Турар жой биноларнинг санитар техник
жиҳозланиш даражаси
Йил давомида бир кишидан кеча
кундузда ҳосил бўладиган оқова
сувларнинг ўртача меъёри, л/кк
Ички сув таъминоти ва оқова сувларни оқизиш
тизими билан таъминланган, ваннасиз бинолар
125...160
Ички сув таъминоти ва оқова сувларни оқизиш
тизими, маҳаллий сув иситгич ва ванна билан
таъминланган бинолар
160...230
Ички сув таъминоти оқова сувларни оқизиш,
марказлашган иссиқ сув таъминоти билан
таъминланган бинолар
230...350
1. Оқова сувлар меъёри сув таъминоти меъёрига тенг бўлиши зарур.
2. Жадвалда келтирилган чегараларда меъёрлар иқлим шариоти ва бошқа
маҳаллий шариоитларни инобатга олган ҳолда қабул қилинади.
3. Оқова сувларни оқизиш тармоқлари бўлмаган жойларда бир яшовчидан 25 л/к-
к меъёр қабул қилинади
4. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ва бошқа ҳисобга олинмаган оқова
сувларни, қўшимча 5 10% миқдорда олиш рухсат этилади.
Юқорида келтирилган жадвалдаги оқова сувлар меъёри бир кишидан ҳосил
бўладиган барча оқова сувларни ўз ичига олади, яъни амбулятория, ўқув ва
маданий
маърифий муассасаларда, болалар боғчаси, ҳаммом ва кир ювиш
корхоналарида ҳосил бўлган оқова сувлар ҳам бу меъёрга киради. Бу меъёрга
шифохона, дам олиш масканларида ва меҳмонхоналарда ҳосил бўладиган оқова
сувлар кирмайди.
Ишлаб чиқариш цехларида истеъмол қиладиган сув меъёри ёки ҳосил
бўладиган оқова сувлар миқдори цех турига боғлиқ ва у жадвал қуйида
келтирилган. Бу цехлар номини кейинги сатрларда шартли равишда иссиқ ва
совуқ цехлар деб номлаймиз.
Ишлаб чиқариш цехларида оқова сувлар меъёрлари келтирилган жадвал
Цех тури
Бир ишчидан
смена
давомида
Максимал истеъмол соатида
Умумий (иссиқ сув
билан бирга)
Совуқ
сув
Ишлаб чиқариш биносида сув меъёри, л
Ҳар 1 м³/с 20 ккалдан ортиқ
иссиқлик ажралиб чиқади
45
14,1
5,7
Хар 1 м³/с 20 ккал дан кам
иссиқлик ажралиб чиқади
25
9,4
5
- жадвалда келтирилган сув меъёрида хўжалик ичимлик эҳтиёжи ҳисобга
олинган. Ошхонада, душларда ва оёқ ванналарида ҳосил бўладиган оқова сувлар
алоҳида ҳисобга олиниши зарур.
- Ишчиларни чумилишидан ҳосил бўладиган оқова сувлар душлар сонига
боғлиқ. Битта душдан 45 мин давомида 500 л оқова сув ҳосил бўлади. Душ қабул
қилувчилар сони ишлаб чиқариш жараёнининг ифлосланиш даражасига боғлиқ
ва қуйидаги жадвалда келтирилган.
Ишлаб чиқиш жараён
гуруҳи
Битта душ остида чумиладиган ишчилар сони
эркаклар
аёллар
IIб, IIг, IIIа, IIIв,IIIг
3
3
IIв, IIд, IIIб, IVб
5
4
Iв, IIа, IVа
7
6
Iб
15
12
- Ёпиқ кабинали душларда жадвалда келтирилган чумилувчилар сонини 30% га
камайтириш лозим.
Юқоридаги жадвалда келтирилган меъёрлар таркибига аҳоли турар жойларда
ва жамоат биноларида (амбулятория, ҳаммомларда, кир ювиш кохоналарида,
болалар боғчасида, маданий ва маърифий муассаларида) ҳосил бўладиган оқова
сувлар ҳам киради. Касалхона,
санатория, дам олиш масканларида,
меҳммонхоналарда ҳосил бўладиган оқова сувлар алоҳида ҳисобга олиниши
керак. Жойларда ҳосил бўладиган оқова сувларни аниқроқ ҳисобга олиш
мақсадида бинолардан ҳосил бўладиган оқова сувлар ҚМваҚ бўйича аниқланиши
зарур.
Оқова сувларни оқизиш тармоқлари бўлмаган туманларда ҳар бир кишидан
ҳосил бўладиган оқова сувларни махсус машиналар ёрдамида йиғилиши ва
коммунал корхоналарида ҳосил бўлиши сабабли меъёр 25 л/к-к қабул қилинади.
Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ва ҳисобга олинмаган оқова сувларни
аҳоли пункти оқова сувларининг 5...10% га тенг деб қабул қилиш мумкин.
Бир кеча кундуз давомида бир одам томонидан ўртача
сарфланадиган сув
миқдорига
оқава сув меъёри дейилади, саноат корхоналарида эса, бир бирлик
миқдорида маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув миқдорига айтилади.
Аҳоли яшайдиган жойларда оқова сув меъёри, шу аҳоли истеъмол қиладиган сув
миқдорига тенг бўлади, чунки хўжалик - маиший канализациясига оқизиладиган сув
хўжаликда ишлатилиб, маълум миқдорда ифлосланади.
Оқова сув меъёри шаҳар туманларидаги турар - жойларнинг ободонлик
даражасига, шаҳар жойлашган жойнинг иқлим шароити ва бошқа маҳаллий
шароитларга боғлиқдир.
Келтирилган оқова сувлар меъёрига аҳоли яшайдиган ва жамоат биноларида
(касалхона, ҳаммом, кир ювиш уйлари, болалар боғчалари, мактаблар ва маданий
– оқартив муассасалари) хўжалик – маиший мақсадлар учун сарфланадиган барча
сув миқдорлари киритилади.
Санатория, дам олиш масканларида хўжалик –
маиший максадлар учун сарфланадиган сувлар бу қийматларга киритилмайди,
уларни алоҳида ҳисоблаш лозим.
Саноат корхоналаридан оқизиладиган оқова сув меъёри жадвали - №.
Цехлар тури
Бир одамга бир сменада
сарфланадиган сув меъёри, л
Оқова сув оқизишнинг бир
соатдаги нотекислик
коэффициенти
Цехларда 1 м
3
юзасидан
соатига 80 кЖ иссиқлик
ажралиб чиқса.
Бошқа цехлар учун
45
25
2,5
3,0
Шаҳар оқова сувларни оқизиш тармоғини лойихалашда нафақат оқова сувлар
меъёри ва умумий миқдорини, балки унинг оқиб келиш усули, оқова сувларнинг
кеча кундуз давомида ҳар бир соатда оқиб келадиган сарфини хам билиш зарур.
Хўжалик – маиший меъёрлари бир кеча кундуз давомида сарфланадиган оқова
сувларнинг ўртача қийматини билдиради, аммо кеча кундуз давомида оқова
сувларнинг миқдори ўртача қийматдан кўп ёки оз бўлиши мумкин. Шунинг учун
ҳам ўртача сув сарфидан ташқари, кеча кундуздаги
максимал ва минимал сув
сарфлари ҳам аниқланиши лозим.