Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Келинглар болалар, бугун қоғоздан қайиқча ясаймиз.
Тарбиячи ва болалар қоғозни буклаш усулидан фойдаланиб қайиқча ясайдилар.
Тарбиячи: Болалар, мана бугун (тарбиячи санани ва ҳафтанинг қайси куни эканлигини айтади) қайиқча ясадик, эртага қайиқчаларимизни боғчамиздаги ариқчада оққизиб ўйнаймиз. Эртага сизлар «кеча қайиқча ясаган эдик», деб эслайсизлар.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Бу қачон бўлган эди?»
Тарбиячи кеча, бугун бўлган воқеаларни айтади, болалар бу воқеалар қачон бўлганлигини айтадилар. Масалан, тарбиячи «Кечки пайт роса ёмғир ёғди» дейди, болалар қачон ёмғир ёғганлигини айтадилар. Ўйин шу тарзда давом этади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Нимага вақтни оқар сувга ўхшатамиз?
2. Болажонлар кеча қайси кун эди?
3. Бугун қайси кун?
4. Эртага қайси кун бўлади?
5. Болажонлар, бир ҳафтада неча кун бор?
6. Ибратли сўзни давом эттиринг: Бугунги ишни...
8. «Кечки пайт роса ёмғир ёғди-бу қачон бўлди кечами ёки эртага?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Мавзу: 1 дан 10 гача бўлган сонлар ичида қўшиш ва айириш амалларини бажариш
Мақсад:
Болаларда 1 дан 10 гача бўлган сонлар ичида қўшиш ва айириш амалларини бажариш кўникмасини мустаҳкамлаш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўрганадилар ва уларда 1 дан 10 гача бўлган сонлар ичида қўшиш ва айириш амалларини бажариш кўникмаси мустаҳкамланади.
Керакли жиҳозлар:
Сонлар ёзилган карточкалар (эни 10 см, бўйи 10 см)
1 дан 10 гача бўлган сонлар миқдорида расмлар чизилган карточкалар (бўйи 10 см, эни 6 см)
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар 10 гача тўғри ва тескари санашни жуда яхши ўрганиб олгансизлар. 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда ҳам танийсизларми? Ҳозир сизларнинг 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда қанчалик танишларингизни текшириб кўраман. Болажонлар, мана бу сонларни биласизларми?
Тарбиячи ҳар бир боладан битта сонни айтишни ёки битта боладан ҳамма сони айтиб беришни сўраши мумкин.
Тарбиячи: Жуда яхши болажонлар, сизлар бу сонларни жуда яхши билиб олибсизлар. Ҳозир биз сиз билан турли ўйинлар ўйнаймиз ва бу ўйинлар ёрдамида қўшиш, айириш бўйича мисоллар ечамиз.
Биринчи ўйнайдиган ўйинимизнинг номи «Қўл ушлашар».
Ўйиннинг мақсади: 10 сони ичида 2 та кичик сонлар таркиби ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, шунингдек кузатувчанлик ва диққатни ривожлантиришга йўналтирилган.
Ўйинни олиб борувчи иккита бола қўлларини ушлашиб, дарвоза ҳосил қилиб туради. Уларнинг қўлларида рақам, масалан 8 рақами бўлади. Бошқа болалар хона бўйлаб юрадилар, уларнинг ҳар бирининг қўлида ҳам сон (1 дан 10 гача). Тарбиячининг «Дарвозага» деган сигнали билан болалар дарвозадан ўтиш учун 8 рақамини қўшиш ёки айириш йўли билан ҳосил қилишлари керак. (масалан, 3 ва 5, 4 ва 4, 7 ва 1, 2 ва 6, ёки 10 ва 2, 9 ва 1). Жуфтини тўғри топган болалар дарвозадан ўтадилар, яъни дарвозада қайси сонни ушлаб туришган бўлса 2 кишининг қўлидаги сонлар қўшилса ёки айрилса ўша сонга тенг бўлиши керак. Ўйин бир неча марта такрорланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |