Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Айрим мамлакатларда илмий-тадқиқот ва тажриба



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#825141
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
1 4969788288350028294

Айрим мамлакатларда илмий-тадқиқот ва тажриба
конструкторлик фаолияти кўрсаткичлари
115
 
Кичик бизнес субъектларининг(КБС) 
илмий-тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик (ИТТК) фаолияти 
кўрсаткичлари
Б
ел
ги
я 
Ф
р
ан
ц
и
я 
Г
ер
м
ан
и
я 
Д
ан
и
я 
Ф
и
н
л
ан
ди
я 
И
р
л
ан
ди
я 
Ш
ве
ц
и
я 
Е
И
27
 
Инновацион КБС, жами кичик ва ўрта 
корхоналарга нисбатан % ҳисобида. 
39.80 29.95 
45.25 
40.81 33.18 38.76 37.68 
31,83 
Инновацион ҳамкорлик қилувчи КБС 
(жами КБС нисбатан % ҳисобида) 
20.15 11.09 
14.01 
15.46 16.50 11.93 17.47 
11,69 
Инновацион махсулот ва жараѐнни жорий 
қилган КБС (жами КБС нисбатан % 
ҳисобида) 
50.34 32.68 
57.00 
41.60 44.75 45.50 47.38 
38,44 
Инновацион маркетинг ва бошқарув 
шаклини жорий этган КБС 
41.73 42.80 
60.55 
42.64 38.89 45.04 42.15 
40,3 
Бозорга янги инновацион товарлар 
таклифи (жамига нисбатан %ҳисобида) 
14.37 14.73 
15.50 
14.96 15.29 9.32 8.37 
14,37 
2.9-жадвал 
маълумотларидан 
кўриниб 
турибдики, 
Германия 
иқтисодиѐтини инновацион ривожлантиришда кичик бизнес субъектлари 
ўрни беқиѐс. Агар йирик компаниялар ўзининг инновацион махсулотларини 
машинасозлик, автомобилсозлик, кимѐ саноатига йўналтирса, кичик бизнес 
субъектлари ―келажак технологиялари‖ яратади.
Юқори технологияли инновацион махсулот ишлаб чиқарувчи кичик 
бизнес субъектлари салмоғи жамига нисбатан 45,25 %ни ташкил этгани 
ҳолда, инновацион жараѐн ѐки технологияларни жорий этгани билан 
биргаликда 57 %ни ташкил этиши ижобий холат сифатида қаралади. Шуниси 
эътиборга лойиқки, Германия жадвалнинг барча кўрсаткичлари бўйича ЕИ 
давлатлари ўртача қийматидан юқорида ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатда илмий тадқиқот 
натижалари бўйича олинаѐтган патентларнинг 75 % айнан кичик бизнес 
субъектлари хиссасига тўғри келиб, жами 32 мингга яқин бизнес субъектлари 
илмий тадқиқот ишларига инвестиция киритишга ва жалб қилишга 
115
OECD (2015), Main Science and Technology Indicators Volume 2014 Issue 2, OECD Publishing.


81 
ихтисослашган. Улар томонидан яратилган илмий техника янгиликларининг 
коммерцияси 110 мингга яқин кичик бизнес субъектлари томонидан амалга 
оширилади. Бизнинг фикримизча юқори технологияли махсулотлар ишлаб 
чиқаришдаги кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаоллиги туфайли 
Германия дунѐ инновацион махсулотлар бозоридан АҚШ ва Япониядан 
кейинги учинчи ўринда туради. Германия иқтисодиѐтига 2009 йилдан буѐн 
жаҳон бозоридаги юқори технологияли инновацион махсулотлар савдосидан 
530 млрд.доллар миқдорида маблағ олиб келмоқда
116
.
Халқаро экспертлар Германия муаллифлик хуқуқи ҳимояланганлик 
даражаси бўйича дунѐда биринчи ўринда туради. Шунингдек, мавжуд 
патентлар билан боғлиқ маълумотлар тақдим қилиш тизими ҳам яхши 
ривожланган. Мамлакатнинг Мюнхен ва Берлин каби йирик шахарларида 
патент кутубхоналари фаолият юритиши билан бир қаторда, бутун мамлакат 
бўйлаб 25 та тармоқ ташкилотлари фаолият юритади. Албатта, бундай 
тажрибани мамлакатимизда қўлланилиши муаллифлик хуқуқини ҳимоялаш 
билан бирга, илмий ишланмаларнинг манфаатдорлигини оширади. Қуйидаги 
расмда Германиянинг инновацион корхоналари томонидан яратилган 
патентларнинг савдоси таркиби тўғрисидаги маълумотлар келтирилган
117
.
 
116
См.: Патрих Э., Яшин В. Инновационная деятельность в Германии // Проблемы теории и практики 
управления. 2009. № 1. С. 62–63 
117
Сумленный С. Технологии на экспорт. Немецкие компании весьма активно участвуют в 
технологическом трансфере. «Эксперт», №2, 2011 год. 


82 
2.7-расм. Германия корхоналарининг патент ва илмий ишланмалари савдосида 
давлатларнинг улуши
118
, ( % ҳисобида, 2010). 
Шунингдек, илмий янгиликларга олинаѐтган патентлар бўйича ҳам 
Германия мамлакати Япония ва АҚШдан кейинги учинчи ўринда туради. 2.7-
расм маълумотларига кўра немис компаниялари патент ва ишланмаларнинг 
асосий қисмини, яъни 36 %ни АҚШга ва 24 %ни Европа давлатларига 
сотади. Ўз навбатида иқтисодий манбаларда келтирилишича Германияга 
импорт қилинаѐтган патент ва илмий ишланмаларнинг 60 % АҚШ ҳисобига 
тўғри келади.
Инновацияларни ривожлантириш омилларидан яна бири бу хукумат 
даражасидаги дастурларнинг қабул қилинишидир. Бугунги кунда федерал ва 
худудларда инновацион ҳамда инвестицион фаолликни ошириш бўйича 500 
дан ортиқ дастурлар амал қилади. Масалан, 1978 йилдан буѐн амалда бўлган 
“Кичик ва ўрта корхоналарнинг илмий-техникавий сиѐсати концепцияси”
асосан илмий кадрларни қўллаб қувватлаш, кичик корхоналар янги 
технологияларини трансфери ва давлат аҳамиятига молик илмий тадқиқот 
лойиҳаларини молиялаштириш шартларини белгилаб беради.
Янги ташкил этилаѐтган инновацион кичик корхоналарни қўллаб 
қувватлаш мақсадида ―Янги ташкил этилган корхоналарни рағбатлантириш‖ 
дастури жорий қилинган. Дастурга асосан, инновацион янги корхоналарга 5-
15 йилга паст фоизли кредитлар тақдим этилади. Дастурнинг ижросини 
доимий Федерал хукумат назоратида бўлиб, айниқса иқтисодий рентабеллиги 
юқори бўлган илмий лойиҳалар молиялаштирилади. Германиянинг 
Иқтисодиѐт ва технологиялар федерал вазирлиги томонидан 2008 йил 1 
июлдан кичик ва ўрта корхоналар учун 
(Zentrales Innovationsprogramm 
Mittelstand, ZIM)
бош инновацион дастурини эълон қилди. Ушбу дастур 
доирасида кичик бизнес субъектларининг турли лойихаларини экспертиза 
қилиш, кичик ва йирик корхоналар ўртасидаги инновацион кооперацияни 
ташкил этиш каби масалалар ижобий ечимини топди.
118
Сумленный С. Технологии на экспорт. Немецкие компании весьма активно участвуют в 
технологическом трансфере. «Эксперт», №2, 2011 год. 


83 
2.10-жадавал 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish