Ислом хуқуқи таълимотларида инсон ҳуқуқлари
ғояси.
Мусулмон ҳуқуқи ўз заминида норматив тизим сифатида VII-X асрларда
араб халифалигида феодал жамият қарор топаѐтган бир даврда шаклланган
бўлиб, ислом динига асослангандир
19
. Ислом мавжуд ҳуқуқ Аллоҳ томонидан
юборилганлигига асосланади. Сарвари коинот тарихнинг муайян бир даврида
башариятга ўзининг расули – Муҳаммад пайғамбар (тахминан 570 – 632
йиллар) орқали ислом таълимотини аѐн этди. Аллоҳ томонидан инъом
этилган ҳуқуқ инсониятга бир йўла ва абадул абад берилган. Шу боис
жамият бу ҳуқуққа амал қилмоғи, бинобарин муттасил ўзгариб турувчи
ҳаѐтнинг ижтимоий шароитлари остида ўз ҳуқуқини яратишга уринмаслиги
лозим. Тўғри, мусулмон ҳуқуқи назарияси илоҳий кашфиѐт тушунтириш ва
шарҳлашга
муҳтож
эканлигини
эътироф
этади.
Мусулмон
17
Фараби. Трактат о взглядах жителей добродетельного города/Пер. А.В.Сагадеева//Григорян С.Н. Из
истории философии Средней Азии и Ирана VII-XII вв. М., 1960. С.165
18
Там же. С. 157
19
Human Rights in Islam. Kuwait University, 1982
25
ҳуқуқшуносларининг неча асрлик сермашаққат ишлари айни ана шунга, яъни
тушунтириш ва шарҳлашга кетган. Бироқ уларнинг бу саъй-ҳаракатлари янги
ҳуқуқ яратишга эмас, балки Аллоҳ томонидан нозил бўлган ҳуқуқни
фақатгина амалий жиҳатдан фойдаланишга мослаштиришга қаратилган,
холос.
Мусулмон ҳуқуқида Римнинг кейинги даврига оид ҳуқуқдаги,
қолаверса Ғарб ҳуқуқига хос қонун тушунчаси йўқ. Назарий жиҳатдан ѐлғиз
Аллоҳ қонунчилик ҳокимиятига эга. Амалда эса ҳуқуқшунос олимларнинг
асарлари мусулмон ҳуқуқининг бирдан-бир манбаидир. Мусулмон ҳуқуқи
хусусий мутахассислар томонидан яратилган ва ривожлантирилган. Давлат
эмас, балки фиқҳ – ҳуқуқ илми қонун чиқарувчилик ролини ўйнайди
20
. Ҳуқуқ
муайян нормаларнинг мажмуи сифатида ислом амал қила бошлаган
дастлабки икки аср мобайнида шаклланди. Кейинги асрлар амалда бу борада
ҳеч бир янгилик киритмаган. Ана шу турғунликни ижтиҳод эшикларини
ѐпилишига боғлайдилар. XIX асрга қадар мусулмон ҳуқуқий онгининг
тадрижий ривожи диний-ҳуқуқий шарҳлар ҳамда фатволар мажмуида ўз
ифодасини топган. Бу шарҳ ва фатволар эса шариатнинг анъанавий
қоидалари ва принципларини янгича тарзда талқин этар эканлар, ҳеч қачон
уларни очиқдан-очиқ рад этмаганлар ва уларнинг одатий жарангини
ўзгартирмаганлар
21
.
Ислом насронийлик каби руҳ абадийлиги ғоясига эътиқод қилади. Унда
бани башар Одам Атонинг тенг ҳуқуқли фарзандлари сифатида қаралади.
Мусулмонлар ўз қаламравларидаги кофирларга, бединларга ҳамиша сабр-
муроса билан муносабатда бўлиш, бағрикенглик фазилатини намоѐн этиб
келганлар. Номусулмон жамоаларга одатда ўз ички ишларини бошқариш
ҳуқуқи берилган.
Арабларнинг исломгача бўлган урф-одатлари ва удумларига нисбатан
исломда қашшоқлар, етим-есирлар ва аѐлларга муносабатда анчагина илғор
тамойиллар кўзга ташланади. Гарчи қулдорлик сақланиб қолган бўлса-да,
қулларга юридик ҳуқуқлар берилган, улар хусусан ишлаб топган маблағлари
асосида ҳақ тўлаб озод бўлиш ҳуқуқини олганлар. Мажбурий тусда бўлмаса
ҳам, ҳар қалай қулларнинг озод қилиниши дин шарофати билан содир
бўладиган ҳаракат сифатида қўллаб-қувватлаб келинган. Илгари кенг
тарқалган қиз болаларни гўдаклигидаѐқ нобуд этиш, йўқ қилишдек ваҳший
одат тақиқланган. Қотиллик учун шахсий ўч олганлик ѐки бошқа жиноий
қилмишлар юзасидан жавобгарлик кучайтирилган. Одил судлов дин
пешволари томонидан Қуръон оятларига қатъий мувофиқ равишда амалга
оширилган. Муқаддас китоб – Қуръонда эр-хотин ажралиши тўғрисидаги
нормалар, никоҳ бекор бўлиши оқибати болалар учун келтириб чиқарадиган
қоидалар ҳам қамраб олинган.
20
Schacht J. Introduction to Islamic Iaw. Oxford, 1966. P.5. Муфассалроқ билиш учун қаранг: Сюкияйнен Л.Р.
Доктрина как источник мусульманского права//Источники права. М., 1985. С.65-83.
21
Хайдарова М.С. Основные направления и школы мусульманского права //Мусульманское право. М., 1984.
С.47.
26
Шу сабабли, Э.Мейер таъкидлаб айтганидек, «ислом тафаккур олами
инсон ҳуқуқларининг ривожланган назариясига эга бўлмаганлиги факти
мусулмон дунѐсининг анъанавий жамиятларида давлат репрессив намунада
тузилганлигини англатмайди; аксинча тарихан бундай жамиятларда
ижтимоий ва маданий масалаларга ҳукмдорларнинг аралашмаслигидек
умумий намуна мавжуд бўлган. Ўтмишда қарор топган анъаналар, уруғ-
аймоқ ва жамоалар сингари ноҳукумат институтлар шахс эркинлигига таъсир
этувчи омиллар сифатида ҳукмдорларга нисбатан муҳимроқ роль ўйнаган.
Давлат билан шахс ҳуқуқлари ўртасида муттасил низо ва можаролар
келтириб чиқарадиган ѐки ислом мутафаккирларини бундай эркинликларни
ҳукмдорлар эгаллаб олишидан ҳимоя этиш билан, инсон ҳуқуқларининг
ҳозирги нормалари ривожи замирида ѐтган ташвиш-андуҳлар билан боғлиқ
масалалар устида иш олиб боришга ундайдиган шарт-шароитларнинг ўзи
йўқ эди»
22
.
Имом Бухорий, Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Абул-Қосим Замахшарий
сингари хадис ва тасаввуф илмининг етук намояндалари инсон ҳуқуқлари ва
унинг ижтимоий моҳиятини Қуръони Карим ва Хадиси Шарифларда
куйилган ислом хамда шариат талаблари асосида кўрсатиб беришга ҳаракат
қилганлар. Исломнинг бу муқаддас манбаларида инсоннинг такдири ва хаѐти
Оллоҳ номи билан боғлик ҳолда ифодалаб берилади. Бунда ер юзидаги барча
инсонларнинг Оллоҳ олдидаги тенглиги ғояси, ҳар бир инсонга Оллоҳ
томонидан берилган неъматлардан уларнинг баравар фойдаланиши
зарурлиги ғояси билан чамбарчас боғланиб кетганини кўрамиз23.
Куръони Карим ва Хадиси Шарифларда инсоннинг Оллоҳ ва
шариатдаги хақ-ҳуқуқлари инсон фойдаланиши зарур бўлган алоҳида-
алоҳида ҳуқуқлар мисолида кўрсатиб берилган. Масалан, ―Куръони
Карим‖нинг ―Бақара сураси‖даги 223, 228-229, 230-оятларида эркак ва
аѐлнинг никоҳга кириш ѐки никоҳдан чиқиш ҳуқуқи, "Ол-и имрон
сураси"нинг 20-оятида ислом динига эътиқод қилиш ҳуқуқи ва инсоннинг
бошқа ҳуқуқлари шариат талаблари асосида баѐн қилинган.
Инсон ҳуқуқларини шариат талаблари асосида кўрсатиб беришга доир
бундай ѐндашиш хадисларда ҳам ўзининг аниқ, ифодасини топган. Ҳар бир
хадисда жамият хаѐтининг алоҳида бир масаласига доир талаблар илгари
сурилганлиги учун хам, уларда инсоннинг хилма-хил хақ.-ҳуқуқлари
уларнинг алоҳида ҳуқуқдари мисолида баѐн қилиб берилади. Масалан, Имом
Бухорийнинг "Ал-адаб, ал-муфрад" (Адаб дурдоналари) асарида ота-она
хақини адо қилиш, фарзанднинг ота-онаси олдидаги ва ота-онанинг фарзанди
олдидаги хақ-ҳуқуқлари, зиѐрат қилиш, турар жойга эга бўлиш ва бошқа
шулар сингари хақ-ҳуқуқларнинг ҳар бири алоҳида хадисларда берилганки,
бундай холни хадислар тўғрисида ѐзилган ҳар бир асарда учратиш мумкин.
22
Қаранг: Mayer A.E. The Dilemmas of Islamic Identity//Human Rights and the World’s Religions. Ed. By L.S.
Rouner (Boston University studies in philosophy and religion. Notre Dame, 1988. P.94-95
23
Инсон ҳуқуқлари. Ўқув қўлланма. Х.Бобоев таҳрири остида. Т.: Ўзбекистон. 1997. Б. 44
27
Турли масалалардаги сингари, инсон ҳуқуқлари масаласига доир
хадисларда хам инсон ҳуқуқлари масаласи унинг хақ-ҳуқуқлари мисолида
берилади. Бунда инсоннинг кимнингдир олдидаги хақи (Оллоҳнинг, унинг
расули Мухаммад Пайғамбарнинг ѐки жамиятнинг) унинг ҳуқуқи эканлигини
ҳам англатади.
Масалан, борди-ю, бир киши иккинчи бир кишидан бирор нарса билан
қарздор бўлиб қолган бўлса, бу қарзни қайтариб олиш шариатда иккинчи
кишининг ҳуқуқи хисобланади ва шу иккинчи киши ўзининг қарзини
қайтариб олиш ҳукуқидан фойдаланиши мумкин бўлади. Қарз олган
кишининг уни қайтариб бериши эса унинг ҳуқуқи хисобланмайди. Шунга
кўра исломда ва унинг манбаларида инсоннинг ҳуқуқлари унинг хақи
мисолида берилганлигини кўрамиз. Жумладан, Имом Бухорий фарзандлар
ота-оналарини рози қилиш ҳуқуқига эга эканлигини қуйидаги бир хадисда
шундай баѐн қилади: ―Ким ота-онасини рози қилса, унга тубо (жаннат) насиб
бўлиб, Оллоҳ Таоло унинг умрини ҳам зиѐда килади‖24. Бунда фарзанднинг
ота-онасини рози қилиши кераклиги Оллоҳ номи билан ҳар бир инсоннинг у
фойдаланиши мумкин булган ҳуқуқи эканлиги назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |