Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Курсдаги фарқлар ҳисоби 
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунга мувофиқ барча 
хўжалик субъектлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тақдим қили-
шни миллий валюта-сўмда юритишлари лозим. Бухгалтерия ҳисобида 
валюта маблағлари, шунинг билан бирга, чет эл валютасидаги опе-
рациялар, хўжалик операцияси рўй берган кунда Марказий банк 
курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. 
«Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ижобий 
(салбий) курс фарқлари молиявий фаолиятдан даромадлар (хара-
жатлар) таркибига киради ва бухгалтерия ҳисобида транзит счетлар 
«Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳисоби» счетлари бўйича акс 
эттирилади. 
Ҳаракатдаги меъѐрий ҳужжатларда бухгалтерия ҳисобининг асо-
сий тамойиллари келтирилган. Хусусан, «Бухгалтерия ҳисоби тўғри-
сида»ги қонуннинг 6-моддаси ва БХМС 1-сон «Ҳисоб сиѐсати ва 
молиявий ҳисобот» нинг 20, 21 – бандларда эҳтиѐткорлик ва ишонч-
лилик тамойиллари кўрсатиб ўтилган. Унга мувофиқ бухгалтерия 
ҳисобида акс эттириладиган ахборот жорий кўрсаткичлари билан 
таққосланиши ва хўжалик субъекти айланма активларининг ҳолатини 
ҳисоботда ҳаққоний ва тўла ѐритиши лозим. Ҳар қандай валюта 
курси, Марказий банк томонидан котировка-ланади, вақт ўтиши 
билан ўзгаради, бу эса курсдаги фарқларни вужудга келтиради. 
Корхона шу билан боғлиқ ҳолда балансдаги валюта моддаларини ҳар 
ойда Марказий банк курси бўйича қайта баҳолайди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта ва 
экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботни тартибга 
солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, чет эл валюта-
сидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа 


17 
ҳисоботларда акс эттириш қоидалари асосида курсдаги фарқлар 
ҳисоби тартибга солинади. 
Юқоридаги қоиданинг иккинчи бўлимида балансдаги валюта 
моддаларини қайта ҳисоблаш тартиби келтирилган. Унинг 2.3 –
бандига мувофиқ баланснинг валюта моддалари сўм эквивалентида 
Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши лозим. 
Курсдаги фарқлар ҳисоби учун янги счетлар режасида қуйидаги 
счетлар кўрсатиб ўтилган: 
- Курсдаги фарқлар бўйича даромадлар (9540), 
- Курсдаги фарқлар бўйича зарарлар (9620) 
- Ҳисоботларни консолидациялашда вужудга келадиган курсдаги 
фарқлар (9590, 9690) - Муддати узайтирилган даромад (6210) 
- Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар (6290) 
- Устав капиталини шакллантириш курсидаги фарқлар (8522) 
Чет эл валютасида содир бўлган операция, ушбу опера-
ция санасидаги чет эл валютаси суммасига ҳисобот валютаси ва чет 
эл валютаси ўртасидаги алмашиш курсини қўллаш орқали ҳисобот 
валютасида акс эттирилиши керак. Операция санасидаги алмашиш 
курси, амалий мақсадда, кўпинча, операция содир бўлган санадаги 
хақиқий курсга яқин курс қўлланилади, масалан, ҳисобот даври ичида 
содир бўлган чет эл валютасида амалга оширилган ҳамма 
операциялар учун бир ҳафта ѐки бир ойнинг ўрта ҳисобдаги курсини 
ишлатса бўлади. Аммо, агарда валюта алмашиш курси сезиларли 
тебраниб турса, маълум бир ҳисобот даври ичидаги ўрта ҳисоб курси 
қўлланилиши тўғри келмайди. 
Курс тебранишлари сабабли содир бўлган бухгалтерия балансини 
тайѐрлаш кунидаги пул маблағларининг баланс нархи ўзгариши, улар 
содир бўлган даврнинг даромадлари ѐки харажатлари деб тан 
олинади. Ҳисоб-китобни амалга ошириш даврида пул моддасининг 
ҳисобланган қиймати ва баланс нархи ўртасида фарқ келтириб 
чиқарадиган курс тебранишлари, ҳисоб қилинган даврнинг дарома-
дини ѐки харажатларини кўпайтиради. 
Курсдаги фарқлар корхона фойдасига ѐки зарарига ѐки уларни 
бухгалтерия ҳисобида қабул қилинишига мувофиқ (яъни, активнинг 
баланс қийматига қўшиладиган ѐки қўшилмайдиган) ѐки ҳисобот 
йили давомида пайдо бўладиган курсдаги фарқларни ҳисобга 
олинишига кўра ўтказилиб борилади. 


18 
Агар корхона актив сотиб олиш натижасида пайдо бўладиган 
мажбуриятини қоплай олса ѐки мумкин бўлган зарарлардан хорижий 
валютада суғурта қила олса, курсдаги фарқлар активнинг баланс 
қийматига киритилмайди. Лекин, алмашиш курсининг ўзгариши на-
тижасида пайдо бўлган зарарлар, мажбурият тўлана олинмаганда ва 
қарши кураш учун амалий воситалар бўлмагандагина, актив билан 
боғлиқ бўлган бевосита зарарларнинг бир қисмини ташкил этади. 
Хорижий валютада ѐзилган активнинг нархи, корхона бевосита 
яқинда харид қилинган активдан келиб чиқадиган мажбуриятларини 
тўлаши керак бўлган ҳисобот валютада кўрсатилган сумма каби 
саналади.
Корхона ўзи қўллаѐтган ҳисоб сиѐсатида қуйидагиларни кўрсатиб 
ўтиши лозим: чет эл муомалалари Марказий банкнинг келишув 
амалга оширилган кундаги курси бўйича миллий валютамизда акс 
эттирилади; валюта курси бўйича фарқ хар ойда, салбий бўлса 9620-
счѐти дебетида, ижобий бўлса 9540 – счѐти кредитида акс эттирилади 
ҳамда 9910-счѐт билан ѐпилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish