Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
 


282 
5.4. Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ва уни 
тузиш тартиби
 
Молиявий ҳисобдан ички ва ташқи фой-
даланувчилар учун корхонанинг 
асосий воси-
таларининг таркиби,
уларнинг иш ҳолати 
умумий қиймати муҳим аҳамиятга эга. 
Бу маълумотлар корхоналарнинг молиявий ҳисобот таркибида 
тузиладиган «Асосий воситалар таркиби тўғрисидаги ҳисобот»да акс 
эттирилади. Қуйида бу ҳисоботнинг шаклини келтирамиз. 
Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот жадвали 
мазмунидан кўриниб турибдики, унда асосий воситалар ва уларнинг 
эскириши белгиланган таснифи асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйи-
ча акс эттирилади: 

йил бошига қолдиғи; 

ҳисобот даврида асосий воситаларининг кирими; 

ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилгани; 

йил охирига қолдиғи. 
Ҳисоботнинг 3 ва 6 – хоналарида корхона балансида ҳисобга 
олинган барча асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади. 
4 - хонада ҳисобот даврида, қўшимча баҳолаш қиймати ҳам қў-
шилган ҳолда қуйидаги манбалардан корхона тасарруфига ўтган асо-
сий воситалар акс эттирилади: 

пулга сотиб олиш ѐки янгидан қуриш; 

айланма маблағлардан асосий воситага ўтказилиши; 

бошқа корхона ва ташкилотлардан бепул олиниши; 

инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий воситалар 
кирими; 

лизинг муомалалари бўйича узоқ муддатли ижарага олинган 
асосий воситалар. 
5 - хонада қайтадан баҳолаш натижасида нархини пасайтириш 
ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги сабабларга кўра хўжалик тасарруфи-
даги асосий воситалар таркибидан чиқарилган объектлар қиймати акс 
эттирилади: 

пулга сотилган кераксиз ва ортиқча асосий воситалар; 

асосий воситалар таркибидан айланма маблағларга ўтказил-
ган объектлар; 

бошқа корхона ва ташкилотга бепул берилган объектлар; 


283 

эскириши натижасида объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши; 

табиий офатлар, авария натижасида ва бошқа сабабларга кўра 
объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши. 
7 ва 10 - хоналарда асосий воситаларнинг турлари бўйича ҳисо-
бот даври бошига ва охирига йиғилган амортизация (эскириш) сумма-
си акс эттирилади. 
8 - хонада асосий воситаларни қўшимча баҳолаш натижасида қў-
шимча ҳисобланган амортизация суммаси ҳам қўшилган ҳолда, ҳисо-
бот даврида барча асосий воситалари бўйича ҳисобланган аморти-
зация (эскириш) суммаси акс эттирилади. 
9 - хонада тугатилган, сотилган ва бошқа йўллар билан хўжалик 
тасарруфидан чиқиб кетган асосий воситалар эскириши кўрсатилади. 
11 - хонада асосий воситаларнинг йил бошига қолган соф қолдиқ 
қиймати акс эттирилади. Бу сумма 3 - хона билан 7 - хоналар сум-
малари фарқидан иборат. 
12 - хонада асосий воситаларнинг ҳиобот даври охирига қолган 
соф қолдиқ қиймати акс эттирилади. Бу сумма 6 - хона билан 10 – хо-
на суммалари фарқидан иборат. 
Асосий воситаларнинг жами суммасидан ишлаб чиқариш ва но-
ишлаб чиқариш йўналишидагиларнинг ҳаракати алоҳида ажратиб 
кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига 
саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, савдо ва уму-
мий овқатланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларинии ва бошқа мод-
дий ишлаб чиқариш фаолияти соҳасига тегишли воситалар киради. 
Ноишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига 
коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маориф, 
маданият ва шунга ўхшаганларда фойдаланиладиган воситалар кира-
ди. 
«Маълумот учун» деган бўлимнинг 150 – 154 қаторларида асосий 
воситалар қайси манбалар ҳисобидан сотиб олинганлиги (кирими) акс 
эттирилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish