Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи ҳар бир бола учун уларнинг столига 10х10 см катталикда оқ қоғоз, ручка ёки қалам, қайчи қўяди. Тарбиячи болаларга квадрат шаклидаги оқ қоғоздан доира шакли ҳосил қилиш ва бўлакларга бўлишни ўргатади. Ўргатиш жараёнида бажариб тушунтириб боради. Қийналган болаларга ёрдамлашади. Болалар бўлакларга бўлган қоғозларини санайдилар ва устма-уст қўйиб тенглигини текшириб кўрадилар.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: ”Чархпалак”
Болалар 10 тадан икки гуруҳга бўлинадилар. Тарбиячи 10 бўлак лента ёки ипни бирлаштириб бир учини тугун қилиб боғлайди. Катта доира шакли чизиб, шаклнинг марказига тугун солинган ленталарни қўйиб қўяди.
Ўйин қоидаси: 10 та боланинг ҳар бири лентанинг бир учидан ушлайдилар ва доирани тенг 10 бўлакка бўлиб турадилар. Тарбиячининг сигналини эшитганларида доира атрофида чархпалак бўлиб айланадилар. Тарбиячининг иккинчи сигналини эшитганда доирани 10 бўлакка бўлиб ўз-ўринларини топаб турадилар. Кейин ўйинга иккинчи гуруҳ жалб қилинади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Сизга доира шаклини бўлакларга бўлиш ёқдими?
2. Доира шаклини нечта бўлакка бўлдингиз?
3. Қандай қилсак доира 10 бўлакка бўлинади?
4. Доирани буклаш орқали 10 бўлакка бўлиб бўладими?
Фаолият якунида тарбиячи болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Фазовий тасаввур
Мавзу: Ўзига нисбатан нарсаларнинг жойлашувини аниқлаш
Мақсад:
Болаларга ўзига нисбатан нарсаларнинг қаерда жойлашганлигини аниқлаш малакасини сингдириб бориш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар нарсаларнинг ўзига нисбатан жойлашувини аниқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, сизларга бир воқеани айтиб берайми? Чумолини биласизлар-а? Бир чумоли ўртоқлари билан кетаётган экан. Улар кўлмак бўйлаб ўз уяларига дон, қишга озиқ-овқат ташиб кетаётган эканлар. Бизнинг чумоли бирданига кўлмак сувига тушиб кетибди. Ўртоқлари тўхтаб уни қутқаришни маслаҳат қилишибди. Бизнинг чумоли бир хашакка маҳкам ёпишиб олиб кўлмак ўртасида қолиб кетибди. Мен ҳозир сизларга кўлмакни ва чумолини чизиб кўрсатаман. Кўлмакнинг ўнг томонида тош бор экан, чап томонида эса, ўсиб турган майса бор экан. Олдинда битта барг бор экан. Кўлмакнинг орқа томонда эса узун новда бор экан. Чумоли кўлмакдан қутилиш учун, ўзига нисбатан энг яқин турган нарсани мўлжаллаб, ўша томонга сузиб бормоқчи бўлибди.
Болалар, қаранглар чумолига энг яқин турган нарсани биз ҳам аниқлайликчи. Шундай қилиб чумоли ўртоқлари ёрдамида кўлмакдан чиқиб олибди.
Тарбиячи шу тарзда тушунтиришни давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |