Махсус таълим вазирлиги


Қисқа муддатли мажбуриятлар



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Қисқа муддатли мажбуриятлар
 
ўз ичига жорий активлар билан 
қопланиши ѐки бошқа қисқа муддатли мажбуриятлар билан қайта 
молиялаштирилиши лозим бўлган мажбуриятларни олади. Қисқа 
муддатли мажбуриятлар ўз ичига қуйидагиларни олади: 

корхонанинг асосий фаолиятига тегишли товар ва хизмат-
лар учун тўланадиган ҳисобварақлар; 

келгуси ҳисобот даврига тегишли бўнак сифатида олинган 
даромадлар (олдиндан олинган ижара тўлови); 

иш ҳақи, фоизлар ва солиқларни тўлаш (бюджетга ўтказил-
маган даромад солиқлари ва мол-мулк солиқларини қўшган ҳолда) 
бўйича мажбуриятлар; 

таъсисчилар олдидаги қарздорлик; 

ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли 
қарз мажбуриятларининг жорий қисми (ижара мажбуриятларни ҳи-
собга олган ҳолда); 


276 

қисқа муддатли банк ва банкдан ташқари олинган кредит-
лар ва қарзлар. 
Молиявий ҳисоботда жорий актив ва жорий мажбуриятлар ўрта-
сидаги ўзаро ҳисобни ўтказиш мумкин эмас. Ўзаро ҳисоб - бу актив-
лардан мажбуриятларни айириш жараѐнидир. У корхонанинг амал-
даги аниқроқ жорий коэффицентини чеклаб ўтиб, яхшироғини кўр-
сатиш имконини беради.
Юқорида таъкидланганидек, баланс активида мазкур корхона 
ихтиѐридаги маблағлар тури ва уларнинг маълум даврда айланиши-
даги жойланиши келтирилади. 
«Асосий воситалар» дастлабки қиймат моддасида корхона ихтиѐ-
ридаги меҳнат воситаларининг қийматини кўрсатади. Шунингдек, 
қайта тиклаш қиймати - эскириш ва асосий воситаларнинг қолдиқ 
қиймати ва ҳоказоларни акс эттиради. «Номоддий активлар» корхона 
ихтиѐридаги сезиларсиз активларнинг қийматини тавсифлайди. Нав-
батдаги «Амортизация» моддаси номоддий активларнинг дастлабки 
қиймати қанчага камайганини кўрсатади. «Қолдиқ қиймат» моддаси 
номоддий активларнинг амортизация суммасини айириб ташланган-
дан кейинги қолган қийматини акс эттиради. 
«Ишлаб чиқариш захиралари» моддаси корхона ихтиѐридаги 
«Хом ашѐ ва материаллар», «Ёрдамчи материаллар», «Ёқилғи» ва ом-
бордаги бошқа ишлаб чиқариш захираларининг қийматини умумий 
суммада акс эттиради. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» моддаси 
корхонанинг ҳар хил цехларида тайѐрланиши охирига етказилмаган 
буюмларга қилинган сарфлар суммаларини акс эттиради. «Тайѐр 
маҳсулот»-бу мазкур корхонада тайѐрланган ва сотиш учун мўлжал-
ланган буюмлардир. «Касса» ва «Ҳисоб-китоб счѐти» моддаларида 
муайян дақиқада корхона ихтиѐридаги пул маблағлари суммаси 
кўрсатилади. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган 
бўнаклар» ва «Бошқа дебиторлар билан» ва ҳоказо моддаларда эса 
бошқа корхоналарнинг ушбу корхонага ундан сотиб олинган маҳсу-
лот учун ва бошқа операциялар бўйича қарзи кўрсатилади. 
Кўриниб турибдики, актив моддалари жуда аниқ бўлиб, уларнинг 
мазмуни кўп тушунтиришларни талаб қилмайди. Пассив моддалари 
эса бошқачадир. Бу моддалардан баъзиларининг моҳиятини уларнинг 
қандай мақсадга тайинланишига қараб аниқлаб олиш ҳар доим осон 
бўлавермайди.


277 
Пассивнинг биринчи моддаси «Устав капитали (фонди)»дир. 
Унинг суммаси корхонанинг яратилиш пайтида шакллантирилган 
маблағлар миқдоридан иборат. Бунда корхонанинг ўз маблағларининг 
умумий суммаси кўрсатилади ва бу манбадан берилган маблағ-
ларнинг ўзи баланс активининг моддаларида аниқ гавдалантирилган 
бўлади. 
«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» моддасида (кредит 
сальдоси) корхонанинг фаолият кўрсатишининг бошидан бошлаб 
ҳисобот давригача бўлган вақт ичида жамғарилган (капиталлаш-
тирилган) фойда суммасини акс эттирилади.
«Узоқ муддатли кредитлар» моддасида корхонанинг банкка 
бўлган қарзи акс эттирилади. Бу моддада кўрсатилган сумма корхона 
томонидан олинган узоқ муддатли банк кредитини акс эттириб, 
белгиланган даврда қайтарилиши керак.
«Кредиторлар» моддасининг «Мол етказиб берувчилар ва муд-
датчилар» қаторида келтирилган сумма корхонанинг мол етказиб 
берувчилардан сотиб олинган ҳар хил моддий бойликлари учун бўл-
ган қарзини кўрсатади. 
«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар» моддасида корхонанинг 
ишчилар ва хизматчиларига ҳисобланган иш ҳақига доир мажбу-
риятлари акс эттирилади. Бошқача қилиб айтганда, бу модда корхона 
томонидан ишчи ва хизматчиларнинг бажарган ишлари учун тўла-
ниши керак бўлган иш ҳақи суммаси қанча эканлигини кўрсатади.
«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» моддаси корхонанинг бюджет 
олдидаги ундан ундириладиган ҳар хил солиқлар ва ажратмаларни 
тўлаш бўйича мажбуриятларининг суммасини, яъни молия органла-
рига бўлган қарзнинг миқдорини акс эттиради.
Тўланиши лозим бўлган сумма аниқланганидан кейин, корхона ўз 
балансининг пассивида шу модда бўйича унинг суммасини кўрсата-
ди.
Бухгалтерия баланси ҳисобот даврининг биринчи кунига тузи-
лади. Хўжалик фаолиятини амалга оширишда хўжалик маблағлари 
таркиби ва ҳажми содир бўлаѐтган операциялар таъсирида узлуксиз 
ўзгариб туради. 
Йиллик ҳисобот тартибида унда катта ўзгаришлар содир бўлди, 
чунки халқаро операциялар талабларига яқинлашди ва бозор муноса-
батларига рейтинг мазмуни ички ва ташқи фойдаланувчилар ва ундан 
фойдаланиш имкониятини беради. Ички ва ташқи қизуқувчилар учун 


278 
корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий барқа-
рорлиги, кредитор қарзларнинг ҳажми, банк ссудалари бўйича қарз-
лари тўғрисидаги маълумотлар зарур. 
Корхона ичида балансда келтирилган ахборотлар хўжалик фао-
лиятини таҳлил этиш, харажатлар ва йўқотишларни қисқартириш ре-
зервларини қидириб топиши, корхона тасарруфида қоладиган соф 
фойда ҳисобидан тўланадиган жарималар, пенялар сабабларини бар-
тараф этишда кенг қўлланилади. 
Йиллик ҳисоботга тушунтириш хати, корхона раҳбарининг фао-
лиятининг йўналиши тўғрисидаги маърузаси илова қилинади. Бу 
корхонанинг асосий таҳлилий ҳужжатларидан бири бўлиб ҳисоб-
ланади. Бунда асосий кўрсаткичлар бўйича режа бажарилишига таъ-
сир этувчи қуйидаги омиллар очиб ташланади: миқдори, ассорти-
менти, сифати, маҳсулот сотиш ҳажми, фойда суммаси, таннархни па-
сайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, самарадорлик, илмий – 
конструкторлик ишларини натижалари ва истиқболлари ва шу каби-
лар. Тушунтириш хатининг мазмуни ишлаб чиқаришни ташкил этиш 
ва технология хусусиятлари билан белгиланади. 
Қуйида ҳозирги вақтда қўлланилаѐтган баланс шаклини келти-
рамиз. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27-
декабрдаги 140-сонли буйруғига 1-сонли иловасида келтирилган ба-
ланснинг шакли мазкур қўлланманинг илова қисмида келтирилган. 
Консолидаллашган молиявий ҳисоботлар тузишнинг асосий мақ-
сади бош ва шўъба компаниялар фаолиятини ягона хўжалик ташки-
лотидек қилиб кўрсатишдир. Консолидаллашган ҳисоблар тузиш ва 
ҳам шўъба хўжалик жамиятларига қўйилган ивестициялар ҳисоби 8-
БҲМС билан тартибга солинади. 
Консолидаллашган балансда бош ва барча шўъба корхоналарнинг 
моддий захиралари бирга қўшиб кўрсатилади. Консолидаллашган 
балансни тайѐрлашда бош ва шўъба компанияларнинг ҳисоботлари-
дан тегишли моддалар бирлаштирилади. Бош ва шўъба компаниялар 
орасида содир бўлган муомалалар натижаси сальдоланади. 
Масалан, бир компания иккинчи компаниядан бўлган қарзини 
қайтарилиши ѐки улар орасидаги олди - сотди муомалалари. Ҳисобот 
тузишда бош корхона билан шўъба корхона орасидаги бундай муо-
малалар счѐтларнинг умумий йиғиндиси акс эттирилмайди, чунки 
олди - сотди муомалалари, қарзни тўлаш ва уни олиш компания 


279 
ичидаги пул маблағларини кўпайтириб юборади.
Иккиламчи ҳисоблашда йўқотиш мақсадида бир қанча муома-
лалар бўйича бартараф қилиш, ѐки тузатиш усулидан фойдаланилади. 
Тузатиш усулида фақат ҳисоботни тайѐрлаш жараѐнида фойдала-
нилади ва бош ҳам шўъба фирмаларининг бухгалтерия регистрларида 
акс эттирилмайди. Ҳеч қандай консолидаллашган ҳисоб регистри 
юритилмайди. 
Гуруҳлар ичидаги сальдо ва муомалалар тўлиқ бартараф қили-
ниши керак. 
Башарти консолидаллашда фойдаланилаѐтган молиявий ҳисо-
ботлар турли ҳисобот санасига тузилган бўлса, бош корхона тузган 
молиявий ҳисобот санаси билан шўъба корхоналар томонидан тузил-
ган ҳисобот санаси орасида содир бўлган хўжалик муомалалари нати-
жаларига тузатиш киритиш зарур. Лекин барча ҳолларда ҳам молия-
вий ҳисоботлар тузилган саналари орасидаги муддатнинг фарқи уч 
ойдан ошмаслиги керак. Консолидаллашган молиявий ҳисоботларни 
ягона ҳисоб сиѐсатидан фойдаланиб тузилиши керак.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish