Май 2021 10-қисм Тошкент учун ишлаб чиқаришнинг ҳамма тармоқларида жисмоний меҳнатнинг солиштирма оғирлиги
барқарор камайиб бориш тенденцияси характерлидир.
Кўпчилик ривожланган давлатларда ҳавфли ва зарарли ишлаб чиқариш, монотон ва
бир хилдаги иш билан боғлиқ бўлган кам малака талаб қилинадиган ишлар машина ва
роботларга юклатилмоқда.
Меҳнат функцияларининг ўзгариши ёшлар учун турли хилдаги ишларнинг ўзига тортиш
мезонини аниқ ажратиб берди. Бажариш жараёни қизиқарли ва ижодий куч-ғайрат талаб
қиладиган фаолият асосий ўринга қўйилмоқда.
Бу меҳнат фаолиятининг турли йўналишлари - саноат ва қишлоқ хўжалигидан тортиб то
хизмат кўрсатиш соҳаларигача тегишлидир.
Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга
шиддат билан кириб келиш тенденцияси тез орада барча жойларни қамраб олади. Одат бўлиб
қолган кўпгина ишлаб чиқариш жараёнлари ўтмишга айланмоқда ёки тубдан ўзгармоқда.
Замонавий кичик мутахассис қадимги ҳунарманд - ишчиларнинг энг яхши сифатларини
сақлаб қолган ҳолда янги технологияларга мослашиши ва уни эгаллашга тайёр бўлиши
лозим.
Шундай қилиб, мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун малакали
мутахассислар тайёрлаш вазифаси ёшларга касб сирларини ўргатишда янги ёндашувларни
англашдан иборатдир.
Бу қадимдан кадрлар учун ҳар доим зарур бўлган ва ишлаб чиқаришнинг истиқболли
талабларини ҳисобга оладиган қатор сифатларни шакллантиришдан воз кечишни
билдирмайди.
Демак, малакали мутахассислар тайёрлашнинг асосий йўналиши ёшларга фақатгина
билим беришдан иборат бўлмай, балки ҳаётнинг ўзи белгилаб берадиган устувор
вазифаларни амалга оширишдан иборатдир.
Ҳозирги замонда таълимнинг глобал мақсади инсонни ҳар томонлама ривожлантиришдир.
Биринчи ўринга кадрнинг ички салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда унинг шахсини
ривожлантириш масаласи чиқади. Бу фақатгина умум ўқув юртларга тегишли бўлмай балки
касбий ўқитишга ҳам тегишлидир. Агар авваллари у предметга йўналтирилган – асосий
мақсади шу предмет соҳасининг мазмунини узатиш бўлган бўлса, ҳозир эса ўқувчини
ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишга ўтишдан иборат бўлмоқда.
Адабиётлар: 1. Келвин СеиферТ ва Росемарй Суттон. Эдуcатионал Психологии 2009 Келвин Се-
иферт.10-16 пагес. 5.Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика.-М.: Питер, 2004.
2. Профессионалная педагогика.Учебник для студентов.–М.: Педагогика, 2002.
3. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси:ўрта махсус, касб-ҳунар та‗лими муассаса-
лари учун қўлланма. -Т.: Истиқлол. 2003
4. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Т.: ―Шарқ на-
шриёт-матбаа акциядорлик компанияси, 2000.
5. Эгамбердиев Э., Хўжамқулов Ҳ. Кичикбизнес ва тадбиркорлик. – Т.: Манавият,
2003.
6. Хошимов К. ва бошқалар таҳрири остида. Педагогика тарихи – Т.: Фан, 2001.