Истеъмолчи ҳулқи назарияси: нафлилик ва уни максималлаштириш қоидаси
Талаб ва таклиф миқдорларининг мос келиши. Қисқа ва узоқ даврларда талабнинг ўзгариши. Бозор мувозанати. Хусусий ва умумий мувозанатлик. Талаб ва таклиф эгилувчанлиги ва уларни белгилаб берувчи омиллар.
Истеъмолчи хатти-ҳаракати назарияси. Истеъмолчининг афзал кўриши. Нафлилик функцияси. Сўнгги қўшилган нафлилик. Нафлиликни максималлаштириш қоидаси. Истеъмолчининг мувозанатли ҳолати. Бефарқлик эгри чизиғи. Бефарқлик картаси.Истеъмолчи бюджетининг чекланганлиги. Бюджет чизиғи. Нарх ва даромадлар ўзгаришининг истеъмолчи танловига таъсири.
Нафлилик, ялпи нафлилик ва кейинги нафлилик тушунчалари. Истеъмолчининг афзал кўриши қоидаси. Сўнгги қўшилган нафлиликнинг пасайиб бориш қонуни. Ялпи (умумий) нафлилик ва сўнгги қўшилган нафлилик ўртасидаги фарқ. Истеъмолчи танловидаги бефарқлик ҳолати. Бефарқлик эгри чизиғи ва нафлилик. Бефарқлик картасини ҳосил қилиш. Истеъмолчи бюджети ва унинг чекланганлиги. Икки турдаги товарни сотиб олишнинг турли комбинацияларини кўрсатувчи бюджет чизиғи ва уни графикда акс эттириш. Даромад ўзгаришининг бюджет чизиғига таъсири. Нарх ўзгаришининг бюджет чизиғига таъсири. Истеъмолчи танловини оқилона равишда амалга оширишда қўйиладиган шартлар. Нарх ўзгаришининг даромад ва алмаштириш самараси. Сўнгги қўшилган нафлиликнинг товар нархига нисбати барча товарлар учун бир хил қийматга эга бўлиши (госсеннинг иккинчи қонуни). Истеъмолчининг мувозанатли ҳолати. Бефарқлик эгри чизиғининг ва бюджет чизиғининг бурчак коэффициентларини ҳисоблаш ва таққослаш. Адам Смитнинг сув ва бриллиант парадокси.
Қишлоқ хўжалиги: ижара ҳақи ва рента
Аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги хусусиятлари. Ернинг ресурс сифатидаги ўзига хос хусусиятлари. Ернинг табиий ва иқтисодий унумдорлиги. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ер мулкчилик ва хўжалик юритиш объекти. Ерга эгалик ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи.
Ер рентаси мазмунига бўлган турли хил ёндашувлар ва ер рентасининг тарихий шакллари. Ер рентасининг мазмуни ва турлари: дифференциал рента, абсолют рента, монопол рента, ундирма саноат ва қурилиш участкаларидан олинадиган рента. Ижара ҳақи. Ернинг нархи ва уни белгиловчи омиллар.
Агросаноат интеграцияси. Агросаноат мажуаси ва унинг соҳалари. Агробизнес ва унинг турлари. Деҳқон, фермер ва ширкат хўжаликлари. Агрофирма, агросаноат бирлашмаси, агросаноат комбинати.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари. Ерга мулкчилик муносабатлари. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чоралари. Шахсий томорқаларнинг кенгайтирилиши. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таркибий тузилишини такомиллаштириш. Хўжалик юритишнинг самарали шаклларини ривожлантириш. Фермер хўжаликлари ер майдонлари ҳажмини оптималлаштириш. Қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |