Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Резерв капитали ва унинг ҳисоби



Download 5,13 Mb.
bet102/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

9.6. Резерв капитали ва унинг ҳисоби.

Амалдаги қонунчиликка биноан корхонада резерв капитали ташкил этилади. Унинг миқдори жамият устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Резерв капитали ҳар йили соф фойдадан ажратмалар ўтказиш йўли билан жамият уставида белгиланган миқдорга етгунча ташкил этилади. Резерв капитали корхона кўрган зарарини қоплаш, имтиёзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни қайта сотиб олиш учун ишлатилади. Шу билан биргаликда резерв капитали ҳисобварақлари узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда юзага келадиган инфляцион резервларга мувофиқ фойда ҳисобидан ташкил қилинадиган резерв ҳисоби учун мўлжалланган.


Резерв капитали ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520-«Резерв капитали»;
8530-«Беғараз олинган мол-мулк».
8510 - «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти қайта баҳолаш натижасида активлар қийматини ошишини ҳисобга олади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш, одатда, ҳукумат қарорига кўра‚ номоддий активлар‚ қимматли қоғозлар ва бошқа узоқ муддатли инвестицияларни бозор қийматигача қайта баҳолаш активнинг бозор қийматини аниқ белгилаши мумкин бўлган шароитда хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатига мувофиқ амалга оширилади. Бунда‚ қайта баҳолашни шундай амалга ошириш керакки‚ ҳар бир ҳисобот санасидаги активнинг баланс қийматини унинг бозор қийматидан кескин фарқланмасин.

Мисол. Компаниянинг қимматли қоғозлари 800 минг сўмлик баланс қийматига эга. Уларнинг ҳисобот даври охиридаги бозор қиймати 880 минг сўмга ошган.
Агар хўжалик юритувчи субъект ўз инвестицияларини қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олса‚ у ҳолда қайта баҳолашдан олинган даромад резерв сармоя счётларида акс эттирилиши лозим.
0610 – «Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи дебети – 80000 сўм.
8510 – «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи кредити 80000 сўм.

Агар навбатдаги ҳисобот даврига келиб бу қимматли қоғозларнинг бозор қиймати камайса‚ унда мазкур қимматли қоғозлар бўйича аввалги қайта баҳолаш доирасида резерв сармоянинг камайтириш ҳисобига уни қоплаш мумкин. Бу қимматли қоғозлар бўйича ташкил этилган резервдан ошувчи нархнинг пасайиш суммаси харажат сифатида тан олинади.


Асосий воситаларни (ҳукумат қарорига биноан) қайта баҳолаш суммаси‚ шунингдек, ўз капиталининг ошиши сифатида акс эттирилади.
Баланс қийматидан юқори баҳода бошқа хўжалик юритувчи субъект устав капиталига мол-мулкни киритиш чоғида ҳам «Резерв сармоя» счётида қўлланилади.
ТМЗ каби жорий активларни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларини («эҳтиёткорлик» ёки «консерватизм» тамойиллари) зид келади ҳамда «Товар моддий резервлар» 4 – сон БҲМСга мувофиқ ТМЗ таннархи ва соф фойда қийматидан энг кам баҳо бўйича баҳоланади. Бироқ‚ агар гарчи ТМЗни қайта баҳолаш амалга оширилган бўлса‚ қайта баҳолаш суммаси уларни сотиш (ёки ишлаб чиқаришга жалб этиш) тадбирлари бўйича хўжалик юритувчи субъектнинг даромадига қўшилади. Фақат фавқулодда ҳолатларда (резервлар баҳосини пасайишида‚ резервларга зарар етишида‚ уларнинг эскиришида) ТМЗ баҳоси пасаяди ҳамда ўз капитали счётларга таъсир кўрсатмайди.
8520 – «Резерв капитали» ҳисобварағидан турли резервларни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Акциядорлик жамиятлари резерв капитали уставда белгиланган миқдорда унга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан шакллантирилади:
8710 – «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағи дебети.
8510 – «Резерв капитали» ҳисобварағи кредити.
Резерв капитали унинг зарарларини қоплаш‚ имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш‚ акциядорларнинг талабларига кўра акцияларни сотиб олиш‚ жамият облигацияларини сўндириш‚ қарзни ҳисобдан чиқариш ҳамда сўндириш имкониятлари мавжуд бўлмаганда бошқа мақсадлар учун мўлжалланган.
Масалан‚ ҳисобот даврида фойда мажуд бўлмаганда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўланади:
8510 - «Резерв капитали» ҳисобварағи дебети.
6610 – «Тўлов учун дивидендлар» ҳисобварағи кредити.
Хўжалик юритувчи субъект тугатилаётганда турли дебиторларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилади.
8510 - «Резерв капитали» ҳисобварағи дебети.
4010 - «Буюртмачи ва харидорлардан олинадиган ҳисобрақамлар» ҳисобварақлари кредити.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорларда резерв капиталини ташкил этиш ҳам қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Адлия вазирлигида 1997 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилган «Юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 382 – сонли йўриқномага мувофиқ хорижий инвестиция иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун солиққа тортиладиган даромад резерв фондига 20% гача миқдорда ажратмалар суммасига мазкур фонд устав капиталининг 25% и миқдорига етгунга қадар камайтирилади.
Таъсис ҳужжатларига ва ҳисоб сиёсатига мувофиқ турли мақсадлар учун резерв фонди бошқа хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ташкил этилиши мумкин.
Резервларни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган муомалалар 2010, 2310, 2510, 9400 – счётларнинг дебетида ва 8910 – «Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ташкил этилган резерв ҳисобидан қопланган харажатлар сум-масига 8910 – «Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» счёти дебетланиб, 2310 –«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 6710 – «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб – китоблар» счётлари кредитланади.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish