик?
Тўғри болажонлар, бутун варақ, қисмдан катта. Битта бўлак бутун варақдан кичик.
Энди болажонлар, 2 та ярим бўлакни бирлаштириб қўямиз. Бутунга тенг бўлдими, йўқми?
Биз 2 та ярим бўлакларни бирлаштириб, 1 та бутун тўғри тўртбурчакни ҳосил қилдик.
Бутун шаклни 2 хил усулда бўйига ёки энига 2 га бўлишимиз мумкин:




Болалар учун амалий иш.


Тарбиячи: Болажонлар, энди ҳаммангиз олдингиздаги овал шаклидаги варақни олиб мустақил ҳолда уни 2 та тенг қисмга бўлинг.
Жамолбек, тушунтириб берингчи, сиз овални нечта қисмга бўлдингиз? Битта қисм бутундан кичкинами, каттами? (3-4 та боладан сўралади).
Қисмларни бутун овалнинг устига қўйиб ўлчаб кўрилади.
Тарбиячи: Болажонлар, ҳозир ҳаммамиз бутун овалдан бутун қовунни ясаймиз. Яримта қисмларни яримта қовун шаклига келтирамиз.
Бунинг учун овал шаклидаги қоғозга қалам билан чизиқлар чизамиз ва қовунимизнинг ранги қандай бўлишини хоҳласак ўша рангда (сариқ, яшил) бўяймиз. Мана қовунларимиз тайёр бўлди. Энди овалнинг қисмларидан қовуннинг яримини ўхшатиб чизиб бўяймиз.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish