Махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия балансини очиб бериш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Бухгалтерия балансини очиб бериш 
Бухгалтерия баланси, биринчи навбатда, ҳисобварақларни ва 
пул суммаларини акс эттириш билан боғлиқ бўлгандан кейин улар 
билан бирга муҳим молиявий маълумотларни берса бўлади. Масалан, 
агар ТМЗ сўзига қавсни ичида "(энг кам нарх бўйича ѐки бозор 
нархи)" иборасини қўшсак, бу яхши очиб бериш ҳисобланади. Бунга 
ўхшаган қавс ичидаги гаплар кўп ишлатилади ва тушунишга ѐрдам 
беради. Жамғарилган амортизация ѐки шубҳали ҳисобварақларлар 
захирасига ўхшаган контр-ҳисобварақлар, кўпинча, алоҳида сатрда, 
асосий ҳисобварақлар тагида белгиланади; бунинг маъноси, улар асо-
сий ҳисобварақлардан чегириб ташланадилар. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
 
1.
Корхонанинг мутлақ тўлов қобилияти қандай аниқланади? 
2.
Корхонанинг соф айланма маблағлари ѐки капитали қандай 
топилади? 
3.
Мулк коэффициенти қандай топилади? 
4.
Корхонанинг молиявий қарамлик коэффициенти қандай топи-
лади? 
5.
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг ташқи фойдаланувчилар 
учун қандай аҳамияти бор? 
6.
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботнинг қандай бўлимлари бор? 
7.
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда қандай кўрсаткичлар 
келтирилган? 
8.
Молиявий ҳисобот мажбурий тартибда кимларга топшири-
лади? 
9.
Молиявий ҳисобот таркибига қандай ҳисоботлар киради? 
10.
Молиявий ҳисоботларда қандай ахборотлар тўлиқ акс этти-
рилиши керак? 
11.
Баланснинг янги шакли қандай қарор билан қачон тасдиқ-
ланди? 


291 
VI боб. БОШҚАРУВ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА 
УНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
6.1. Бошқарув ҳисоби ва унинг аҳамияти 
 
Бошқарув ҳисобининг мақсади -
 
корхона раҳбари ва менежерларини 
ҳар томонлама илмий асосланган 
қарорлар қабул қилиш учун зарур 
бўлган маълумотлар билан таъмин-
лашдир.
 
Ҳозирги шароитда олинган ахборот олий сифатли ва самарадор, 
ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчилар талабини қондирадиган бўли-
ши лозим. Бу шуни англатадики, бухгалтерия ахбороти кўрсаткичлар-
нинг энг кам миқдоридан иборат бўлиши, аммо бошқарув иерархия-
сининг турли даражаларидаги унинг фойдаланувчиларидан энг кўп 
миқдорини қондириши лозим. Тақдим этиладиган ахборот зарур, 
муҳим ва мақсадга мувофиқ бўлиши, ортиқча кўрсаткичларни истис-
но этиши керак. Бундан ташқари, бухгалтерия ахбороти энг кам миқ-
дорда меҳнат ва вақт сарф қилган ҳолда шакллантирилиши зарур.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига таяниб, ―Бош-
қарув ҳисоби‖га қуйидаги таърифларни бериш мумкин: 
Биринчидан,
бошқарув ҳисоби - бу фақатгина шу кунларда 
бизнинг амалиѐтда қўлланилаѐтган ишлаб чиқариш харажатларининг 
ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишдангина иборат 
эмас. 
Иккинчидан,
бошқарув ҳисоби - фақатгина ҳисобни (бухгалтерия 
ва тезкор ҳисобни) эмас, балки ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш 
ва уларнинг таҳлилини ҳам ўз ичига олади. 
Учинчидан,
бошқарув ҳисоби - истиқболни белгилашга, қарор 
қабул қилишга ва бошқарувга зарур бўлган маълумотларнинг ўз вақ-
тида ва тўлиқ етказиб берилиши устидан назорат қилишга алоҳида 
эътиборни қаратади. 
Тўртинчидан,
бошқарув ҳисоби - ҳисоб ва таҳлил вазифаларидан 
ташқари, харажатлар, маҳсулот ишлаб чиқариш, алоҳида турдаги 
маҳсулотларнинг рентабеллиги ва қарор қабул қилиш устидан бош-
қариш функциясини ҳам бажаради. 


292 
Юқорида қайд этилганларни умумлаштирган ҳолда айтиш мум-
кинки, ҳисоб ахбороти бухгалтерия ҳисобининг ўзи учунгина шакл-
лантирилиши керак эмас, балки унинг ички ва ташқи фойдаланув-
чиларига фойдали бўлиши, тахминлаш, режалаштириш, меъѐрлашти-
риш, таҳлил ва назорат жараѐнларини амалга ошириш, яъни самарали 
бошқарув қарорлари қабул қилишнинг муҳим воситаси бўлиши учун 
зарурий асос бўлиб хизмат қилиши керак. Юқорида санаб ўтилган 
барча талабларни қондириш учун ахборотни тўплаш, ишлов бериш ва 
акс эттиришнинг турли усулларидан фойдаланиш зарур.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда бу муаммо 
бухгалтерия ҳисоби бутун тизимини икки кичик тизим: молиявий ва 
бошқарув тизимига бўлиш орқали ҳал этилган.
Ишлаб чиқариш менежментида бошқарув субъектини аксар 
ҳолларда хўжалик раҳбарлари, кўплаб бошқарув органлари ташкил 
этади. Бошқарув таъсири қонунларда, фармойишларда, режаларда, 
дастурларда, қарорларда, меъѐрий хужжатларда, тавсияларда, йўриқ-
номаларда, ашѐларда, молиявий рағбатлар ва воситаларда, ахлоқий-
таассуротда намоѐн бўлади. Бошқарувнинг ҳар қандай тизими сама-
радорлиги кўпроқ унинг бошқарув қуролларидан фойдаланишига 
боғлиқ бўлади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish