Махсус таълим вазирлиги


Ярим тайѐр маҳсулотли усулда



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Ярим тайѐр маҳсулотли усулда 
ҳар бир олдинги қайта ишлов 
маҳсулоти кейинги қайта ишлов учун ярим тайѐр маҳсулот саналади 
ѐки уни ташқарига сотиш мумкин. Бу ярим тайѐр маҳсулотларни 
ҳақиқий, норматив ѐки режавий таннарх бўйича ѐхуд ҳисоб-китоб ѐки 
маҳсулотни чиқариб юбориш баҳолари бўйича баҳолаш заруратини 
белгилайди. Бу вариантда ярим тайѐр маҳсулотлар қиймати алоҳида - 
―Ўзи ишлаб чиқарган ярим тайѐр маҳсулотлар‖ деган моддада акс 
эттирилади. 
Ярим тайѐр маҳсулотсиз вариантда ҳар бир қайта ишлов бўйича, 
асосан, фақат ишлов беришга кетган харажатлар олинади. Тайѐр маҳ-
сулот таннархи хом ашѐ, дастлабки материаллар харажатлари, ишлов-
га берилган барча қайта ишловлар харажатлари ва ишлаб чиқариш 
харажатларини умумлаштириш билан ҳисоб қилинади. Бунда фақат 
тайѐр маҳсулот таннархи калкуляция қилинади. 
Харажатлар ҳисобининг буюртмалар бўйича усули хусусий ва 
майда туркумли ишлаб чиқаришда, шунингдек, тажриба эксперимен 
тал ишлаб чиқаришда ва таъмир ишларида қўлланилиши мумкин. 
Буюртмалар бўйича усулнинг моҳияти шундан иборатки, хара-
жатлар ҳисоби бир буюмни ѐки бир хилдаги буюмларнинг унча катта 
бўлмаган туркумини тайѐрлашда буюртмалар бўйича амалга ошири-
лади. Бунинг учун бухгалтерияда ҳар бир буюртмага алоҳида карточ-
ка очилади, унда буюртма бўйича харажатлар унинг бажаришнинг 
бутун муддати мобайнида ҳисобга олинади. 
Бевосита харажатлар бирламчи ҳужжатлар асосида цехлар ва бу-
юртмалар нуқтаи назаридан ҳисобга олинади. Бундай харажатлар 
ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжат ҳар бир буюртмага алоҳида рас-
мийлаштирилади. Бевосита харажатлар корхонада мутаносиб равиш-


329 
да қабул қилинган тақсимот базасида тақсимлаш йўли билан тан-
нархга киритилади. Буюртмани бажариш муддати давомида харажат-
лар тугалланмаган ишлаб чиқариш (маҳсулот) сифатида ҳисобга оли-
нади. Ишлар тугагандан кейин карточка ѐпилади ва буюртмани бажа-
ришга кетган харажатлар чегириб ташланади. Бу харажатлар қайтиб 
келган чиқиндилар, мутлақо брак ва фойдаланилмаган материалларни 
омборга қайтариш харажатлари чиқариб ташлангач, буюртма бўйича 
ишланган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи бўлиб қолади. Борди-ю, 
буюртмага мувофиқ бир неча хил буюм тайѐрланса, бирлик таннарх 
харажатлар суммасини ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорига кальку-
ляцион моддалари бўйича бўлиш билан аниқланади. Сут ва сут 
маҳсулотларида буюртма бўйича усул сут маҳсулотлари корхонасида, 
савдо ва технологик жиҳозлар ва ҳ.к. ишлаб чиқаришда қўлланилади. 
Кўпгина ҳолларда ташкилот корхона амалий фаолиятида қайта 
ишлов бўйича усул билан бир қаторда буюртма бўйича усулнинг 
унсурларини қўшиб юборувчи аралаш тизимлардан фойдаланади. 
Бундай тизимлардан туркумли ва оқимли ишлаб чиқаришларда 
фойдаланилади: қандолатлар ишлаб чиқаришда, сут ва сут ишлаб 
чиқариш саноатида ва ҳ.к. Жумладан, операциялар бўйича усул энг 
истиқболли аралаш тизимлардан бири ҳисобланади, ундан фойдала-
нишда харажатларни киритишнинг асосий объекти операциядир. Ҳар 
бир операцияга харажатларни мазкур операциядан ўтган маҳсулотлар 
бирлиги бўйича қўшимча харажатларнинг ўртача салмоғига мутано-
сиб равишда тақсимланади. Асосий материалларга кетган харажат-
ларни буюртма бўйича усулга ўхшаб маҳсулотнинг муайян турига 
киритилади. Операциялар бўйича усулнинг афзаллиги калкуляцияни 
технологик шароитга ―тиркашдан‖ иборат. 
Ишлаб чиқариш корхоналари харажатларини маҳсулот таннархи 
тўланишига боғлиқ ҳолда харажатлар ҳисобини тўлиқ ѐки чекланган 
таннарх (маржинал усул) бўйича ташкил этиш мумкин. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish