121
Жавоб: б), масалан, халқаро миқёсда ишчи кучининг эркин
ҳаракатланиши оқибатида давлатнинг яқин субинститутлари сонининг
ошиши давлат ўз функцияларини бажариш учун тасарруф этадиган активлар
ўзига хослигининг
пасайишини келтириб
чиқаради.
Давлатнинг
тасарруфидаги ўзига хос активлар ичида қонунда қайд этилган, куч
қўллашдан фойдаланиш монополиясини (товар белгисининг ўхшаши),
замонавий давлатларнинг асосида ётувчи ҳудудий яхлитлик тамойилини
(активлар жойлашган жой бўйича), "рационал бюрократлар" алоҳида
гуруҳининг шаклланишини (инсон капиталнинг ўзига хослиги) кўрсатамиз.
КЕЙСЛАР
Кейс 1. Кўчмас мулкни харид қилишда шартнома тузилгунга қадар
трансакция харажатлари
2
«Кредит-Центр» ЁАЖ: Кўчмас мулк харидорлари ва сотувчилари
битимни амалга оширишда харажатлар даражасини пасайтириш учун кўчмас
мулк агентлигининг хизматларига мурожаат этишади. Ана шундай
харажатлар жумласига вақт, ресурслар сарфлари ва битимни амалга
оширишдаги таваккалчиликлар киради. Фирмамиз харажатларнинг барча
турлари бўйича кафолатларнинг энг юқори даражасини таъминлайди.
Битимни амалга ошириш йўлидаги харажатларнинг биринчи тури – бу
объектлар ҳақидаги ахборотни қидириш ёки битим бўйича контрагентни
излаш учун вақт ва ресурслар сарфлари. «Кредит-Центр» ЁАЖ Жануби-
Шарқий Москава остонасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва уларга
доир ахборотни қидириш борасида энг қудратли тизимга эга. Биз кўчмас мулк
бўйича махсус реклама рубрикаларини юритамиз ва минтақамизнинг барча
асосий оммавий ахборот воситаларида ҳамда Москвадаги кўчмас мулк
бўйича ихтисослашган нашрларда тегишли бўлимларга эгамиз, Фирма
Интернет тамоғида ўз сайтига (www.credit-center.ru), ташқи реклама
воситаларининг ривожланган тармоғига эга бўлиб, турли кўргазмаларда
иштирок этади. Шу сабабдан биз кўчмас мулк объектига харидорни тезда
топамиз, харидорларга эса турли вариантларни таклиф этамиз.
Лекин объект ёки битим бўйича контрагентни излаш – бу ишнинг
бошланғич қисми. Объектнинг ҳуқуқий мақоми, унинг жисмоний
тавсифлари, ҳуқуқ эгаси ҳақида ахборот олиш ва, энг асосийси, ушбу
ахборотни синчковлик билан текшириш талаб этилади.
Шундан кейин битим шартлари (нарх, ҳисоб-китоблар тартиби,
объектни топшириш тартиби) ҳақида дастлабки музокараларни ўтказиш ва
битимни амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тайёрлаш
босқичи бошланади. Шартномани тузиш, эҳтимол уни нотариусда тасдиқлаш
ва давлат рўйхатидан ўтказиш битимнинг якуний босқичи ҳисобланади.
Нархни тўғри белгилаш, объектни ва ҳуқуқ эгаларини сифатли ҳуқуқий
экспертиза қилиш, ҳужжатларни тўғри ва тез тайёрлаш, барча босқичларда
музокараларни тўғри ўтказиш, ҳисоб-китобларнинг хавфсизлигини
Do'stlaringiz bilan baham: