Key words: modernization, automobile transport, information technology, innovation, intelligent transportation systems, infrastructure, driver, pedestrian, traffic accident, synergy, network.
Дунёда содир бўлаётган кескин ривожланиш ва глобаллашув жараёнида аҳоли сонининг ортиб бориши жамиятдаги ҳар бир соҳани модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни тақазо этмоқда. Шужумладан, автомобиль транспорти соҳасини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бугунги кунда инсоният автомобиль транспортисиз ҳаётини тасаввур қилиши қийин чунки, у инсонларнинг ҳаётида XVII-XVIII-асрлардан бери ажралмас бир қисм бўлиб улгурган. XXI-аср одамлари автомобиль транспортига янги ахборот технологияларини қўллаш орқали соҳани янгиланишига, ривожланишига ва такомиллашишига олиб келмоқда.
Инновация – бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган янгиликдир. Инсон интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, ижодий жараёни, кашфиётлари, ихтиролари ва рационализаторлигининг якуний натижаси ҳисобланади.
Инновацияга ҳар қандай турдаги янгилик сифатида эмас, балки мавжуд тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган омил сифатида қарашимиз лозим. Кенг тарқалган янглиш фикрлашларга қарамасдан инновациялар кашфиётлардан фарқ қилади. Шу ўринда ҳозирги кунда дунёда бўлаётган глобаллашув жараёни жамиятдаги ҳар бир соҳани ривожлантириш, такомиллаштириш, оптималлаштиришга қаратилган бир нечта тармоқларни бирлаштирган ҳолда ижобий натижаларга эришишимизни кўрсатмоқда.
Инновацион ғояларни масалан автотранспорт тармоғида қўллаш орқали интеллектуал транспорт тизимларини яратиш учун замонавий транспорт муаммоларини ҳал этилишида самарали эканлигини кўришимиз мумкин. Чунки ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг барчаси электрон бошқарув тизимига асосланган ва ушбу интеллектуал транспорт тизимлари ХХI-асрдаги янги инновацион технологияларга мос келиши ҳамда бир-бирлари билан ахборот ўрнатиши бугунги куннинг долзарблигини белгилайди. Яратилаётган барча турдаги техника-технологиялар фақат бир функсияли эмас балки, кўпфунксияли бўлиши кераклигини замонавий муҳандислар таъкидлашмоқда.
Интеллектуал транспорт тизимларининг асосий жиҳати шундан иборатки, транспорт воситалари ва транспорт тизимининг бошқа йўналишлари ўртасида инфраструктура, ҳайдовчи ва пиёда(лар) ўзаро мустаҳкам ва фаол алоқани таъминлаш учун технологиядан фойдаланишдир. Бундан ташқари йўллардаги тирбандликлар, айланиб ўтиш ва йўл-транспорт ҳодисалар каби йўл шароити билан боғлиқ маълумотлардан келиб чиқган ҳолда тўғри қарор қабул қилиш ва муаммога дуч келмаслик учун фойдаланувчилар ва тизимнинг бошқа қисмларига ҳам узатилади.
Бу тизим орқали транспорт инфраструктураси ва транспорт воситаларига жорий этилган коммуникацион технологиялар воситасида ўз вақтида маълумот етказиб, самарали ва қулай транспорт тизимини таминлаб беради.
Автомобиль конструкциясининг яхшиланиши, унинг ўрта ва максимал тезликларининг ошиши, йўл ҳаракатидаги интенсивлик ҳамда автомобиллар сонининг ошиши ҳаракат хавфсизлигига катта эътибор беришни талаб қилади.
Ҳозирги кунда электроника саноатининг ривожланиб, барча соҳаларга кенг тадбиқ этилиши орқали жамиятда янги соҳалар ва шу билан боғлиқ атамаларни учратмоқдамиз. Масалан: интеллектуал транспорт тизимлари бу – ишлаб чиқаришни аниқ ва самарали интегратсиялашган ҳолда бошқариш имконини беради. Ақлли транспорт соҳасини қўллаш: аэропорт, стансия, йўловчи ташиш тизими, шаҳарда ҳаракатланишда автоматлаштирилган ақлли диспетчерлик тизими, автомобилларни бошқариш учун автоматлаштирилган бошқарув тизими, автомобилларни автоматик бошқариш тизими ва бошқалардир.
Мутахассислар автотранспорт йўллари уйғунлиги билан транспортнинг самарадорлигини баҳолашда турли йўл шароитларини ҳисобга олиб яъни, йўл тўсиғини бартараф этиш, йўл тармоқларининг имкониятларини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, интеллектуал транспорт соҳасида энергия сарфини камайтириш ва атроф-муҳит ифлосланишини олдини олишга эътибор қаратишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |