Махсус таълим вазирлиги


Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари
Хўжалик юритувчи субъетларнинг барча маблағлари икки қисмга 
гуруҳланади: биринчидан, уларнинг турлари ва жойлашганлигига 
қараб, иккинчидан, ташкил топиш манбаи ва қандай мақсадларга 
йўналтирилганлигига қараб. 
Маблағларни турлари ва жойланиши бўйича гуруҳлаш корхона 
хўжалик фаолиятининг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Саноат корхо-
наларига, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга 
ошириш учун маблағлар бўлиши керак.
Ундан ташқари у муомала жараѐнининг таъминот ва реализация 
босқичида ишлатиладиган маблағларга эга бўлиши керак. Одатда, 
корхоналар ўз ходимларининг эҳтиѐжларига хизмат қиладиган ноиш-
лаб чиқариш соҳасидаги маблағларга ҳам эга бўлади. Шундай қилиб, 
корхона маблағлари ўзларининг турлари ва жойлашиши бўйича 
қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ишлаб чиқариш воситалари, муомала 
соҳасидаги маблағлар, ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағлар. 
Ишлаб чиқариш воситалари меҳнат воситалари ва меҳнат буюм-
ларидан иборат. 
Меҳнат воситалари - инсоннинг яратаѐтган буюмларига ўз 
таъсирини ўтказувчи воситалар ҳисобланади. Меҳнат воситалари 
таркибда ишлаб чиқариш қуроллари (машиналар, асбоб - ускуналар, 
асбоблар) етакчи рол ўйнайди. Ишлаб чиқариш қуроллари ѐрдамида 
ишчилар меҳнат буюмларини ташқи кўринишини ўзгартирадилар, 


77 
уларга янги тус берадилар ва меҳнат маҳсулига айлантирадилар. 
Меҳнат воситаларига шунингдек, иморатлар, иншоотлар, транспорт 
воситалари ва хўжалик жиҳозлари ҳам киради. Улар ишлаб чиқариш 
жараѐнини нормал амалга ошириш учун керакли шароитлар яратиб, 
уни тўғри ташкил этишга ѐрдам беради. 
Барча меҳнат воситаларининг хусусиятлари шундан иборатки, 
улар маҳсулотни тайѐрлаш жараѐнида узоқ муддат қатнашадилар, 
кўплаб ишлаб чиқариш жараѐнларига хизмат қиладилар ва шу билан 
бирга ўз ташқи кўринишлари ва хусусиятларини ўзгартирмасдан 
сақлаб қоладилар. Шу билан бир вақтда, меҳнат воситалари ўз 
қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва 
хизматлар таннархига ва давр харажатларига (амортизация ажрат-
малари кўринишида) ўтказадилар. Бу уларнинг эскиришига ва қийма-
тини камайишига олиб келади. Ундан ташқари, корхоналар номоддий 
активларга эга бўлиб, капитал ҳамда узоқ муддатли молиявий 
қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин. 
Номоддий активлар ўз эгаларига узоқ муддатли ҳуқуқлар ѐки 
афзалликлар беради. Номоддий активларга патентлар, муаллифлик 
ҳуқуқлари, фирманинг баҳоси, савдо маркалари, алоҳида имтиѐзлар, 
лицензиялар, формулалар, технологиялар, ноу-хау, компьютер дас-
турлари ва ҳоказолар киради. Номоддий активлар ҳам асосий воси-
талар сингари фойдаланиш муддатларида ўзларининг қийматини маҳ-
сулот ишлаб чиқариш таннархи ва давр харажатларига аста-секин ўт-
казиб боради. 
Корхоналар узоқ муддатли характерга эга бўлган бошқа 
активларга ҳам капитал қўйилмалар қилиши мумкин. Уларнинг 
таркибига асосий воситаларни сотиб олиш, янги объектларни кўриш 
ва ҳоказоларни киритиш мумкин. 
Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар пай ва акциялар, 
облигациялар ҳамда бошқа корхоналарга қарз бериш учун бўш 
қолган пул маблағларини қўйишдан ҳам иборат. 
Меҳнат буюмлари маҳсулот тайѐрланадиган бошланғич матери-
алдан иборат. Уларга хом ашѐ ва материаллар, ярим тайѐр маҳсу-
лотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар киради. Бу гуруҳга 
ѐрдамчи материаллар ва ѐқилғилар ҳам киради. Барча меҳнат 
воситаларининг умумийлиги шундан иборатки, улар фақат биргина 
ишлаб чиқариш жараѐнида истеъмол қилиниб, ўзларининг қийматини 
тайѐрланаѐтган маҳсулот таннархига бутунлай ўтказади. 


78 
Хом ашѐ ва асосий материаллар деб, ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулотнинг асосини ташкил қилувчи меҳнат буюмларига айтилади. 
Масалан, машинасозлик заводида асосий материаллар сифатида 
машиналарнинг эҳтиѐт қисмлари тайѐрланадиган металларнинг ҳар 
хил турлари(пўлат, чўян ва бошқалар) хизмат қилади. Хом ашѐ де-
ганда ҳисоб амалиѐтида асосий материаллар (руда, пахта, қанд 
лавлаги ва бошқалар) тушунилади. 
Ёрдамчи материаллар, асосийларидан фарқли равишда тайѐр-
ланаѐтган маҳсулотнинг асосини ташкил қилмай, фақат унинг юзага 
келишида қатнашади. Бунда улар меҳнат воситаларининг нормал 
ишлаши учун (суртиш ва артиш материаллари) асосий материалларга 
қўшиш (бириктириш) йўли билан уларга сифат ўзгаришларини 
киритиш (бўѐқлар, лаклар, елимлар) ѐки меҳнат жараѐнига хизмат 
қилиш учун - биноларни ѐритиш, меҳнат шароитларининг керакли 
санитария ва гигиенасини таъминлаб туриш учун (электротехникавий 
материаллар, совун, қипиқ ва шу кабилар) ишлатилади. 
Ёқилғи, ўз моҳиятига кўра ѐрдамчи материалларнинг бир 
туридир, ѐрдамчи материаллар сингари, улар меҳнат воситалари 
томонидан истеъмол қилинади ѐки асосий материалларга қўшилиб, 
меҳнат жараѐнига хизмат қилиш учун ишлатилади. Ҳисобда ѐқилғи 
ѐрдамчи материаллар таркибидан алоҳида гуруҳларга ажратилган. 
Ёрдамчи материалларнинг кўпчилик қисми сингари, ѐқилғининг 
хусусияти шундан иборатки, у ўзининг натура шаклида янги 
маҳсулотнинг таркибига кирмайди. Лекин сарфланган ѐқилғининг 
қиймати, ѐрдамчи материалларнинг қийматига ўхшаб, ишлаб 
чиқариш чиқимлари сифатида бутунлай шу маҳсулотнинг таннархига 
киритилади. 
Ярим тайѐр маҳсулотлар, баъзи бир ишлов босқичларини ўтган, 
лекин ҳали тайѐр маҳсулотга айланмаган меҳнат буюмларидан 
иборат. Уларнинг хусусияти, гарчи улар мазкур босқичдаги (маълум 
цех ѐки маълум участкадаги) барча ишлов операцияларидан ўтган 
бўлсалар ҳам, лекин ишлов ѐки йиғиш учун навбатдаги босқич 
(навбатдаги цехга, участкага) йўналтирилиши керак бўлади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш бевосита ишловда (иш жой-
ларида) жойлашган меҳнат буюмларидан иборат. Шундай қилиб, 
улар ҳам, ярим тайѐр маҳсулотларга ўхшаб, баъзи бир ишлов 
босқичларини ўтиши билан ҳали тайѐр маҳсулотга айланмаган 
меҳнат буюмларидан иборат бўлади. Лекин, ярим тайѐр маҳсулотлар 


79 
мазкур цехда барча ишловлардан тўла ўтган бўлса, тугалланмаган 
ишлаб чиқаришда жойлашган меҳнат буюмлари бу ерда ҳали 
ишланиши лозим бўлади. 
Муомала буюмлари корхонада ишлаб чиқарилган ва сотиш учун 
мўлжалланган тайѐр маҳсулотдан иборат. Жойлашган жойига қараб, 
муомала буюмлари омбордаги тайѐр маҳсулот ва ортиб, жўнатилган 
товар (тайѐр маҳсулот)га бўлинади. Ортиб жўнатилган товарларни 
муомала буюмларига қўшилишининг боиси шундаки, харидор унинг 
учун пул тўлагунга қадар улар мазкур корхонанинг мулки ҳисоб-
ланди. Ҳисоблаш усулидан фойдаланганда харидорларга ортиб 
жўнатилган маҳсулот уни ишлаб чиқарувчи корхонанинг мулки 
бўлмай, балки сотиб олувчи корхонанинг мулки ҳисобланади ва 
тўловнинг йўқлиги дебиторлик қарзининг юзага келганлигини 
англатади. Ушбу ҳолда мазкур объект муомала доирасидан ҳисоб-
китобдаги маблағларга ўтади. 
Пул маблағлари ҳар хил тўловларни амалга ошириш учун хизмат 
қилади. Пул маблағлари ѐрдамида корхона мол етказиб берувчилар 
билан ҳисоб-китоб қилади, ўз ходимларига иш ҳақи тўлайди, давлат 
даромадларига ҳар хил тўловлар ва ажратмалар қилади ва ҳоказо. 
Пул маблағлари корхонага харидорлардан - уларга сотилган буюмлар 
учун, банклардан - кредитлар кўринишида, юқори ташкилотлардан, 
юқори компаниялардан - вақтинчалик молиявий ѐрдам тартибида 
келиб тушади ва ҳоказо. 
Пул маблағлари ўзларининг жойлашган жойига қараб 
тақсимланади. Корхоналар ўзларининг пул маблағларининг асосий 
қисмини банкда ҳисоб-китоб ѐки валюта счѐтларида сақлайдилар. 
Бунда ҳисоб - китоб счѐти корхоналарнинг фақат бўш маблағларини 
сақлаш учун мўлжалланган бўлмай, у эгасининг барча асосий 
ҳисоблашувларини мол етказиб берувчилар ва харидорлар, кредит 
муассасалари, ташкилотлар ва ҳоказолар билан амалга ошириш учун 
ҳам мўлжаллангандир. 
Корхонанинг кечиктириб бўлмайдиган, масалан, меҳнат ҳақи, 
нафақа тўловларини амалга ошириш учун керак бўлган нақд пул 
захиралари унинг кассасида жойлашган бўлади. Нақд пуллар кассага 
асосан ҳисоб-китоб счѐтидан келиб тушади. Фойдаланилмай қолган 
нақд пуллар ҳисоб-китоб счѐтига белгиланган муддатларда қайтариб 
топширилади. 


80 
Корхонанинг ҳисоб-китоб счѐтидаги маълум маблағлар бошқа 
хўжалик юритиш субъектлари ѐки шахсларнинг қарзларидан ҳам 
иборат бўлади. Бундай маблағларга, биринчи навбатда, мазкур 
корхонадан харидор (буюртмачи) томонидан сотиб олинган маҳсулот 
(улар учун ишлар ѐки хизматлар)лар учун қарзлари ҳамда корхона 
хизматчиларига ҳар хил харажатларини қоплаш мақсадида 
ҳисобдорлик шарти билан берилган пул суммалари бўйича ҳисоб-
китоблар киради. Топшириқни бажариб бўлгандан кейин, ҳисобдор 
шахс томонидан олинган суммаларнинг сарфланганлиги тўғрисида 
ҳисобот топширилади ва ишлатилмай қолган пуллар корхона 
кассасига қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоблар ҳисобдор шахслар 
билан ҳисоб-китоблар деб аталади. 
Корхонага қарзлар бошқа муомалалар бўйича ҳам бўлиши 
мумкин. Уларга, мол етказиб берувчиларга тақдим этилган даъволар 
бўйича қарзлар, ишчи ва хизматчиларнинг ўз эҳтиѐжлари учун 
олинган банк ссудалари бўйича қарзлари киради. Бундай қарздорлар 
бошқа дебиторлар
 
деб номланади. 
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга мазкур корхона 
ихтиѐридаги уй-жой хўжалиги, маданий - маиший мақсадларга 
мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш воситалари киради. Булар турар-
жой бинолари, кино-театрлар, болалар боғчалари ва яслилари, 
болалар оромгоҳи, болалар дам олиш жойлари, ҳаммомлар, кир ювиш 
ва сартарошхоналар, амбулаториялар, тиббиѐт пунктлари бинолари, 
шу биноларда жойлашган асбоб-ускуналар ва инвентар ҳамда 
улардан фойдаланиладиган материаллар, дори-дармонлардан иборат. 
Бу маблағларнинг барчаси корхона ходимларига хизмат қилиш ҳамда 
уларга зарур бўлган маиший шароитларни яратиш учун мўл-
жалланган. 
Ҳар бир корхона ташкил қилиниш дақиқасида ўз фаолиятининг 
ҳажми ва характерига қараб маблағларини шакллантиради. Агар 
уларда қўшимча маблағга вақтинчалик эҳтиѐж туғилиб қолса, унда 
маблағларни муайян манбалардан олишлари мумкин. Ишлаб чи-
қариш натижасида олинган фойданинг бир қисми ѐки махсус мақ-
садларда жамғарилган фондлардан, давлат грантлари ва субсидия-
ларидан фойдаланади. Шундай қилиб, корхона маблағларини ҳосил 
қилиш режали характерга эгадир. Корхона томонидан ҳар қандай 
манбадан олинадиган маблағлар маълум мақсадлар учун мўлжал-
ланган бўлади. Корхона маблағларини ташкил топиш манбалари ва 


81 
қандай мақсадларга мўлжалланганлиги уларни ушбу корхонага келиб 
тушиш даражасига қараб амалга оширилади. Маблағлар манба-
ларининг тавсифи мулкчиликнинг шаклини акс эттиради. Корхона-
лар, аввало, ўзининг бутун яшаш даври учун умумдавлат фондидан 
ѐки ўзларининг муассисларидан, банклардан, бошқа корхона, ташки-
лотлардан вақтинчалик фойдаланиш учун маблағлар олади.
Шундай қилиб, корхона маблағларининг ташкил топиш манба-
лари ва қандай мақсадларга йўналтирилганлигига қараб ўз маблағ-
лари, қарзга олинган маблағларга бўлинади. 
Ўз маблағлари давлат корхоналарида фолиятининг ҳамма дав-
рида берилади ва унга бириктириб кўйилади. 
Давлат корхоналарининг маблағларидан фарқли ўлароқ, бошқа 
мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари айрим юридик 
ва жисмоний шахсларнинг қўшма ѐки индивидуал мулкидан иборат 
бўлади. 
Давлат корхоналарининг ўз маблағлари бюджетдан молиялаш, 
захиралар, тақсимланмаган фойда ва бошқа ўз маблағларидан иборат. 
Капитал-бозор иқтисодиѐти шароитларидан келиб чиққан ҳолда 
корхонанинг ихтиѐри билан шакллантириладиган устав капитали ва 
захира капиталидан ташкил топади. 
Устав фонди, корхонага уни ташкил қилиш пайтида умумдавлат 
фондидан (давлат корхоналарининг капитали) келиб тушган 
маблағларни ифодалаб, у давлат корхоналари миқѐсида фойдалани-
ладиган бухгалтерия атамасидир. Устав капитал эса аксинча, муас-
сислардан келиб тушган маблағлардан иборат бўлиб, у нодавлат 
сектордаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида фойдаланиладиган 
иқтисодий атамадир. Корхоналарга ишлаб чиқариш воситалари, 
муомала соҳасининг баъзи бир маблағлар турлари ва ноишлаб 
чиқариш соҳасининг маблағлари берилади. Корхона ташкил қилина-
ѐтган пайтда ҳосил қилинган барча ўз маблағларининг пулдаги 
ифодаси устав капиталининг ҳажмини акс эттиради. Устав капитали-
нинг ҳажми корхонанинг низомида кўрсатилади. Хўжалик фаолияти 
жараѐнида устав капиталининг ҳажми ўсади ѐки камаяди ва бунда 
тегишли ўзгаришлар захира капиталида акс аттирилади. 
Илгари, фойда ҳисобидан амалга ошириладиган ишлаб чиқариш-
ни ривожлантириш харажатлари, яъни янги техникани жорий этиш, 
ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, асосий 
фондларни янгилаш, ишлаб чиқаришни техникавий такомиллаштириш 


82 
ва шу кабилар моддий рағбатлантириш - ходимларни мукофотлаш, 
уларни алоҳида муҳим топшириқларни бажарганликлари учун 
рағбатлантириш, уларга якка тартибдаги ѐрдам кўрсатиш; ижтимоий-
маданий тадбирлар ва турар жойлар ва маданий-маиший муас-
сасаларни қуриш, уларни капитал таъмирлаш ҳамда ходимларга 
маданий-маиший хизматларни яхшилашга қилинган сарфлар ҳисобот 
даврида содир бўлган харажатлар сифатида акс эттириларди.
Қарзга олинган маблағлар корхонага вақтинчалик фойдаланиш 
учун маълум бир вақтга, маълум шартлар асосида берилади ва унинг 
муддати тугагандан кейин улар ўз эгаларига қайтарилиши лозим. 
Уларнинг манбаи узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган 
маблағлар, қисқа муддатли кредиторлик қарз ва тақсимотга доир 
мажбуриятлар ҳисобланади. 
Кредитлар ва жалб қилинган маблағларга банкларнинг қисқа ва 
узоқ муддатлари ҳамда юридик, жисмоний шахслардан қарзга 
олинган маблағлари киради. Қисқа муддатли банк кредитлари ва 
қарзга олинган маблағлар корхонанинг вақтинчалик эҳтиѐжлари учун 
қўшимча маблағларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бу товар - 
моддий бойликлар, йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқалар 
юзасидан олинган кредитлардир. Улар қисқа муддатли кредитлаш 
тартибида, яъни унча узоқ бўлмаган муддатга (бир йилгача), шу 
муддатнинг ўтиши билан уларни банкка қайтариш шарти билан 
берилади. 
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлари корхонага 
вақтинчалик истеъмоли узоқ муддатли маблағлари учун, лекин 
узоқроқ бўлган муддатга олинадиган қўшимча маблағлар манбаини 
кўрсатади. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар ҳам 
муддатли ва қайтариладиган хусусиятларга эга бўлиб, бир неча йилга 
берилади. 
Шундай қилиб, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар 
ҳамда қарзга олинган маблағлар учун умумийлик - уларнинг муддати 
ва қайтарилиши ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиѐтида банк кредитлари ва қарзга олинган 
маблағлар корхоналар томонидан бошқа ташкилотлардан вақтинча-
лик эҳтиѐжлари учун қўшимча маблағлар олишнинг муҳим манбаи-
дир. 
Кредиторлик қарзларининг гуруҳи - мол етказиб берувчилар ва 
бошқа кредиторларга бўлган қарзларни ўз ичига олади. 


83 
Мол етказиб берувчилар деб, корхонага моддий бойликларни 
сотадиган ташкилотларга айтилади. Моддий бойликлар бўйича 
қилинадиган ҳисоб - китоб тизимига биноан, бойликларни олиш 
вақти билан уларга ҳақ тўланиши ўртасида бирқанча вақт ўтади. Шу 
давр давомида мазкур корхона ўзларининг мол етказиб берувчилари 
олдида қарздор бўлиб қоладилар.
Бошқа кредиторлар - корхонага бошқа муомалалар бўйича қарз-
дор бўлган ташкилотлар киради. Уларга ижтимоий суғурта органла-
рига, пенсия, иш билан таъминлаш жамғармаларига ва ҳоказоларга 
қарзлар, бошқа ҳисоб-китоблар киради.
Мол етказиб берувчиларга ва бошқа кредиторларга бўлган қарз-
ларнинг хусусияти шундан иборатки, олинадиган маблағлар корхона-
нинг бизнес-режасида назарда тутилмайди ва корхона уларни жуда 
чекланган муддатга олади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish