2. Оқова сувларни оқизиш тармоғидаги элементлар
Оқова сувларни оқизиш тизими қуйидаги муҳандислик иншоотлар ва
тармоқлардар иборат:
- биноларда оқова сувларни қабул қилиш жиҳозлари ва оқизиш тармоқлари;
- ташқи окова сувларини оқизиш тармоқлари ва иншоотлари;
- насос шаҳобчалари ва босимли оқова сувларни ўтказгичлар;
- тозалаш, зарарсизлантириш ва чўкмаларга ишлов бериш иншоотлари;
- Оқова сувларни ҳавзаларга қўшиш қурилмалари.
Биноларда оқова сувларни оқизиш тизимлари қабул қилиш жиҳозларидан
(унитаз, мойка, раковина, ванна, писсуар), оқиздириш қувурларидан, стояклардан
ва чиқиш (выпуск) лардан иборат. Одатда санитар жиҳозлар ошхона, ваннахона ва
ҳожатхоналарда ўрнатилади.
Тармоқларни шамоллатиш учун стоякларнинг учи томга чиқарилади.
Қувурдаги ҳар хил ёқимсиз ҳидларни хоналарга киришини чеклаш учун жиҳозлар
сифонли гидрозатворлар орқали тармоқга уланади. Унитаз ва траплар сифон
билан жиҳозланган, умывальник, ванна, мойка, раковина остига сифон алоҳида
махсус фасон қисм ҳолида уланади. Тармоқларда, зарурият туғилганда, тозалаш
учун имконият яратиш мақсадида ревизия ва прочисткалар ўрнатилади.
Тармоқларларнинг
бинодан
чиқиш
жойларида
кузатиш
қудуқлари
жойлаштирилади. Бинодан чиққан тармоқни шахар тармоғига улаш жойида ҳам
қудуқ жойлаштирилади. Саноат корхоналарида оқова сувлар трап, очиқ ва ёпиқ
ариклар, воронкалар орқали тизимга қабул қилинади.
Одатда шахар ҳудудларининг ер тузилиши нотекис бўлиб, унда ёмғир
сувларини ажралиш ва йиғилиш жойларини кўрсатиш мумкин. Сув бўлиниш
чизиқлари билан чегараланган ҳудудга оқова сувларни оқиздириш ҳавзаси
дейилади.
Оқова сувларнинг ўзи оқарлигини ташкил қилиш учун оқова сувларни оқизиш
тармоқлари маълум нишабликда ётқизилади. Тизимдаги тармоқлар ҳовли,
квартал, корхона, кўча тармоқларига бўлинади. Бир ёки бир неча оқизиш
ҳавзаларидан, оқова сувларни йиғиб олувчи тармоқга коллектор дейилади ҳамда
ҳавза ва бош коллекторларга бўлинади. Бир хавзанинг оқова сувларини йиғувчи
коллекторга ҳавза коллектори, бир неча ҳавзаларнинг оқова сувларини йиғувчи
коллекторга эса бош коллектор дейилади. Оқова сувларни оқизиш тармоқларида
тозалаш, таъмирлаш ишларини олиб бориш учун кузатиш қудуқлари
жойлаштирилади. Тармоқларни дарёлар, жарликлар, темир йўллар билан
кесишган жойларида дюкерлар ва эстакадалар ўрнатилади. Оқова сувларни босим
остида узатиш учун маҳаллий, туман ва бош насос шаҳобчалари
жойлаштирилади.
Оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш, тозалаш жараёнида ҳосил
бўлган чўкмаларга ишлов бериш учун мўлжалланган иншшотлар ва муҳандислик
коммуникациялар мажмуаси тозалаш иншоотлари деб номланади. Тозалаш
иншоотларининг турлари оқова сувларнинг таркиби ва миқдорига, тозаланган
оқова сувларга қўйиладиган шартлар асосида қабул қилинади.
Тозаланган оқова сувларни сув ҳавзаларига қўшиш аралаштириш
қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Насос ва тозалаш шаҳобчаларига
келувчи коллекторларда, фалокат содир бўлган (авария) ҳолатларда, оқова
сувларни бевосита ҳавзаларга ташловчи фалокат содир бўлган (авария) ҳолатдаги
тармоқлар ўрнатилади.
Оқова сувлар, барча оқова сувларни оқиздириш ҳавзаларида йиғилиб битта
тозалаш иншоотига жўнатилганда тизим марказлашган, бир неча тозалаш
иншоотларига жўнатилганда эса радиал тизим деб номланади.
Сув ҳавзасига нисбатан оқизиш тармоқлари шаклан перпендикуляр, кесишган,
параллел, минтақавий ва радиал шаклда жойлашиши мумкин.
Перпендикуляр шаклда тармоқлар ҳавзага нисбатан перпендикуляр жойлашган
бўлиб асосан атмосфера оқова сувларини оқизишда ишлатилади.
Кесишган шаклда оқова сувларни оқизиш тармоқлари сув ҳавзаси қирғоғи
бўйлаб жойлашган йиғиш коллекторига қўйилади, бўлинган ва умумоқизув
тизимларда ишлатилади.
Ер юзининг рельефи нисбатан текис жойларда оқова сувларни оқизиш
тармоқлари сув ҳавзасига тахминан параллел жойлашган параллел шакл
ишлатилади.
Радиал шаклда оқова сувларни оқизиш тармоқларининг жойлашуви марказдан
четга йўналтирилган бўлиб ҳар бир коллектор ўз тозалаш иншоотига эга.
Аҳоли пунктининг рельефи сезиларли фарқ қилувчи сатҳларда жойлашган
пайтларда оқова сувларни оқизиш тармоқларининг минтақавий оқизиш шакли
ишлатилади.
Маълум оқова сувларни оқизиш тизими учун коллектор йўналишини танлаш,
унинг ётқизилиш чуқурлиги аниқлаш, насос шаҳобчалари жойи ва сони, тозалаш
иншоотининг жойлашиши ҳар хил техник ечимлар ёрдамида амалга оширилиши
мумкин.
Саноат корхоналаридаги оқова сувларнинг таркиби ва ифлосланиш даражасига
боғлиқ ҳолда оқова сувларни оқизиш бир ёки бир неча тармоқлар орқали амалга
оширилиши мумкин.
Қабул қилинган оқова сувларни оқизиш тизимига мувофиқ аниқ техник-
иқтисодий асосланган ечимлар асосида шакллар ишлаб чиқилади.
Оқова сувларни оқизиш тизими кўзда тутилаётган аҳоли пункти бош режасида
оқова сувларни оқизиш бассейнлари белгиланиб бош коллектор, кўча оқова
сувларни оқизиш тармоқлари, насос шаҳобчалари, тозалаш иншоотлари ва
ташламалар жойи, урни кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |