I. КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ
Курс ишини бажариш маълум бир таълим йўналиши ёки
мутахассислиги Давлат Таълим Стандартида назарда тутилган, бажариш
муддатлари ва соатлари ўқув режада белгиланади.
Курс ишини бажариш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши
мақсадга мувофиқдир:
1.
Мавзуни танлаш;
2.
Библиографик изланишни амалга ошириш ва мавзуга алоқадор
илмий адабиётлар рўйхатини тузиш;
3.
Мавзу доирасидаги маълумотларни туркумлаш ва қайта ишлаш;
4.
Мавжуд маълумот ва материлларга таянган ҳолда курс иши
режасини тузиш;
5.
Тузилган режа асосида саволлар тузиш ва уларга жавоб излаш;
6.
Тузилган
режа,
саволлар
доирасидаги
ўз
қарашларини
раҳбар(кафедра томонидан тайинланади) билан ўртоқлашиш;
7.
Курс ишининг охирги вариантини тайёрлаш ва тегишлича
расмийлаштириш.
Курс ишини бажаришда курс иши мавзусини тўғри танлаш муҳим
аҳамият касб этади. “Молия” бакалавр таълим йўналиши учун курс иши
мавзулари “Халқаро молия муносабатлари” мутахассислик фани ўқув дастури
доирасида долзарб мавзулардан таркиб топади. Мутахассислик кафедра
томонидан ҳар йили курс иши мавзулари халқаро молия муносабатларининг
ривожланиши хусусиятлари, хусусан глобалашшув жараёнида халқаро молия
муносабатлари тараққиёти, глобал молиявий-иқтисодий иқтироз шароитида
халқаро пул оқимлари доирасида вужудга келаётган долзарб муаммолар,
халқаро савдо ва капитал оқимини тартибга солишнинг истиқбол
йўналишлари билан боғлиқ мавзулар билан бойитилиб борилади ва бакалавр
таълим йўналиши ўқув жараёни 8-семестри 9 апрель санасидан кечикмасдан
талабалар эътиборига ҳавола этилади. «Халқаро молия муносабатлари»
8
бакалавр таълим йўналиши намунавий курс иши мавзулари 1-иловада
келтирилган.
Курс иши мавзусини танлаш юзасидан талаба кафедра профессор-
ўқитувчисидан маслаҳат олиши мумкин. Мазкур жараён 10 иш кунидан
ошмаслиги керак. Талаба мустақил равишда курс иши мавзулари рўйхатида
эътибордан
четда
қолган
халқаро
молиявий
муносабатларни
такомиллаштиришга қаратилган мавзуни таклиф этган ҳолда мазкур мавзуни
танлаши ва у бўйича курс ишини бажариши мумкин. Танлаган мавзу юзасидан
курс иши бўйича масъул кафедра профессор-ўқитувчи билан маслаҳатлашган
ҳолда уни тақдим этиши керак. Ҳар бир талаба учун битта курс иши мавзуси
бириктирилади.
Кафедра масъул профессор-ўқитувчиси талабалар томонидан
танланган мавзуларни умумлаштиради ва раҳбар тайинлаш учун кафедра
мудирига тақдим этади. Кафедра мудири 5 иш куни ичида талабаларнинг
танлаган мавзуси доирасида етук профессор-ўқитувчини (илмий даража ёки
унвонга эга) раҳбар сифатида тайинлайди.
Талаба танланган мавзуси доирасида курс ишини бажариш бўйича
тахминий материаллардан таянган ҳолда курс ишини бажариш режасини
тузади ва уни 2 нусхада кўпайтириб имзолаган ҳолда масъул профессор-
ўқитувчига топширади. Масъул профессор-ўқитувчи имзоланган курс иши
режасини кафедра мудирига тақдим этади. Курс ишини кафедрадан рўйхатдан
ўтказиш жараёнида кафедра лаборантига электрон варианти билан тақдим
этилади, лаборант бажарилган курс иши билан режаси солиштирган ҳолда
бирга рўйхатга олади ва бир-бирига мос келмайдиганларини рўйхатга олмайди
ҳамда кафедра мудирига тақдим этади.
Тузилган курс иши режаси асосида талаба илмий изланишни мустақил
равишда олиб боради. Бунда албатта, мавжуд илмий адабиётлар, амалдаги
қонунчилик, ривожланган давлатлар илғор тажрибаси бўйича адабиётларни
келтирилиши мақсадга мувофиқ.
9
Шунингдек, курс ишида талаба тизимли ва даврий нашрларга ҳам
мурожаат қилиши керак. Бу келтирилаётган амалий маълумотлар статистик
маълумотлар билан мос келишига хизмат қилади ва маълумотларнинг
ишончлилигини тақозо этади. Халқаро молия муносабатлари иштирокчилари
бўйича статистик рақамлар халқаро молия институтлари ва ташкилотлар
Интернет веб-сайтлари,
www.worldbank.org
– (Жаҳон банки расмий веб
саҳифаси),
www.wto.org
– Халқаро савдо ташкилоти расмий веб саҳифаси,
www.imf.org
– Халқаро валюта фонди расмий веб саҳифаси,
www.adb.org
–
Осиё тараққиёт банки расмий веб саҳифаси,
www.isdb.org
– Ислом тараққиёт
банки расмий веб саҳифаси ва бошқа шу каби ташкилотлар расмий веб
саҳифаси маълумотларидан олиниши мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон
иқтисодиётига оид маълумотларни
www.mf.uz
- Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги расмий веб саҳифаси,
www.cbu.uz
- Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки расмий веб саҳифаси,
www.stat.uz
- Ўзбекистон
Республикаси Статистика қўмитаси расмий веб саҳифаси, даврий журналлар
ва нашрлардан олиши мақсадга мувофиқ. Талаба томонидан расмий веб
саҳифадан маълумотларни олиш санаси кўрсатилиши зарур.
Курс иши:
−
титул варағи;
−
мундарижа;
−
кириш;
−
3-5 саволдан иборат мавзуни ёритувчи саволлардан иборат асосий
қисм;
−
фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
−
иловалар
2
.
Титул варағини расмийлаштириш 2-иловада келтирилган
.
Курс иши мундарижасини расмийлаштириш 3-иловада келтирилган.
2
Зарур ҳолларда курс иши мавзуси бўйича келтирилган амалий маълумотларни янада кенгроқ ва
тушунарлироқ бўлишига хизмат қилувчи маълумотлари келтирилиши мумкин.
10
Айтайлик, талаба “Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий
алоқаларининг ривожланиш тенденциялари ва тараққиёт истиқболлари”
мавзусини танлаган бўлса, унинг режаси қуйидаги кўринишда бўлади:
РЕЖА:
Кириш
1.
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий алоқалари
ўрнатилиш асослари;
2.
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий алоқаларининг
ривожланиш тенденциялари ва омиллари таҳлили;
3.
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий алоқаларини
ривожлантириш ва лойиҳалар самарадорлдигини ошириш йўллари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш курс ишининг бошланғич қисми сифатида 2-3 варақдан иборат
бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кириш қисмида курс иши мавзусининг
долзарблиги ва асосланиши, мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили,
предмети ва объекти, мақсад ва вазифалари, илмий, амалий аҳамияти, таркиби
ёритилади.
Мавзунинг долзарблигини ёритиш ҳар қандай илмий изланишга
қўйиладиган мажбурий талаб ҳисобланади. Мавзу долзарблигининг
ёритилишига қараб муаллиф танланган мавзунинг мазмун ва моҳиятини
қанчалик тушуниши, унинг илмий дунёқарашини ва профеессионал
тайёргарлик даражасини баҳолаш мумкин. Мавзунинг долзарблиги қисқа,
лўнда ва барчага тушунарли терминлар ёрдамида ёритилиши мақсадга
мувофиқдир. Мавзунинг долзарблиги ва унинг асосланишида танланган мавзу
доирасида ўз ечимини кутаётган муаммолар келтирилиши билан бошланади.
Қўлёзма асосида 1 варақ мавзунинг долзарблигини белгиловчи омилларни
кўрсатиб ўтишга етарли. Баъзида, мавзунинг долзарблиги ва зарурлигини
асослашда етук иқтисодчи олимлар, мазкур соҳадаги фан арбоблари
фикрларига ҳаволалар келтирилиши мумкин.
11
Демак, биз юқоридаги келтирилган намунавий мавзуимиз бўйича
кириш қисмида Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий алоқаларини
йўлга қўйишнинг зарурати, музокаролар жараёни ва эришилган натижалар,
алоқаларнинг ривожланиш тенденциялари ва тараққиёт истиқболлари,
стратегияларини келтиришимиз керак.
Танланган
мавзунинг
долзарблигини
асослашда
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва бошқа иқтисодчи олимларнинг халқаро
молиявий ташкилотлар, хусусан Жаҳон банки бўйича фикрларига ва
давъатларига мурожаат қилишимиз мумкин.
Мавзунинг долзарблиги ёритилгач, мантиқий кетма-кетликда амалга
ошириладиган курс ишининг мақсади ва мақсаддан келиб чиқиб
белгиланадиган вазифалар (3-5 тагача) келтирилади.
Вазифалар одатда қуйидаги кетма-кетликда:
o
ўрганиш;
o
ёритиш;
o
ўрнатиш;
o
аниқлаш;
o
услубий ёндашиш;
o
хулосаларни шакллантириш кўринишида келтирилади.
Келтирилган тартибда вазифаларининг якунланиши курс ишининг
мавзуси, мақсади ва унга мос равишда вазифалар мантиқий кетма-кетликда
ёритилишини акс эттиради. Курс ишини бажаришда бу муҳим ҳисобланади,
қўйилган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасини мавзу доирасида
муаммолар аниқланади ва уларни бартараф этиш йўллари мантиқий кетма-
кетликда илмий асосланади. Қўйилаётган саволлар курс иши мавзуси билан
бир хил кўринишида бўлиши мумкин эмас. Курс иши кириш қисмининг яна
бир муҳим элементларидан бири тадқиқот объекти ва предметини белгилаш
ҳисобланади.
Объект - бу танланган мавзуни ўрганиш доирасида муаммоли
ҳолатларни келтириб чиқарувчи жараён.
12
Предмет – бу эса объект доирасидасидаги муносабатлар мажмуидир.
Бизнинг мисолимизда, курс ишининг объекти Жаҳон банки ва
Ўзбекистон ўртасида вужудга келадиган муносабатлар йиғиндисидир.
Шунингдек, курс ишининг кириш қисмида курс ишини бажариш
услублари келтирилиши мумкин. Мазкур услублар курс ишини бажариш
бўйича танланган мавзунинг янада кенгроқ ёритилиши натижасида қўйилган
мақсадга эришиш имконини беради.
Кириш қисмида кейин қўйилган саволларни ёритишга хизмат қилувчи
асосий қисм бўлиб, унда саволлар қўйилиши мавзуларнинг мазмун, моҳияти,
қамраб олиниш доирасидан келиб қўйилади.
Бизнинг мисолимизда давлатларнинг, хусусан Ўзбекистонннинг
Жаҳон банки билан алоқалари ёритилади, иқтисодий ҳолати тадқиқ қилинади,
баҳоланади, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чораларнинг устувор
йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
Курс ишининг биринчи саволи назарий ҳисобланади. Унда иқтисодий
ва илмий адабиётларни ўрганган ҳолда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан
иқтисодий алоқалари ўрнатилиш асослари назарий жиҳатдан ёритилади.
Курс ишининг иккинчи (учинчи) саволи амалий характерга эга бўлиб,
бизнинг мисолимизда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий
алоқаларининг ривожланиш тенденциялари ва омиллари таҳлил қилинади,
салбий оқибатларни бартараф этиш тажрибалари ўрганилади.
Асосий қисмнинг сўнгги саволи (3-5) одатда ривожлантириш ёки
такомиллаштириш йўналишларини акс эттирилади. Бизнинг мисолимизда
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан иқтисодий алоқаларини ривожлантириш
ва лойиҳалар самарадорлдигини ошириш йўллари қиёсий таҳлил этилади ва
Ўзбекистонда мазкур йўналишда истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган
иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари бўйича фикр-мулоҳазалар
жамланади.
Хулоса қисмида изланиш жараёнида чиқарилган хулосалар ва ундан
келиб чиқиб белгиланадиган илмий хулоса ва амалий тавсиялар
13
тизимлаштирилади.
Курс ишининг якунида уни бажариш жараёнида фойдаланилган
адабиётлар рўйхати келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |