Махсус таълим вазирлиги



Download 205,75 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana23.04.2022
Hajmi205,75 Kb.
#576775
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
услубий кўрсатма-ХММ 2022 (2)

Адабиётлар рўйхати 
– бу асосий маълумотлар келтириладиган китоб, 
журналлар(нашр жойи, йили, нашриёт уйи, варақлар сони ва б.) рўйхати 
ҳисобланади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати илмий изланиш жараёнида 
тайёрланадиган илмий-тадқиқот ишининг асосий элементларидан бири 
ҳисобланади. Рўйхатда фойдаланилган, ҳавола қилинган, ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатлар курс ишининг таркибини ташкил этадиган библиографик ёзув 
бўлиб, қуйидаги тартибда келтирилиши мақсадга мувофиқ: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари ва 
Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар; 
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари; 
3. Китоблар, монографиялар, дарсликлар, ўқув кўрсатмалар: 
4. Диссертация ва диссертация авторефератлари; 
5. Журналлардаги мақолалар ва илмий анжуман материалларига 
ҳаволалар; 
6. Интернет веб-саҳифалари. 
 
II. КУРС ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
Курс иши Давлат Таълим Стандарти асосида тегишлича талаб 
даражасида расмийлаштирилиши, маълумотли тарзда ёзилган бўлиши, 
тушунарли ва равон тилда баён этилиши керак.
Курс иши электрон варианти билан босма равишда А4 (210*297мм) 
форматда оқ қоғозда тақдим этилади.
Курс ишини расмийлаштиришда оқ қоғознинг юқори ва пастки 
қисмларидан 2,0 см; чап томонидан 3,0 см; ўнг томонидан 1,5 см жой 
қолдирилади.


14 
Курс ишининг қоғозини турли кўринишлардаги рамкалар билан 
ажратиш, кўк сиёҳли ранглардан бошқа ранглардаги ручкалар (қора, қизил, 
яшил ва ҳ.к) фойдаланиш мумкин эмас. 
Курс ишининг умумий ҳажми 25-35 варақдан иборат бўлган ҳолда, 
қўйилган вазифалар, саволлар тўлиқ ёритилиши керак. Титул варағи 
белгиланган тартибда расмийлаштирилади (2-иловага қаранг). 
Курс ишида умумқабул қилинган қисқартиришлар фойдаланишга 
рухсат берилади, бунда албатта, орфографик қоидаларга ва ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатларга таяниш мақсадга мувофиқдир. Масалан, б. – бет; й. – йил; йй. – 
йиллар ва б. Талаба томонидан курс ишини тайёрлашда бошқа маълум 
бўлмаган қисқартиришларга йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолларда, агар талаба томонидан мавзунинг кўламидан келиб 
чиқиб қисқартиришлардан фойдаланилган бўлса, албатта, мундарижадан сўнг 
мазкур қисқартмаларнинг кенгайтмасини келтириш ва уни изоҳлаш зарур. 
Бунда жадвал кўринишида келтирган ҳолда. Чап тарафига қисқартма, ўнг 
тарафига унинг изоҳи келтирилиши керак.
Курс ишининг асосий қисми бўлимлар ва бўлимчалардан иборат 
бўлади. Ҳар бир бўлимнинг сарлавҳаси мавжуд бўлган ҳолда ҳар бир сарлавҳа 
янги варақдан бошланиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир бўлим тартиб рақамида келтирилади.
Кириш, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати рақамланмайди.
Бўлимлар сарлавҳалари, кириш, хулоса, фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати бир-бирига симметрик тарзда бўлиши керак.
Зарур ҳолларда иловалар алоҳида А4 форматдаги қоғозда келтирилади. 
Курс ишининг асосий қисмида албатта иловада ҳавола келтирилиши керак.
Курс ишида келтирилган рақамли материаллар жадвал кўринишида 
расмийлаштирилади. 
Жадвал келтирилган сўзларни бирхиллаштирилган кўриниши 
ҳисобланади. Жадвал кўринишида келтирилган сўзлар йирик ахборот мажмуи 
ҳисобланиб, уларни ёрита билиш, тизимли равишда гуруҳлаш, маълумотларни 


15 
кодлаштириш ва умумлаштириш талабадан юқори маҳорат ва билим талаб 
этади. Маълумотларни жадвал кўринишида келтириш, уни изоҳлай олиш 
иқтисодчи мутахассиснинг юқори малака соҳиби эканлигидан далолат беради.
Ҳар бир келтирилган жадвал, чизма ва диаграммалар тегишлича 
расмийлаштирилади, масалан, 1-жадвал, 2-жадвал, 1-расм ва ҳ.к.). 
Курс ишида жадвал шундай жойлаштирилиши керакки, ўқувчи уни 
қийналмасдан ўқий олсин, истисно ҳолларда бошқача кўринишда келтирилган 
жадвалларни соат стрелкаси бўйлаб бурган ҳолда ўқий олиш имконияти 
бўлган жадвалларга рухсат этилади.
Курс ишида келтирилган барча жадваллар, расм ва иловаларга ҳавола, 
яъни манбаси кўрсатилиши керак.
Курс ишини янада қизиқарли ва келтирилаётган маълумотлар, амалий-
таҳлилий материалларнинг хилма хиллигини таъминлаш, ўқувчининг 
эътиборини орттириш мақсадида мавзуга оид чизма, расм ва диаграммаларни 
келтириш мумкин.
Курс ишининг якуний босқичи унинг ҳимояси ҳисобланади.

Download 205,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish