МУСТАКИЛ ИШ Мавзу: Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимлари Топширди: _______________ Кабул килди: _______________
Урганч 2022 Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимлари РЕЖА: Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимлари хозирги замондаги ўрни?
Биткоиннинг ўзига хос жихатлари хақида?
Криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланиши бутун жаҳон молия-иқтисодий тизимига қандай таъсир қилган?
Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимлари хозирги замондаги ўрни?
Криптовалюталар электрон тижоратида тўлов тизимлари Хозирги замондаги анъанавий тўлов инструментлари бўлган мамлакатлар валюталари билан амалга ошириладиган интернет тармоғи орқали мамлакатлараро тўловларда бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд. Булар жумласига, масалан, қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
Тўловларни амалга оширишда албатта банклар томонидан белгиланган юқори комиссион хақни тўлаш;
Томонларнинг тўлаш реквизитларини (манзили, хисоб рақами, исми- шарифи ва бошқалар) ўзаро олди-сотти қилаётган шахслардан ташқари, албатта учинчи томонга (банкка) маьлум бўлиши;
Тўловларни марказлашган холда қайсидир ташкилотлар томонидан бошқарилиши;
Айрим холатларда тўловлар амалга оширилгач, уни бекор қилиш хам мумкинлиги туфайли, сотувчи хам ишонч хосил қилиши учун кўпроқ маълумотлар сўраши керак бўлади.
Юқорида келтирилган барча камчиликларни хал қила оладиган бир тизим сифатида илк криптовалюталардан бири бўлган рақамли пул бирлиги биткоин пайдо бўлди. Биткоин 2009 йил 3 январда ўзини Сатоши Накамото деб атаган шахс томонидан яратилган ва 2008 йил 31 октябрида «Биркоин-электрон тўловларга мос рақамли тизим» («Битсоин: А Пеер-то-Пеер электронис Саш Сйстем») деб номланган мақолада оммавий эълон қилинган. Ушбу биткоин валютаси ишончга эмас, балки криптографик кодлаш тизимига асосланган ва ўзаро хеч қандай воситачиларсиз (банк ёки бошка молиявий инструментларсиз) тўловларни бевосита иштирокчилар орасида амалга оширилишнни таъминловчи тўлов тизими валютасидир. Бунда назорат қилувчи органларсиз, рақамли валюталарнинг хақиқийлигини мураккаб математик алгоритмлар асосида тасдиқланадиган тизим амал қилган холда иштирокчиларнинг хар бири ушбу пул бирликларни эмиссия қилиши хам мумкин.