Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа


Солиқлар инвестицияларни жалб қилишни



Download 260,32 Kb.
bet25/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

3.3. Солиқлар инвестицияларни жалб қилишни
рағбатлантирувчи омил сифатида
Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки кунлариданоқ, миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришда солиқ тизимидан самарали фойдаланилмоқда. Бугунги кунда асосий капиталга киритилаётган инвестициялар ялпи ички маҳсулотнинг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этишида берилаётган солиқ имтиёзлари катта аҳамият касб этмоқда.
Солиқ сиёсатини такомиллаштиришда инвестицияларнинг ҳудудий таркиби такомиллашмаганлиги эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим масаладир.
Ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси яхши ривожланган, малакали ишчи кучи мавжуд бўлган, хом ашё етказиб берувчи ва истеъмолчилар яқин жойлашган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига иқтисодиётимизга киритилган чет эл инвестицияларнинг катта қисми тўғри келгани ҳолда кўпчилик вилоятларда чет эл инвестициялар иштироки деярли рамзий характерга эга холос. Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш ўта қониқарсиз.
Мамлакатимиздаги инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни ўрганиш шуни кўрсатадики, 2005 йилга қадар мамлакатимизга киритилган чет эл инвестицияларига умумий имтиёзлар берилган, шунингдек айрим тармоқларга киритилган инвестициялар учун алоҳида имтиёзлар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони билан белгиланган имиёзлар айрим ҳудудларга киритилган инвестияларга берилди.
Бу Фармонда “Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри чет-эл инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек , чет эл инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни тақсимлаш мақсадида:
2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри чет-эл инвестицияларнижалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолият бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи,экология солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин”30 деб белгиланди.
Белгиланган солиқ имтиёзлари Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш шарти билан қўлланиши қайд этилди. Бу ҳолат айнан шу вилоятларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Айни пайтда белгиланган солиқ имтиёзлари ҳукумат кафолатларисиз, эркин алмаштириладиган валютада ёки технологик ускуна тарзида киритиладиган инвестицияларгагина имтиёзлардан олинган даромадни қайта инвестициялашга йўналтириш шарти билан қўлланилиши Фармонда белгилаб қўйилганки, бундай шартлар шу пайтгача чет эл инвестицияларни жалб этиш борасидаги ҳужжатларда белгиланмаган эди. Бу Фармон инвестицияларнинг нафақат мақсад тутилган ҳудудларга, балки, айнан технологик қайта қуроллантиришга сарфланиши, бунда ҳукумат кафолатини олмаган инвесторларнинг якуний натижалар учун масъулиятини оширишни ҳам кўзда тутди. Солиқ имтиёзлари муддати киритилаётган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестиция миқдорига боғлаб қўйилди. Яъни:
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;
- 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда -7 йил муддатга”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар тизими кўлами янада кенгайтирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли фармонида кўзда тутилган солиқ имтиёзлари авваллари 8 та тармоқ фаолиятига тегишли бўлган бўлса, ушбу фармон билан 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб, хорижий инвестициялар учун имтиёзлар 20 та йўналишдаги иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган чет эл инвестиция иштирокидаги корхоналарга татбиқ этиладиган бўлди.
Мамлакатимизда юритилаётган солиқ сиёсатида солиқ имтиёзлари асосан, инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга, ишлаб чиқаришни янги техник ва технологик асбоб-ускуналар билан қайта модернизация қилиш ҳисобига корхоналар молиявий фаолиятини фаоллаштириш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кўпайтиришга қаратилган.
Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳисобига ҳўжалик субъектлари ихтиёрида ҳар йили ЯИМнинг 5-8 фоизи ҳажмидаги маблағлар қолмоқда.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26 та моддасида (225 та бандида) доимий тусдаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармон ва қарорлари билан муайян муддатга солиқ имтиёзлари амал қилмоқда.
Натижада солиқ имтиёзларидан фойдаланган хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 2011 йилда 4 трлн.144 млрд. сўмдан кўп маблағ қолди Хўжалик субъектларга солиқ имтиёзлари:
а) бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан;
б) бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилади.
Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун корхоналарга қўйилган талабларга ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Масалан, аввал мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш лозим эди. Эндиликда эса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари барча ҳудудларда бундай корхоналарни ташкил этиш мумкин. Шунингдек, имтиёздан фойдаланиш учун аввал корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этиши лозим эди, энди бу кўрсаткич 33 фоиз қилиб белгиланди.
Бундан ташқари, мазкур имтиёзларни қўллаш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромадни тўлиқ корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш лозим эди, энди 50 фоизи ушбу мақсадга, қолган қисм эса ихтиёрий тасарруф этилиши мумкин.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаруви корхоналарнинг экспорт салоҳиятини янада оширишни рағбатлантириш кўлами янада оширилди. Шу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналарга сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқи берилди.
Республикамизда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш масаласига катта эътибор бериб келинмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланиши билан иқтисодиётга инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиршда янги босқич бошланди. Ушбу фармондан кўзда тутилган мақсад “хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш...”31 дир.
Имтиёзлар берилиши, қайсидир даражада фаолиятнинг алоҳида соҳаларида инновацион фаолиятни кучайтиради.
Аммо иқтисодиётнинг реал секторида инновацион фаолиятни кенг ёилиши учун йирик корхоналар ва аҳолининг янгиликларга бўлган тўловга қодир талабини ошириш борасида чоралар кўриш лозим.
Юридик шахсларни солиққа тортиш тизими ҳали ҳам етарлича ра-батлантириш хусусиятига эга эмас. Чунки солиқ юкининг катта қисми солиқ базаси товар айланмаси, тушум ва меҳнат ҳақи фонди бўлган соф “фискал” тўловлар ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабга кўра фойда солиғи бўйича имтиёзлар корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда ҳажмида аҳамиятли даражада акс этмайди.
Меҳнат ҳақи фонди кўп бора солиққа тортилиши ходимлар меҳнат ҳақи тўловларининг рағбатлантириш функциясини ўстириш имкониятини камайтиради.
Солиқларнинг инвестицияларни, хусусан инновацион фаолиятни ррағбатлантиришдаги ролини кучайтириш учун солиқ механизмини ислоҳ қилиш бўйича вазифалар қуйидагилардир:
- солиққа ториш тизими солиқ тўловчилар сонининг кўпайиши, улар фаолиятининг кенгайтирилиши, тенг рақобатчилик шароитларини яратиш, тармоқлараро савдода эквивалентли айирбошлаш шароитларини яратиш асосида бюджет маблағларини кўпайтириш учун шароит яратиш керак;
- амалдаги солиқлар ва тўловлар таснифини иқтисодиётни инновацион йўналтирилган ривожланиши босқичида улар бажарадиган функциялардан келиб чиқиб аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.;
- бу солиқларни ҳисоблашнинг самарали механизмини жорий қилиш, инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва жорий қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун фойда солиғи бўйича имтиёзлар жорий қилиш;
- “солиқ имтиёзлари” механизмидан барча юридик шахслар учун содда, мослашувчан солиқ тизимини шакллантиришга ўтиш.
- инновацион маҳсулотни сотишдан олинган фойданинг бир қисмини, агар у реинвестиция қилинса, корхона ихтиёрида қолдириш;
- юридик ва жисоний шахсларга базавий товарлар ва хизматларга монопол нархларнинг кўтарилишини уларга солиқ юкини камайтириш орқали компенсация қилиш. Айтиш жоизки, Ўзбекистонда иқтисодиётни инновацион ривожланиш йўлига ўтишини рағбатлантирувчи фискал дастаклар аста – секинлик билан яратилмоқда ва такомиллаштиришни талаб этади.
Хулоса қилиб айтганда, республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати, бундан кейин ҳам солиқ тизимининг инвестициялар ҳажмини оширишга, уларни устувор тармоқларга жалб этишга, таркибини такомиллаштиришга ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадларига тасирини яхшилашга қаратилади.

Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish