Болалар учун амалий иш.
Ҳар бир болага кичик ўйинчоқлар берилади. Болалардан бири бирорта сонни айтади, масалан: 6 сонини. Болалар дарҳол шу сондан олдинги ва кейинги сонларни айтадилар: 5 ва 7. 5, 6, 7 сонларига тенг ўйинчоқларни стол устига 3 қатор қилиб териб чиқадилар. Кейин бошқа бола бирорта сонни айтади. Амалий иш шу тариқа давом этади.
Тетиклаштирувчи ўйин: “Атомлар”
Болаларга ўйиндан олдин атомлар ҳақида қисқача маълумот берилади: “Болажонлар, сизлар атомлар ҳақида эшитганмисиз? Ҳар бир нарса молекулалардан ташкил топган. Молекулалар атомлардан ташкил топади. Атомлар тинимсиз ҳаракат қилиб туради, яъни бирлашиб, ажралиб яна бирлашиб. Биз ҳозир сизлар билан мана шу атомларнинг ҳаракат жараёнини ўйнаб кўрамиз”. Болалар хона бўйлаб юрадилар. Бошловчи: “Атомлар бир қаторга терилинглар”, деса болалар бир қаторга териладилар. Бошловчи: “Атомлар 5 тадан бирлашинг” деса, болалар 5 тадан бирлашадилар. Бошловчи “Атомлар ҳаракатда” деса болалар ажралиб хоҳлаган ҳаракатини қиладилар. Бошловчи “Атомлар 6 тадан бирлашинг” деса болалар 6 тадан бирлашадилар. Бошловчи “Атомлар ҳаракатда” деса болалар ажралиб хоҳлаган ҳаракатини қиладилар. “Атомлар 7 тадан бирлашинг” деса, болалар 7 тадан бирлашадилар. “Атомлар 4 тадан бирлашинг” деса, болалар 4 тадан бирлашадилар. “Атомлар 3 тадан бирлашинг” деса, болалар 3 тадан бирлашадилар. “Атомлар 2 тадан бирлашинг” деса 2 тадан бирлашадилар. Ўйин шу тариқа давом этади.
Энди болалар, «Хато қилма» ўйинини ўйнаймиз.
Ўйиннинг мақсади: болаларда сонлар орасидаги миқдорий муносабатлар ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш, айтилган сонлардан олдинги ва кейинги сонларни топиш машқларига, кўриш ва эшитиш анализаторлари ёрдамида санаш машқларига, тегишли рақам билан турли миқдорларни ифодалашни билишга йўналтирилган. Ўйинда овоз чиқарадиган предметлар, санаш материаллари, рақамлар, санаш карточкаларидан фойдаланилади. Ўйин бошланишидан олдин ўйинни олиб борувчи болаларга топшириқ беради: Сиз кўзингизни беркитасиз, мен болғача билан ураман. Диққат билан эшитинг, сўнг урилган зарба нечта бўлса, санаб шу рақамни кўрсатасиз. Болалар урилган зарбаларни санаб, рақамни кўрсатадилар ва нима учун айнан шу рақамни кўрсатганликларини тушунтириб берадилар. Масалан, «Мен 4 та урилган зарбани эшитганим учун 4 рақамини кўрсатдим». Болаларнинг билим ва малакаларига қараб, тарбиячи ўйиннниг турли вариантларини қўллаши мумкин: урилган зарбаларни очиқ ёки ёпиқ кўз билан санаш, урилган зарбадан битта кам ёки кўп рақамни кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |