Криптотангаларни эмиссия қилиш чекланган-жами 21 миллион БТС (биткоин тангаси) чиқарилади;
Баланс икки ёқлама ёзув асосида бўлмайди, балки барча транзакциялар хронологик тартибда барча шитирокчиларда кўринади;
Криптовалюталар инфляцияга учрамайди. Қиймати эса бозордаги талаб ва таклифга қараб ўзгаради;
Юридик (хуқуқий) жихатдан криптовалюталарнинг ишлатилиши учун ҳеч қандай асос мавжуд эмас;
Биткоин ва у билан боғлик, операцияларнинг амалга оширилиши учун фақатгина интернет тармоғига уланган ва тегишли дастурий- техник таъминотга эга бўлган иштирокчиларнинг мавжуд бўлиши кифоя.
Криптовалюталар билан ишлаш жараёни қайсидир маънода олдиндан мавжуд торрент тизимида ишловчн иштирокчиларнинг ўзаро файллар алмашинувига хам ўхшаб кетади. Фақат бу тизимда файллар ўрнида махсус криптографик кодлар хешланган холда блокларга йиғилади. Ушбу блокларнинг вақт бўйича тўғри кетма-кетликда тузилиши эса блокчейн (блоклар занжири) технологиясини юзага келтиради, масалан:
Ҳар бир иштирокчининг амалга оширадиган транзакциялари оммавий калит ва маҳфий калити орқали амалга оширилиши кўзда тутилади. Оммавий калит орқали бўладиган харакатлар ва транзакциялар умумий тизимда барча иштирокчилар томонидан қайд этилиб борилади. Маҳфий (ёпиц) калит орқали келиб тушган пул маблағлари тасдиқланади. Бу транзакцияларни амалга ошириш ва умуман бошқа ҳар бир транзакцияни ишлов берган холда сақлаб олиш учун замонавий юқори кўрсатгичли параметрларга эга бўлган (видеокарта ишллов бериш тезлиги ва процессор такт частотаси ўта юқори бўлган) компъютерлар ва тезкор интернет алоқаси бўлиши талаб этилади. Тизим тўлиқ кучланишда ишлаши учун эса компъютерлар кўпроқ энергия сарфини талаб этади. Ушбу харажатларни сарфлаш орқали иштирокчилар рағбатлантириш сифатида янги криптовалюта (биткоин, эфириум, лайткоин ва бошқалар) ёки оддий пулларда комиссион хақ олиш имкониятига эга бўладилар. Иштирокчилар сони қанчалик кўпайганн сари криптовалюта тангаларини олиш ҳам шунчалик қийинлашиб бораверади. Худди шунинг учун ҳам криптовалюта тангаларини қўлга киритишни олтин қазиб олиш майнннг қилиш учун катта-катта иншоотлар ва бинолардан фойдаланган ҳолда доимий равишда ишлаб турувчи йирик серверлардан иборат “Майнннг фермалари” ташкил қилинган. Ким аввалроқ шу ишга қўл урган бўлса, хозирда барча ҳаражатларни қоплаган холда, бир неча миллион долларлик даромадга эга бўлган. Аммо бу амални кечроқ бошлаганларда эса барча ҳаражатлар хали тўлиқ қопланмаган.
Юқорида криптовалюталар орқали амалга оширладиган тўловларнинг хусусиятлари ҳакида маълумотлар берилди. Энди эса нима учун уларнинг {биткоин, лайткоин, эфириум ва бошқаларнинг) қиймати сўнгги вақтларда юқори суръатлар билан ошаётгани ҳақида маълумотлар келгирамиз. Аслида криптовалюта тангаларини яратиш учун сарфланадиган ҳаражатлар унчалик катта эмас, бироқ, фойдали қазилмалар ёхуд нефтни қазиб олишдаги ташкилотлар кўпайиши ва ушбу заҳираларнинг камёб топилиши боис нархи ошгани каби биткоинни хам майнинг орқали хосил қилиш мураккаблашган холатда бутун бошли майнинг фермаларидаги бир неча кунлик тўхтовсиз амалиёт натижасида бор-йўғи бир нечта биткион ҳосил бўлаётгани ҳамда биткоинлар максимал сони чегаралангани (21 миллион) нархнинг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бироқ нархлар кўтарилишига бундан бошқа сабаблар хам мавжуд. Энг асосий сабаблардан бири биткоинни Хитой, Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланган давлатлар расман тўлов воситаси сифатида қабул қилаётганн (ёки бунга тайёрланаётгани) биткоин тангаларга нисбатан талабни ўта кучайтириб, унинг нархи 2017 йилнинг ўзида 998 АҚШ долларидан салкам
20000 АҚШ долларигача ўсди (850 фоиз). Шунинг учун хам дунёнинг етакчи биржалари ва йирик банклари биткоин савдосини трейдинг тизимида йўлга қўймоқдалар.