Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инвестицияларни туркумланиши ва таркиби



Download 5,13 Mb.
bet78/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

7.4. Инвестицияларни туркумланиши ва таркиби.

Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобгада қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

  • Қимматли қоғозлар;

  • Шўъба корхоналарига инвестициялар;

  • Қарам бирлашмаларга инвестициялар;

  • Қўшма корхоналарга инвестициялар;

  • Бошқа узоқ муддатли инвестициялар.




7.5. Инвестицияларни баҳоланиши.
12-сон “Молиявий инвестициялар ҳисоби” номли БҲМСга мувофиқ Молиявий инвестицияларни харид қилиш чогида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади.
Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қогозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қогозларнинг жорий қийматига тенг бўлади, яъни қимматли қогозларнинг номинал қийматига тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган активнинг жорий қийматига қараб аниқланади.
Молиявий инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган харид қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.19
Инвестицияларнинг харид қиймати билан қарзга берилган қимматли қогозларни тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилиш чогида мукофот тарзида берилган маблаг) инвестор томонидан инвестициялар бўйича доимий даромад бўлиши учун харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўланган пайтгача ҳисобдан ўчирилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қуйидаги баҳоларда ҳисобга олиб боради:

  • харид баҳосида;

  • қайта баҳолашни ҳисобга олган қийматда;

  • қимматли қоғозлар портфели асосида аниқланадиган харид ва жорий қийматлар юзасидан энг кам баҳолашда.

Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолашни амалга ошириш учун қайта баҳолашлар даврийлиги аниқлаб олиниши зарур. Бунда қайта баҳолашнинг якка тартибдаги усули қўлланилади.
Қайта баҳолаш натижасида узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг ошиб кетиши 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағида, камайиши эса қўшимча баҳолаш чегарасида резерв капиталининг камайтирилиши ёки аввалги қўшимча баҳолашдан ошган суммада-харажат сифатида ҳисобга олинади.
Агар узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳоланиши натижасида дастлаб камайиш, кейин эса кўпайиш юз берган бўлса, у ҳолда узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг аввалги камайиш суммаси қайта тикланиши лозим бўлади. Тикланиши лозим бўлган сумма қабул қилинган ҳисоб сиғсатига мувофиқ даромад ёки тақсимланмаган фойдага киритилади.
Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ўз қийматининг бир қисмини йўқотган ҳолларда (яъни, инвестициялар баҳосининг пасайиш жараёни юз берганида) уларнинг баланс қиймати қайта кўриб чиқилиши керак.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish