Криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланиши бутун жаҳон молия-иқтисодий тизимига қандай таъсир қилган
Криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланиши бутун жаҳон молия-иқтисодий тизимига катта таъсир қилган холда мавжуд тизимнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлсада, айни пайтда катта даромад кўриш истагида бўлган инвесторлар биткоинлар бозорининг ривожланишидан манфаатдор бўлмоқдалар. Шунингдек, криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланишидан энг кўп манфаатдор инсонлар - яширин иқтисодиётда фаолият юритувчи инвесторлардир. Шу ва шу каби факторлар оқибатида хозирги даврда бир қанча иқтисодиёти ривожланган давлатлар биткоин орқали турли ноқонуний ва жиноий фаолиятларнинг ривожланиб кетишининг олдини олиш мақсадида криптовалюталари (шу жумладан, биткоинни ҳам) тўлов воситаси сифатида қабул қилишга шошилишмаяптилар. Биткоинни харид қилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, хозирги вақтда уни бир неча махсус биржалар ва биткоин эгаларидан (иштирокчилардан) тўғридан-тўғри сотиб олишнинг- бир қанча усуллари мавжуддир. Бу савдода биткоининг жорий қиймати иштирокчилар орасида ўзаро келишилган холда аниқланилади. Агар савдо биржалар орқали амалга оширилган бўлса, у холда тўловлар халқаро ВИСА, Мастер Сард карталари орқали ва бундан ташқари Wебмоней, Қиwи, Перфест Моней, Адвсаш, Паеер, Пайпал ҳамда бошқа турдаги электрон ҳамёнлар орқали сотиб олиш мумкин. Агарда сиз 2010 йилда 0,003 курс бўйича 100 долларга битконн сотиб олган бўлсангиз, бугунги кунга келиб унинг қиймати 153 миллион доллардан ошган бўлареди. Бирок биткоин ягона криптовалюта эмас, хозирги вактда ундан ташқари бошқа бир қанча турдаги криитовалюталар хам мавжуд.
Ҳозирча кўпгина молиявий муассасалар, Интернет-дўконлар ва бошқа сервислар биткоинга ишонишмайди ва криптовалюта эвазига маҳсулот сотмайдилар. Машхурлашиши чегаралангани бойис биткоин тўлиқ ишлатилмаяпти. Ҳозирги даврдаги энг машҳур криптовалюталарнинг эмблемаларини (шартли белгилари,пиктограммаларини) қуйида назардан кечиришингиз мумкин:
Криптовалюталарни майининг қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган энг яхши дастурий таъминотларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: CГМинер–Ушбу дастур виртуал пулларни топиш бўйича ишлайдиган профессионаллар учун мўлжалланган. Аммо унинг тўлиқ қувват билан ишлаши учун фақатгина катта қувватли компъютерлар талаб қилинади. Фойдаланувчига эса МС ДОС буйруқларини яхшилаб ўзлаштириб олиш зарур бўлади. Дастурнинг ижобий томонларига видеокарта ишини тезлаштириш функцияси мавжудлиги ва бунинг натижасида хешлаштириш жараёни тезлаштирилишини киритиш мумкин. Бундан ташқари, дастурнинг оптимал ишлаш режимини танлаш имконияти ҳам уни бошқа дастурлардан фарқ қилади.
Битcоин молия тизимига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин, шу сабабли кўп давлатлар (шу жумладан, бизнинг мамлакат ҳам) криптовалютага ишончсизлик билан қарайди. Россияда битcоин етиштириш билан шуғулланганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун тайёрлашган, лекин ҳозирча бу иш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Балки битcоинлар ҳеч қачон расмий ишламаса ҳам керак, чунки уни қонунийлаштиришса, биткоин реал валютанинг ўрнини эгаллаши ҳам мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |