13-Мавзу. Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва
унга қарши қуролли ҳаракат.
Режа:
1. Мавзу тарихшунослиги. 1917 йил февраль буржуа-
демократик инқилобининг Туркистонга таъсири.
2.
Октябрь
тўнтарилиши.
Туркистонда
совет
ҳокимиятининг ўрнатилиши.
3. Туркистон мухторияти ва унинг фаолияти.
4. Туркистон АССРнинг ташкил этилиши. “Ҳарбий
коммунинизм сиѐсати ва унинг моҳияти”.
5. Туркистон ўлкасида совет ҳокимиятига қарши
қуролли ҳаракат.
176
6. Хива хонлигининг тугатилиши. Хоразм халқ Совет
Республикасининг тузилиши.
7. Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ
Совет Республикасининг ташкил топиши.
1. Мавзу тарихшунослиги.
1917 йил февраль буржуа-демократик инқилобининг
Туркистонга таъсири.
Мавзу тарихшунослиги
. ХХ аср тарихи совет давлати
бошқарувининг қатъий назорат, зиддиятли ва мураккаблилиги
билан тарихда ўзига хос ўрин эгаллади. Айни пайтда совет
давлати тарихи масаласини тадқиқ этишни ҳам кун тартибига
қўйди. Мустақиллик йилларида совет давлати ва унинг фожеали
саҳифаларини ўрганиш борасида муайян ижобий силжишлар юз
берди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ илгари
сохталаштириб келинган муҳим тарихий воқеалар қаторида совет
ҳокимиятининг қулоқлаштириш, колхозлаштириш, қатағон
сиѐсати, большевикларга қарши қаратилган курашлар тарихи, ХХ
аср 20-30 йилларида советларнинг Туркистонни миллий
жиҳатдан парчаланиб ташлаш, ўлканинг миллий давлатчилик
йўлидаги ҳаракатларни йўқ қилиш Ўзбекистонни марказнинг хом
ашѐ
етказиб
берувчи
базасига
айлантириш,
ўлкадаги
марказлаштириш сиѐсати, мутабид тузумнинг шаклланиш
босқичлари ҳамда унга қарши истиқлолчилик ҳаракатларини
миллий истиқлол мафкураси руҳида холисона ўрганилиб, илмий
монографиялар, мақола, қўлланма ва дарсликлар нашр этилди.
ХХ аср бошлари тарихи тадқиқотчилардан С.Аъзамхўжаев,
Р.Шамсутдинов, Р.Абдуллаев, Қ.Ражабов, Н.Норжигитова,
М.Ҳайдаров,
Д.Зиѐева,
С.Шодмонова,
З.Эшонхўжаева,
Н.Полвонов, ѐш тадқиқотчилардан А.Тойиров, А.Пардаев,
Г.Хусаинбекова, И.Ҳайдаров, К.Саиповаларнинг асарлари ва
илмий тадқиқотларида ўз аксини топди.
ХХ аср бошлари тарихи Қ.Ражабовнинг ―Бухорога қизил
армия босқини ва унга қарши кураш‖ номли рисоласида қизил
армия қўшинларига қарши Бухорода 1920-1924 йилларда олиб
борилган кураш, унинг ташкилотчилари, бу ҳаракатнинг ғалаба
ва мағлубиятлари ҳужжатлар асосида таҳлил қилинди. Қ.Ражабов
177
ва М.Хайдаровларнинг ―Туркистон тарихи‖ китобида эса архив
ҳужжатлари, ўша давр миллий матбуоти материаллари ва
адабиѐтлар таҳлил асосида Туркистонда Мухторият учун ҳаракат,
жадидларнинг серқирра фаолияти ва қисмати, Туркистон
Мухторияти ва унинг фаолияти, Туркистонда мустабид совет
режимининг марказлаштириш сиѐсати ва унинг оқибатлари
ѐритилди. Шунингдек, иқтисодиѐтнинг зиддиятли ривожланиши,
ўлка иқтисодиѐтининг марказ манфаатларига бўйсундирилиши ва
минтақадан хом ашѐ бойликларининг ташиб кетилиши,
Туркистондаги даҳшатли очарчилик, миллий зиѐлиларнинг совет
режимига қарши кураши, минтақада амалга оширилган миллий –
ҳудудий чегараланиш ишончли маълумотлар асосида кўрсатилди.
Р.Абдуллаев ҳам ўзининг тадқиқотларида совет давлатининг
пахта якка хокимлигини янада кучайтириш сиѐсати, унинг салбий
оқибатлари ўрганилган. С.Аъзамхўжаев эса ўзининг илмий
монографиясида Туркистон Мухторияти тарихини ўрганди.
Китобда ХХ аср бошларида Туркистон Мухторияти деб аталган
миллий - демократик республикасининг ташкил этилишида
фидойилик кўрсатган тараққийпарварлар фаолияти, уларнинг
маърифий ва ижтимоий – сиѐсий қарашлари тарихий жараѐнлари
ѐритилди. М.Хайдаров совет ҳокимиятиниг марказлаштриш
сиѐсати ва унинг салбий оқибатларини тадқиқ этиб, миллий
раҳбарларнинг бу жараѐнга муносабатларини ѐритишга ҳаракат
қилган.
И.Хайдаров 1920-1930 йилларда Туркистон АССР ва
Ўзбекистон ССР ижтимоий – иқтисодий ҳаѐтида муҳим ва ҳал
қилувчи рол ўйнаган ТАССР ва ЎзССРнинг иқтисодиѐтни
бошқарув структурасига махсус киритилган, мавқеи жиҳатидан
Халқ Комиссалари Кенгашидан кейин иккинчи ўринда турган
Ўрта Осиѐни СССРнинг хом ашѐ базасига айлантиришда муҳим
рол ўйнаган Иқтисодий Кенгашлар фаолияти тарихини
замонавий талаблардан келиб чиқиб, миллий ғоя ва янгича
қарашлар асосида ўрганган. Э.Эркаев тадқиқотларида 1917-1940
йилларда Ўзбекистоннинг метрополия хом ашѐ базасига
айлантириш ва унинг деҳқонлар ҳаѐьтига салбий таъсири таҳлил
қилиб ўрганилган.
Совет давлатининг инсоният тарихида машъум из қолдирган
қулоқлаштириш сиѐсатини проф. Р.Шамсутдинов батафсил
ўрганган. Муаллиф Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат
178
Архиви, Украина, Шимолий Кавказ, Россия Федерацияси
архивларида
сақланаѐтган
маълумотлар
асосида
совет
давлатининг қулоқлаштириш сиѐсатини батафсил ѐритишга
ҳаракат қилган, коллективлаштириш ва совет давлатининг қулоқ
қилиш сиѐсатини кенг ва чуқур таҳлил этиб берган.
Тарихчилар томонидан чуқур ва кенг ўрганилган
мавзулардан яна бири совет давлатининг қатағон сиѐсати тарихи
бўлиб, бу мавзуни бар қатор тадқиқотчилар таҳлили қилиб
келдилар. Маълумки, сиѐсий қатағонлар ўз ижтимоий табиатига
кўра бутун совет жамиятига қарши йўналтирилди, кучли босим
ўтказиш орқали ижтимоий қўрқув, мажбурий итоаткорлик, юзага
келтирилди, барча меҳнатга мажбур қилинди. Хусусан,
Ж.Абдурахмонова, А.Тойиров, З.Ишанходжаева, Х.Юнусова ва
бошқаларнинг тадқиқотларини келтириб ўтиш мумкин. ХХ
асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг
таълим, маданий оқартув муассасалари, илм – фан, адабиѐт ва
санъат соҳасидаги ўтказган қатағонлик сиѐсати ва унинг
жамиятни маданий ҳаѐтига кўрсатган салбий таъсири таҳлил
қилинган. Х.Юнусова эса ХХ аср 80 - йилларида совет
давлатининг ―пахта иши‖ қатағонларини, унинг оқибатларини ва
И.Каримов бошчилигида Ўзбекистон раҳбариятининг бу
қатағонларга барҳам бериш сиѐсатини таҳлил қилади.
ХХ асрнинг 50-80 йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий –
иқтисодий, сиѐсий тарихини бир гурух тарихчилар тадқиқ
этдилар. Хусусан, Д.Бобожонова Ўзбекистоннинг 1970-1980
йиллардаги тарихини ўрганиб, совет давлатининг бошқарув
сиѐсатида иқтисодий районларнинг, унда районларнинг пахта
хом ашѐсига бўйсундирилши, унинг оқиюбатлари, республикада
демографик холат, унинг сабаблари ва оқибатлари турли архив
маълумотлари ва манбалар асосида тахлил ва тадқиқ қилиб
берилади. Ўзбекистоннинг 1980-йиллардаги ижтимоий -
иқтисодий жараѐнлари тарихи эса Х.Юнусованинг илмий
монорафиясида ўз аксини топган. Муаллиф, иқтисодий
районларга бўлиб бошқаришнинг оқибатларини турли манбалар
ва архив маълумотлари асосида тахлил қилган. ХХ асрдан
кейинги бошқарув тадқиқотчи Ф.Очилов, У.Худойқулов,
Н.Қувватова, Д.Ийманова ва бошқа ѐш тадқиқотчиларнинг илмий
ишларда кўриш мумкин.
179
Шунингдек, совет давлатининг маданий сиѐсати ва унинг
оқибатлари масаласи ҳам бир қатор тадқиқотчилариннг
асарларида, хусусан, А. Маврулов, Х.Хамидов, М.Хамзаева,
Р.Сиддиқов, З.Сафарова, Г.Хусаинбекова, М.Соҳабова ва
бошқаларнинг асарларида ўз аксини топди. Бу ишларда
Ўзбекистон маданияти тарихи мустақиллик давр талабларига
мувофиқ яратилди. Х.Хамидов эса маданият йўналишининг
етакчи тармоқларидан бири мусиқа санъати, хусусан қўшиқчилик
санъати кенг ўрганилди.
Мазкур мавзу юзасидан мустақиллик йилларида Д.Алимова,
С.Агзамхўжаев,
Р.Шамсутдинов,
Р.Абдуллаев,
И.Алимов,
Қ.Ражабов, М.Ҳайдаров ва бошқаларнинг қатор илмий-тадқиқот
ишларида даврнинг турли қирралари таҳлил этилган. ХХ асрнинг
бошларига келиб Россиянинг рус-япон урушида мағлубиятга
учраши, ундан кейин бўлиб ўтган биринчи рус инқилоби халқаро
майдонда подшо империясининг обрў-эътибори пасайишига,
Россиянинг иқтисодий жиҳатдан заифлашувига сабаб бўлиши
билан бир қаторда, мустамлака халқлар орасида миллий ўзликни
англаш, миллий озодликка интилиш жараѐнларига сезиларли
таъсир ўтказди. Мазлум халқлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини таний
бошлаган бир шароитда Россиянинг биринчи жаҳон урушига
қўшилиб кетиши вазиятни янада кескинлаштирди.
Бундай вазият ўша пайтда Россия ҳукмрон доиралари билан
мухолифатда бўлган ва либерал-демократик ўзгаришлар
ҳаракатида бўлган кучларнинг янада фаоллашувига имконият
яратди. Қарам ўлкалардаги ночор вазият, уруш майдонларидаги
улкан йўқотишлар, Россиянинг марказий районларидаги
иқтисодий танглик 1917 йилга келиб бутун Россия империясини
инқилобий-сиѐсий жараѐнлар домига тортилишига сабаб бўлган
эди. Энг муҳими эса, инқилобий ўзгаришларни аҳолининг деярли
барча ижтимоий қатламлари қўллаб-қувватлар эдилар. Натижада
1917 йил 28 февралда инқилобий кучларнинг кураши натижаси
ўлароқ Россиядаги мутлақ монархия ҳукмронлиги ағдариб
ташланди.
28 февраль империя пойтахти Петрограддаги воқеалар
инқилобий Петропавловск қалъаси ва Қишки саройни босиб
олиш ва империя ҳукумати вазирларини қамоққа олиш билан
якун топди. Ишчиларнинг иш ташлашлари ва умумшаҳар
намойишлар уюштиришлар, солдатларнинг қўзғолон кўтарган
180
аҳоли билан бирлашуви натижасида миршаблар билан қонли
тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ағдариб ташланган ҳукумат ўрнига
кўппартиявийлик асосидаги икки ҳокимиятчилик-демократик
диктатура ва советлар диктатурасининг қўшилиши туфайли
юзага келган Муваққат ҳукумат тузилди.
Янги ҳукуматнинг 1917 йил 3 мартда эълон қилинган
баѐнномаси ва 6 мартда эълон қилинган ―Россия фуқароларига
мурожаатнома‖да бундан кейинги бўладиган демократик
ўзгаришларнинг дастури баѐн этилди. Бунда Муваққат ҳукумат
томонидан амалга ошириладиган сиѐсий эркинликлар – сўз,
матбуот, уюшмалар ташкил этиш; йиғилишлар ўтказиш
эркинлигини киритиш, ҳалққа ўз сиѐсий иродасини ифодалаш
ҳуқуқини бериш; барча табақавий, диний ва миллий
чекланишларни ман этиш; бошқарув шакли ва мамлакат
Конституциясини қабул қилиши лозим бўлган Таъсис мажлисини
умумий, тенг, тўғридан тўғри ва яширин овоз бериш асосларида
чақиришга дарҳол тайѐргарлик кўриш, маҳаллий ўзини-ўзи
бошқарув органларига сайловлар ўтказиш; полицияни халқ
милицияси билан алмаштириш; тўлиқ сиѐсий амнистия (умумий
авф этиш) ҳақида тантанали баѐн этилди. Таъкидлаш лозимки,
Мувққат ҳукуматнинг ташқи сиѐсатида сезиларли ўзгаришлар
бўлмаган. Бу ҳукумат урушни ―ғалабагача‖ олиб боришни эълон
қилди. Аввалги ҳукуматнинг иттифоқдош давлатлар билан тузган
шартнома ва битимларини сўзсиз бажаришни зиммасига олди.
Замонавий адабиѐтларда таъкидланишича, воқеаларнинг
кейинги
ривожи
февраль
инқилобининг
демократик
имкониятлари тўлиқ амалга оширилмаганлигини кўрсатди.
Кўпгина ваъдалар қуруқ баѐнот даражасида қолиб кетди. Туб
ўзгаришларга чақириқлар амалий ўзгаришларда ўз аксини
топмади. Муваққат ҳукумати Туркистондаги ижтимоий
ҳаракатларни қўллаган бўлса-да, айни пайтда ―Россия империяси
давридаги бутунликни сақлаш‖ сиѐсатини олиб борди. Чунончи,
генерал-губернатор подшо ағдарилганидан кейин ҳам, анча вақт
ўлкани бошқариб турди.
Туркистон маҳаллий халқларининг инқилобий ўзгаришларга
қўшилиши бир хил кечмаган, ўлканинг ҳозирги куни ва
келажагига турлича қарайдиган ҳилма-ҳил кучлар мавжуд бўлиб,
улар икки муқобил оқим - ўнг ва сўлларга ажратилган. Феодал-
диний мафкура вакиллари бўлган ўнглар маҳаллий маъмуриятда
181
мансабга эга бўлган ҳамда тегишли имтиѐзлардан фойдаланган
амалдорлар, феодаллар ва руҳонийлар йирик мулкдорларнинг
манфаатларини ифода этардилар. Ўнглар империя ҳокимияти
даврида мустамлакачи маъмурият сиѐсатини тўла-тукис
қувватлаганликлари боис, муваққат ҳукуматнинг империя
институтларини сақлашга қаратилган тадбирларини қўллаб-
қувватлаш тарафдорлари бўлганлар.
Сўл оқим эса, ижтимоий тузумнинг тубдан ўзгаришидан,
мустамлака сиѐсий ва иқтисодий тузилмаларни тугатишдан ўта
манфаатдор бўлган ижтимоий гуруҳ ва қатламлар манфаатларини
ўзида акс эттирган эди. Сўл оқим сиѐсий жиҳатдан анча
табақалашган
бўлиб,
аввало,
ҳокимиятдан
четлатилган,
империянинг босқинчилик ва мустамлакачилик сиѐсатидан
норозилигини очиқ айтадиган феодал-диний қатламларни ўз
ичига олган. Улар феврал инқилобигача бўлган даврда қуролли
қўзғолон йўли билан озодлик ва мамлакат мустақиллигига
эришиш, хон ҳокимияти ва шароит қонунлари, мулкдорлар ва
мусулмон руҳонийларининг йўқотилган имтиѐзларини тиклаш,
ўлка халқ оммасини европача маданият ва аҳлоқ таъсиридан
сақлаш ғоясини илгари сурдилар. Сўллар ҳаракатидаги бошқа
йўналишда радикал кайфиятдаги миллий ишчи, деҳқон,
хунарманд ва бошқа меҳнаткашлар ҳам бор эди.
Империя
марказидаги
воқеалар,
Ф.Керенский
бошчилигидаги янги ҳокимият тузумини барпо этиш, дастлабки
эълон қилинган қонун ҳужжатларини Россия мустабид
тузумининг кўп асрлик ҳукмронлиги билан алоқани узиб,
демократия, ижимоий адолат йўлига кираѐтганини бутун дунѐга
маълум қилди. Мамлакат аҳолисининг кўпчилиги, унинг
мустамлакаларидаги жуда кўп халқлари, турли синфлари,
қатламлари,
ижтимоий
ҳаракатлари
инқилобни
қўллаб-
қувватладилар. Ўз турмушини демократик асосда қайта қуриш, ўз
давлатини идора қилишда бевосита иштирок этиш истаги
уларнинг ижтимоий ижодкорлигини фаоллаштирди. Аммо,
Туркистондаги ижтимоий- сиѐсий вазият бошқача эди.
Дастлабки пайтлардаѐқ ўлка халқининг кенг қатлами
фаоллиги, сиѐсий онги ва дунѐқараши ўсиб, улар янги инқилобий
ғоялар атрофида бирлаша бошладилар. Россиядаги сиѐсий
кучлар, ўлкадаги европалик ишчилар ҳамда 1917 йилнинг баҳор
ойларида мардикорликдан қайтганлар бу жараѐнга катта таъсир
182
кўрсатдилар. Аммо, шу билан биргаликда ўлкадаги мавжуд
сиѐсий кучлар ўртасида зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар
кучайиб борди.
Февраль инқилобидан кейинги даврда ―Шўрои Исломия‖,
―Турк адами марказият‖ партияси, ―Алаш ўрда‖ кабилар
мусулмонларнинг энг кўзга кўринган ташкилотлари бўлиб,
―Мусулмон меҳнаткашлари иттифоқи‖ − ―Иттифоқ‖ маҳаллий
аҳоли сиѐсий кучларнинг жойлашувида алоҳида ўрин тутган эди.
Асосан хизматдан бўшатилган фронт орти ишчиларидан иборат
бўлган бу ташкилот европалашган Советлар таъсирида бўлиб,
ўзининг мустақил сиѐсий дастурини илгари сурмади.
Юқорида кўрсатилган сиѐсий ташкилотлар етук тузилма ва
ғоявий бирлашмалар эмас эди. Уларнинг ҳар бирида изчил
табақаланиш жараѐни рўй берар, янги йўналишлар ажралиб
чиқарди. Ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида уларнинг
қайсидир қисми курашнинг кескинроқ йўлини танлар, бошқаси
эса, аксинча, анча мўтадил, консерватив, қолоқ муносабатларга
ўтарди. Аммо, февраль инқилобининг дастлабки пайтларидан
бошлаб, ғоявий келишмовчиликларга қарамасдан, ўша даврдаги
янгиланишлардан манфаатдор бўлган барча сиѐсий гуруҳ ва
мусулмон
ташкилотлари
қатламлари
орасида
империя
мустамлака маъмуриятини тугатишга интилишда бирдамлик
пайдо бўлди.
Инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ ишчи ва солдат
депутатларининг Петроград совети ташаббуси билан ишчи
депутатлари Советлари билан солдат депутатлари Советлари
тузила бошланди. Чунончи, 1917 йил 2 март куни Ўрта Осиѐ Бош
темир йўл устахонаси ишчиларининг намойишида Туркистонда
биринчи ишчи депутатлари Совети тузилди. 3 мартда ишчи
депутатларининг Тошкент совети, 4 мартда эса солдат
депутатлари Совети ташкил этилди. Март ойининг охирларида бу
иккала Совет бирлаштирилди. Шундан сўнг деҳқон депутатлари
Советлари ҳам ташкил этила бошланди. Советларнинг сайланган
вакиллари асосан европалик миллатлар вакилларидан иборат
бўлиб, уларнинг манфаатлари кўп жиҳатдан маҳаллий
туркистонликлар манфаатларига мос келмас эди. Улар билан
маҳаллий аҳоли ўртасидаги зиддиятлар янги ҳокимият
тузилмаларини, вакиллар тузилмаларини ташкил қилиш
масаласида яққол кўзга ташланди.
183
Миллий демократия вакиллари тузилаѐтган ташкилотлар ва
ижроия қўмиталарида маҳаллий аҳоли вакилларининг бўлишини
таъминлашга эришиш мақсадида март ойининг бошидан бошлаб
кураш олиб бордилар. Бу ҳолат ўлкадаги жадидлар фаолиятида
айниқса тўла намоѐн бўлди.
1917 йилнинг баҳори Туркистон ўлкаси мусулмон
аҳолисининг сиѐсий жиҳатдан уйғонишда, авж олаѐтган
демократик жараѐнларга бошчилик қилиш истаги бўлган янги
кучларнинг сиѐсий майдонга чиқишида бурилиш нуқтаси бўлган.
Бу жараѐнда жадидлар асосий ташаббусни ўз қўлларига олиб,
пайдо бўлаѐтган миллий-демократик кучларнинг ўзаги бўлдилар.
Жадидлар бу вазифани бажаришга ўзларининг илгариги
фаолиятлари давомидаѐқ тайѐргарлик кўрган эдилар.
Февраль интиқобидан кейин жадидларнинг фаоллашуви
авж олиб, улар ўлка туб халқларининг тараққиѐти ва мустақиллиги
тўғрисидаги ғояларини ўлкадаги демократик инқилоб билан
боғлаб, ўзлари эълон қилган принципларни амалга оширишга фаол
киришдилар. Ўлкада авж олиб бораѐтган демократик жараѐнларда
маҳаллий халқлар сиѐсий манфаатларининг устуворлигини ҳимоя
қилиш интиқобнинг дастлабки кунлариданоқ сиѐсий майдонда
жадидлар фаолиятининг асосий йўналишларини блгилаб берди. Бу
ҳолат маҳаллий ҳокимият тузилмаларини шакллантириш чоғида
анча тўлиқ намоѐн бўлди.
Бу ўринда жадидларнинг миллий давлатчилик ҳақидаги
ғояларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Қайд этиш
лозимки, жадидлар орасидан етук олимлар, ҳуқуқшунослар,
саноат ва зироатчилик соҳаларининг замонавий билимдон
мутахассислари, маданият арбоблари етишиб чиқиб, улар
Туркистонни обод ва мустақил кўринишни орзу қилдилар ҳамда
шу йўлда фидойиларча курашдилар. Маҳаллий халқларнинг
ижтимоий-сиѐсий онгини юксалтириш билан Туркистонда миллий
– демократик давлат барпо этиш жадидларнинг асосий устувор
ғояларидан бири эди.
1917 йилнинг бошларига келган даврда жадидлар
ҳаракатининг асосий ғоя ва мақсадларини умумлаштирган ҳолда
қуйидагича таърифлаш мумкин:
1. Туркистон ўлкасини ўрта асрларга хос қолоқлик ва диний
хурофотдан озод этиш;
2. Шариатни ислоҳ қилиш, халққа маърифат тарқатиш;
184
3. Туркистонда мухторият ҳукуматини барпо этиш учун кураш;
4. Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида, конституцион монархия
ва парламент, кейинчалик демократик республика тузумини
ўрнатиш орқали озод ва фаровон жамият қуриш;
5. Барқаоро миллий валютани жорий қилиш ва миллий қўшин
тузиш.
Туркистонда миллий давлатчиликни тиклаш ва уни амалга
оширишда йирик тараққийпарварлар Маҳмудхўжа Беҳбудий,
Фитрат, Файзулла Хўжаев ва Мунаввар Қорилар айниқса муҳим
роль ўйнаганлар. Аслини олганда, Беҳбудий ва бошқа
тараққийпарвар жадидлар томонидан илгари сурилган миллий
мухторият ғояси Туркистон ўлкасининг сиѐсий ва иқтисодий
мустақиллигига интилиш эди. Айнан шунинг учун ҳам 1917 йил
баҳори ва кузида (кейинчалик ҳам) демократик Россия
маъмурлари миллий мухторият ғоясига қарши жон-жаҳдлари
билан курашган эдилар.
Д.Алимованинг ѐзишича, ―Жадидлар Россиядаги сиѐсий
жараѐнларни диққат билан кузатиб бордилар, вужудга келаѐтган
рус сиѐсий партияларининг дастурларини ўргандилар. Лекин
миллий менталитетнинг ўзига хос хусусияти бўлган ўзбек
халқининг тинчликсеварликка, босиқликка мойиллигидан келиб
чиқиб улар тинчлик йўли билан, жамоатчиликнинг мурожаатлари,
Давлат думасидаги оммавий баҳслар ва бошқа легал воситалар
билан маъмуриятни ўз мақсадлари йўлида ѐн беришига эришишга
ҳаракат қилган эдилар‖.
Жадидлар ўзларининг келажакдаги давлат тузумини барча
миллат ва элатларнинг бирлиги асосида тасаввур этганлар. Бу
ҳақда Беҳбудийнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: ―Биз жорий
этган қонунлар яҳудийларнинг ҳам, насронийларнинг ҳам,
мусулмонларнинг ҳам ва умуман барчанинг манфаатларини ҳимоя
қилиши керак. Агар биз Туркистон мусулмонлари биргаликда
ислоҳотлар
ўтказишни
истасак,
бизнинг
зиѐлилар,
маърифатпарварлар, бойлар, руҳонийлар ва олимлар миллат ва
Ватан фаровонлигига хизмат қилишлари керак...‖.
Февраль инқилоби арафасида Туркистон жадидлари етук
сиѐсий
ҳаракатга
айланган
бўлса,
инқилобдан
кейин
жадидларнинг ―тараққийпарварлар‖ оқимини ташкил қилган
радикал қисми анча кенг қамровли, бир қатор сиѐсий-демократик
талабларни илгари суриб нисбатан фаоллашган эди. Улар илгари
185
сурган талаблар қаторига маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини
кенгайтириш, ўлкани бошқариш борасида асосли ислоҳотлар
ўтказиш, ўлкадаги аҳоли сонига қараб Давлат Думасидан ўрин
бериш, асосий демократик эркинликлар, аввало, миллий матбуот
эркинлигини таъминлаш, империяни конституцион тузум билан
алмаштириш кабилар киради.
Жадидлар ўз фаолиятлари давомида давлат ва унинг
қурилишидан тортиб, жамият ва унинг маънавий ҳаѐтигача бўлган
барча масалага эътибор қаратганлар. Жадидларнинг давлат ва
жамият ҳақидаги қарашларида қуйидаги иккита масала: ўзбек
ҳалқини дунѐнинг маърифатли миллатлари даражасига кўтариш
ҳамда Туркистоннинг ўз мустақиллигига эришуви каби масалалар
муҳим ўрин тутади. Эътибор бериш лозимки, жадидлар, бир
томондан Туркистон мутсақиллиги учун кураш олиб борган
бўлсалар, иккинчи томондан, улар Туркистонда демократик
ҳуқуқий давлат тизимига интилдилар. Бу кураш жадидчилик
мафкурасининг аосини ташкил қилади. Туркистонга нисбатан
чексиз меҳр-муҳаббат туйғуси, унинг келажаги ҳақида ташвишли
ўйлар, Ватаннинг тараққиѐт йўллари режасини тузиш, Шарқ ва
Ғарб анъаналарини бирлаштириш жадидларни курашга ундаган
муҳим омил ҳисобланади.
Беҳбудий, Фитрат, Файзулла Хўжаев, Чўлпон, Мунаввар
Қори каби кўплаб тараққийпарвар жадидларнинг асарларида улар
миллий ғоясининг асоси – Туркистондаги барча маҳаллий
халқларни бирлаштириш ғояси эди. Аммо, уларга мухолиф кучлар
ҳам бор эдики, февраль инқибидан кейин кучлар ўртасидаги
зиддиятлар кескинлашди. Жадидчилик ҳаракатининг йирик
намоѐндалари ўзларининг мухолифлари саналган айрим жоҳил
уламоларнинг
нотўғри
қарашларини
асоссиз
эканлигини
исботлашга ҳаракат қилганлар.
―Қадимчилар‖ деб ном олган руҳонийларнинг консерватив
гуруҳи жадидларни ―кофирлик‖да, ислом динидан қайтганликда
айблар эдилар. Ваҳоланки, жадид тараққийпарварларининг
аксарияти кечаги ислом уламолари бўлиб, улар ислом динини
бузиш учун эмас, балки унга кириб қолган айрим бидъат ва
хурофотлардан ислом динини тозалаш учун, ислоҳотларни
тадрижий равишда амалга ошириш учун курашга аҳд қилган
эдилар.
186
Ёш хиваликлар, Ёш бухороликлар, Тараққийпарварлар
(улар архив ҳужжатларида ѐш сартлар деб ҳам аталган)
партиялари, Турк Адами Марказият (Федералист) фирқаси,
―Шўрои Исломия‖, ―Шўрои уламо‖, ―Турон‖, ―Иттифоқи
муслимин‖ ва бошқа ташкилотларнинг дастурларида мустақил
давлатчилик масалаларига алоҳида эътибор берилган эди. Бу ҳолат
жадидчиликнинг маърифатдан сиѐсатга томон йўл тутганлигини
билдирибгина қолмасдан, билки жамиятни тубдан ўзгартириш,
юрт мустақиллигини қўлга киритиш учун кураш бошланганлигини
ҳам англатар эди.
Жадидларнинг
Туркистондаги
бошқарув
тизимини
ўзгартириш ҳақидаги ғоялари ҳамда уларнинг амалий фаолияти
Ўзбекистоннинг янги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб
этади. ХХ аср бошларида Туркистон тараққийпарварлари мавжуд
тузумни ислоҳ қилиш, ҳалқимизни ривожланган миллатлар
даражасига кўтариш учун муҳим ишларни амалга оширдилар.
Атоқли жадид арбоблари Россия империясининг мустамлакачилик
сиѐсати, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидаги истибдод ва
зулмига қарамай ўзларининг ислоҳотларини амалга ошириш учун
курашдилар. Туркистоннинг идора усули қандай бўлиши керак,
деган саволга жадидлар ўша давр шароитидан келиб чиққан ҳолда
маданий-миллий мухторият идора усулини маъқул топдилар.
Февраль инқилобидан кейин ўлкадаги турли ижтимоий-
сиѐсий ҳаракатларнинг фаолияти кучайиб кетди. Хусусан, 1917
йилнинг 6, 9, 13 март кунлари Тошкентнинг эски шаҳар
аҳолисининг кўп минг кишилик намойишлари натижасида
Тошшаҳарижроқўм органи тузилди. 13 март куни Тошкентдаги
Жомеъ масжидида бўлиб ўтган мажлисда Тошшаҳарижроқўм
аъзолигига Шайхонтохурдан Убайдулла Хўжаев, Кўкчадан
Тошпўлатбек
Норбўтабеков,
Себзордан
Зайнутдинхўжа
Саримсоқхўжаев ва Бешоғочдан Абдусафихон Ғанихон ўғлини
сайлади. Ушбу мажлиснинг полиция тизимини тугатиш ва унинг
ўрнига маҳаллий аҳолидан муҳофизларни сайлаш ҳақидаги қарори
муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Шунингдек, 13 март мажлиси иштирокчилари Тошкент
жамоатчилик ташкилотлари ижроия қўмитасига ҳам делегатлар
сайлашди
ҳамда
эски
шаҳарнинг
барча
қисмларидан
кенгайтирилган ваколатли орган сайлашди. Энг муҳими бу орган
14 март куни тузилган янги ташкилотнинг ўзаги бўлди. Шу куни
187
Тошкентдаги Абдували ҳожи хонадонида халқ сайлаган
вакилларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиб, унинг таркиби
аҳолининг татар ва қозоқ қисми вакиллари ҳисобига кўпайганидан
сўнг 61 кишидан иборат бўлди. Бу ташкилотга ―Шўрои Ислом‖,
―Шўрои Исломия‖ (―Ислом совети‖ деб ном берилди).
Дастлабки пайтда бу ташкилот ҳам европалик, ҳам
мусулмон аҳоли томонидан самимий ижобий кутиб олинган.
―Шўрои Исломия‖ чинакам халқчил, империя бошқаруви
тизимларига муқобил бўлган демократик ҳокимият органи
бўлганлиги
боис
ўлка
аҳолиси
ташкилотнинг
ижроия
қўмиталарига турли илтимос ва шикоятлар билан мурожаат қила
бошладилар. Бу янги ташкилот европалашган Советлардан фарқ
қилган ҳолда, февраль инқилобидан кейин ҳам давом этаѐтган
ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш, мусулмон аҳоли ҳақ-
ҳуқуқларини тиклаш мақсадида тузилган бўлиб, ислом динига
эътиқод қилувчи маҳаллай аҳолидан сайланган депутатлар шўроси
эди.
Янги ташкилотнинг 14 март куни бўлиб ўтган биринчи
мажлисида уни 15 кишидан иборат бошқарув ҳайъатини тузилиш
тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқарув таркибига Абдувоҳид
Қори, Мунаввар Қори, Каттахўжа Бобохўжа ўғли, Мулла Ризо
Охунд, Абдусами Қори, Убайдулла Хўжаев кабилар кирдилар. 15
март куни Мунаввар Қори хонадонида бўлиб ўтган йиғилишда
―Шўрои Исломия‖нинг муваққат Низоми қабул қилиниб, унда
ташкилотнинг қуйидаги асосий мақсад ва вазифалари белгиланди:
1. Туркистон мусулмонлари орасида замонавий руҳдаги
илмий ва ижтимоий ислоҳотчилик ғояларини тарқатиш;
2. Ғоялар ва мақсадлар бирлиги асосида Туркистон
мусулмонларини жипслаштириш бўйича ишларни кучайтириш;
3. Хорижий юртлардаги давлат ҳокимияти тизими ҳақида
ахборот йиғиш ва таъсис мажлисига тайѐргарлик кўриш;
4. Тарғибот мақсадларида шаҳар, қишлоқ ва овулларда
мунтазам намойишлар ўтказиш;
5. Эски маъмуриятни истеъфога чиқариш ва янгисини
тайинлаш заруриятини тушунтириш;
6. Ўлкадаги турли миллий қўмиталар ва партиялар билан
алоқаларни йўлга қўйиш;
188
7. Мусулмон аҳолисининг эҳтиѐжлари ҳақида ўз вакиллари
орқали маълумотлар етказиш ва зарурият туғилганда улардан
ѐрдам сўраш.
Янги ташкилот тузилган дастлабки кунлардан бошлаб
ташкилот бошқарувининг махсус қарорига мувофиқ ўлканинг
барча вилоят ва туманларига тарғиботчилар юборилди. Улар
ўлканинг маҳаллий аҳолисига февраль инқилоби эълон қилган
озодликнинг моҳиятини тушунтириш, сиѐсий, диний, маданий ва
ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш учун ―Шўрои Исломия‖
ташкилотига бирлашиш каби тарғибот ишларини олиб бордилар.
Шунингдек, ―Шўрои Ислом‖, ―Нажот‖ ва ―Кенгаш‖ газеталари
янги ташкилотнинг органлари сифатида чоп этилиб, тарғибот-
ташвиқотдан ташқари уларнинг саҳифаларида маърифий
хусусиятдаги материаллар, маҳаллий аҳолининг сиѐсий онги ва
ижтимоий фаоллигини уйғотишга даъват этадиган мақолалар ҳам
чоп этиб турилди.
Буларнинг
натижаси
ўлароқ,
―Шўрои
Исломия‖
ташкилотининг фаолияти ўлкада кенг миқѐсда қўллаб-
қувватланди. Ушбу ташкилотнинг 8 апрелда бўлиб ўтган
мажлисида Ўшда, Андижонда, Скобелевда, Туркистонда, Марида
унинг кичик бўлимлари очилганлиги таъкидланди. Шунингдек,
апрель ойида маҳаллий жадидларнинг ташаббуси билан
Наманганда, Самарқандда, Қўқонда ва ўлканинг бошқа
шаҳарларида ҳам ―Шўрои Исломия‖ ташкилотлари ташкил
қилинди.
―Шўрои Исломия‖ жамиятининг ташкил қилиниши
Туркистоннинг сиѐсий ҳаѐтида муҳим воқеа бўлиб, бу ташкилот
ўлкада сиѐсий кучларни жойлаштиришга, ҳокимият тузилмалари
барпо этишга жиддий тузатишлар киритди. ―Шўрои Исломия‖
ташкилотининг халқ оммаси орасида таъсирини кучайиб бориши
Россиядаги каби иккиҳокимиятликни эмас, балки Туркистон
сиѐсий майдонида қуйидаги учта ҳокмиятни юзага келтирган эди:
1. Туркистон советлари – улар инқилобий демократиянинг
хоҳиш-иродасини ифодаловчи европалик ишчи ва солдатларнинг
органлари бўлиб, жамиятга таъсир ўтказиш учун реал кучга эга
эдилар. Шунинг учун ҳам улар Муваққат ҳукуматининг давлат
муассасалари ҳуқуқига эга бўлиш учун даъво қилардилар.
2. Ижроия қўмиталар - Советларга нисбатан аҳолининг
анча кенг ижтимоий қатламлари вакиллари бўлиб, улар таркибига
189
турли партиялар – меньшевиклар, эсерлар, советлар, жамоат
ташкилотлари, шу жумладан, миллий ташкилотлар ҳам ўз
вакилларини делегат қилиб юборган эдилар. Улар барча
демократик ташкилотларни бирлаштирувчилари сифатида иш
кўрдилар ва ҳудудларда Муваққат ҳукумат органлари ролини
ўйнашга даъво қилдилар.
3. ―Шўрои Исломия‖ ташкилоти – бу орган ташкилий
жиҳатдан шаклланиши пайтидаѐқ мусулмон аҳолисининг
ваколатли органлари сифатида тезда расмийлашиб, шу аҳолининг
хоҳиш-иродасини ифода этди ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя
қилди.
Таъкидлаш лозимки, Муваққат ҳукуматнинг Туркистон
қўмитаси (Советлар) ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтга,
ўлкани бошқариш масаласида маҳаллий аҳолига мухторият
бериш
ҳақидаги
хохиш-истакларга
мустамлакачилик
муносабатини сақлаб қолди. Шунга қарамасдан февраль
инқилобидан кейинги ўлка халқларининг асосий муаммоси –
ўлка мухторияти масаласига муносабат мусулмон съездлари кун
тартибидаги асосий масала бўлиб қолган эди. Фикрлар хилма-
хиллигига қарамасдан бу масала бошқа йиғинларда ҳам
кўтарилиб турди.
Воқеалар ривожланиши жараѐнида ўлкадаги маҳаллий
аҳолининг ижтимоий-сиѐсий фаоллиги ошиб бориб, шундай бир
шароитда ―Шўрои Исломия‖ ташкилоти ташаббуси билан 1917
йил 17 апрелда Тошкентда I Умумтуркистон мусулмонлари
съезди очилди. Бу съездда ўлканинг барча маҳаллий халқларидан
ваколатга эга бўлган 150 делегат қатнашди. Съезд ҳайъатига
Мунаввар Қори, Убайдулла Хўжаев, Шерали Лапин, Тошпўлат
Норбўтабеков, Заки Валидий, Содиқ Сатторов, Ислом
Шоаҳмедов, Абдураҳмон Ўразбаев, Абдулмажид Маҳмудов,
Серикбой Акаев, Аҳмадбек Қўйбоқаров, Собиржон Юсуповлар
кирдилар. Шунингдек съезд ишида Туркқўмита аъзолари
А.Давлетшин, С.Мақсудий, М.Тинишбоевлар иштирок этдилар.
Съезднинг кун тартибига қуйидаги масалалар:
1. Муваққат ҳукуматга муносабат билдириш тўғрисида;
2. Россияда давлатни ирода қилиш шакли ҳақида;
3. Таъсис мажлисига тайѐргарлик кўриш тўғрисида;
4.
Туркистондаги
маҳаллий
аҳолининг
муассасалари
тўғрисида;
190
5. Туркистондаги диний-шариат муассасалари ҳақида;
6. Мактаблар, мадрасалар ва вакфлар масалалари;
7. Молиявий ишлар тўғрисида;
8. Аввалги замонлардан қолган муассасаларни янгилаш
ҳақида;
9. Туркистондаги барча мусулмонларга раҳбарлик қилувчи
ислом диний бошқарувини тузиш тўғрисида;
10. Озиқ-овқат масаласи;
11.
Урушга муносабат ва фронт ортида (мамлакат
ичкарисида) хизмат қилувчилар ҳақида масалалар;
12. ―Шўрои Исломия‖ни ўлка миқиѐсида бирлаштириш ва
унинг ижроия қўмиталарга муносабати масалалари;
13. Россия Умуммусулмонлар съездига делегатлар сайлаш
ҳақида;
14. Ер-сув тўғрисидаги каби кўплаб масалалар киритилган
эди.
Россиядаги
бошқарувнинг бўлажакдаги шакли ва
Туркистон мусулмонларининг ташкилий жиҳатдан бирлашуви
масаласи диққат марказида турган ушбу съездда рус делегатлари
ҳам иштирок этганлар. Хусусан, Андижонда чиқадиган
―Туркестанский голос‖ газетаси муҳаррири Вадим Чайкин нутқ
сўзлаб, ―...Мен ҳар бир халққа федерация, кичик миллатларга эса
миллий-маданий мухторият берилиши тарафдориман‖, дея
таъкидлади.
Ушбу съезд 1917 йил март-апрель ойлари учун ниҳоятда
долзарб бўлган қарорни қабул қилиб, демократик ва федератив
тамойилларга асосланган, мусулмонларга тенг ҳуқуқлар берувчи
Россия конституциясини қайта ишлашни, Россиядаги барча
вилоятларга, жумладан, Туркистонга ҳам миллий-маданий
мухторият берилиши кўзда тутилган Федератив Демократик
Республикани тасдиқлаш ғояларини қўллаб-қувватлади.
Съезднинг сўнгги мажлисида миллий ҳаракатларга
уюшмаган, барча тарқоқ, бир-бири билан узоқ боғланмаган
мусулмон
жамиятлари,
қўмиталари
ва
иттифоқларни
бирлаштириш мақсадида Туркистон ўлка мусулмонлари шўроси
(Ўлкамусшўро)ни тузишга қарор қилинди. Ўлкамусшўронинг
1917 йил 12 июнда бўлиб ўтган мажлисида унинг Низоми қабул
қилиниб, унда бу ташкилот бирор-бир синф, партия ѐки
қабиланинг органи бўлмасдан, билки қонун чиқарувчи
191
ҳокимиятни амалга оширувчи ваколатли умуммусулмон
раҳбарлик органи сифатида тузилганлигига изоҳ берилган эди.
1917
йилнинг
кўкламида
Туркистон
халқларини
бирлаштириш йўлида муҳим қадам қўйилди. Умумминтақавий
кўламда мусулмонлар съездининг чақирилиши улкан воқеа
бўлиб, бу съездда Туркистон халқлари мухторият сари, ўз урф-
одатлари, анъаналари, турмуш тарзини ҳимоя қилиши ошкора
айтилди. Халқнинг ана шу манфаатларини ифода этувчи
Ўлкамусшўро ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилди. Аммо,
воқеаларнинг кейинги ривожи кутилган натижаларни бермади.
1917 йилнинг 1-11 майида Москвада Бутунроссия
мусулмонларининг I –съезди бўлиб ўтди. Унда Туркистон,
Бухоро ва Хивадан ҳам делегатлар иштирок этдилар. Съезд
мусулмон аҳолисининг ҳаѐти ва турмуш тарзи билан боғлиқ
кўплаб масалаларни муҳокама қилди. Съездда Бутунроссия
мусулмонлари Шўроси сайланиб, унинг ижроия қўмитасига
Туркистондан Убайдулла Хўжаев ва Ислом Шоаҳмедовлар
киритилди.
Съездда ижроқўм раиси Аҳмад Солиҳов (Цаликов) илгари
сурган: ―Тафовутлар сиѐсий ҳаѐтни ўта таранглаштириб юборади,
бу эса миллатнинг кучларини бўлиб ташлайди. Шу боис,
мусулмонлар
бирлашингиз,
демократия
байроғи
остида
бирлашиб, биз ўзимиз учун миллий ва маданий мухториятни
таъминлай оламиз‖, деган ғоялари катта аҳамиятга эга бўлди.
Шунга қарамасдан, съездда қабул қилинган қарорлар мусулмон
аҳолиси орасида турли-туман ижтимоий-сиѐсий оқимлар, ғоявий
қарашларнинг кўпайиб бораѐтганлигини кўрсатди. Айниқса,
миллий давлатчилик қуриш ҳақида ўткир бахслар бўлиб ўтиши
натижасида съездда иккита катта гуруҳ пайдо бўлди. Улардан
биринчиси Россия Демократик Республикаси таркибида
мусулмонларнинг ҳудудий-маданий мухторияти тарафдорлари
(―унитаристлар‖) бўлса, иккинчиси, Россия Федерацияси
таркибида мусулмон халқлари учун ҳудудий мухторият
берилиши тарафдорлари (―федералистлар‖) бўлдилар. Узоқ
тортишувлар натижасида ―федералистлар‖нинг қарори қабул
қилинишига муваффақ бўлинди. Съездда Таъсис мажлисига
сайловлар ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайѐрлаш бўйича
махсус комиссия тузилиб, унга Туркистон ўлкасидан Убайдулла
Хўжаев аъзо бўлиб кирди.
192
1917 йил 17 июлда Қозон шаҳрида II Бутунроссия
мусулмонлари съезди иш бошлади. Барча мусулмон халқларидан
260та делегат иштирок этган ушбу съезд, узоқ тортишувлардан
сўнг мусулмон халқларининг миллий тақдирини ўзи белгилаш
ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, мазкур қарорни амалий
жиҳатдан дарҳол бажаришга, ўз-ўзини бошқарувчи ташкилотлар
бўйича маҳаллий халқларининг аҳволи ҳақида Убайдулла Хўжаев
маъруза қилиб, у ўлкадаги мавжуд аҳволни, амалда ўлка
халқлари манфаатларини инкор этувчи эски сиѐсатни давом
эттираѐтган ишчи ва солдат депутатлари Советини фаолиятини
кескин танқид қилди.
1917 йилнинг 12-14 июлида Скобелев (ҳозирги Фарғона)
шаҳрида Фарғона вилояти мусулмон ташкилотларининг
қурултойи бўлиб ўтди. Демократик кайфиятда бўлган турли
мусулмон ташкилотларидан 137 киши қатнашган бу қурултойда
дастурий ҳужжат қабул қилиниб, унда Туркистон, Қозоғистон,
Кавказ ва Бошқирдистон учун миллий-ҳудудий мухторият,
Волгабўйи, Қрим татарлари ва бошқа туркий халқлар учун
миллий-маданий мухторият талаб қилинди. Шунингдек, ушбу
дастурда сайлов ҳуқуқи масалалари ҳам аксини топди.
Февраль инқилобидан кейин Туркистонда ошкора иш олиб
борган турли сиѐсий ташкилотлар ҳамда уларнинг йўлбошчилари
бўлган миллий зиѐлилар Туркистон бирлиги, миллат равнақи, эрк
ва озодлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш, биродарлик, миллат ва
Ватан манфаатлари йўлида бирлашиш ғояларини зўр бериб
илгари сурдилар. Аммо, афсуски ғоявий келишувга эришиш
мумкин бўлмади, бутунроссия миқиѐсида ҳам, Туркистонда ҳам
турли мусулмон сиѐсий оқимлари ўртасида зиддиятлар сақланиб
қолди. Шунингдек, Туркистондаги мавжуд сиѐсий кучларни
ажратиб ташлаган зиддиятлар миллий ғояни амалга ошириш
ғояларини қабул қилишдаги турли фикрликда, ўз тақдирини ўзи
белгилашнинг шакли, йўллари ва усулларига бўлган турли
ѐндашувларда ўз аксини топди.
Мавжуд келишмовчиликлар ва зиддиятлар натижасида
Туркистондаги йирик сиѐсий ташкилот бўлган ―Шўрои Исломия‖
иккига бўлиниб кетди. 1917 йил июнь ойининг ўрталарида бу
ташкилотдан ―Шўрои Уламо‖ ташкилоти ажралиб чиқди.
Шўроисломчилар каби туркистонлик уламочилар ҳам ислом
анъаналарига таяниб, ундан Россия мустамлакачилигига қарши
193
фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Бироқ, ―Шўрои Уламо‖ сиѐсий
бирлашмаси ўз фаолиятида кўпроқ феодал-диний қарашларни акс
эттириб, маиший ва ижтимоий ҳаѐтда илгари мавжуд бўлган
патриархал-феодал негизларни сақлаб қолиш, шариат қонунлари
тамойилларига таянувчи ислом давлатини барпо этиш тарафдори
бўлиб чиқди.
―Шўрои Уламо‖ ташкилоти аъзолари ислом дини номидан
сўзлаб, жамиятда демократик ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги ҳар
қандай ҳаракатларга кескин қарши чиқдилар. Улар европача
маданият кириб келишини мутлақо рад этишиб, барча
масалаларда аввало, шариат қонун-қоидалари устунлиги ғоясини
қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дин
арбоблари ва руҳонийлар ўша даврдаги Туркистон жамиятида
алоҳида мавқега эга эдилар. Бинобарин, дин пешволари ўлкадаги
мусулмон аҳолининг дунѐқараши, маънавий ва ахлоқий
қадриятларини шакллантиришга, ўлка аҳолисининг сиѐсий
эҳтирослари ва манфаатларига кучли таъсир кўрсатганлар. Аммо,
мусулмон уламоларининг сиѐсий қарашлари ва сиѐсатга
муносабати бир хил эмас эди.
Шунга қарамасдан, ғоявий қарашлар бир хил бўлмаса-да,
―Шўрои Уламо‖ ташкилоти аъзолари ўлка маҳаллий аҳолисининг
мустақилликка интилиш учун қилган ҳаракатларини маълум
даражада фаоллаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Улар озод
ва мустақил мусулмон давлатни таркиб топтириш зарурияти
ҳақидаги фикр ва ғояларни жамоатчилик онгига сингдирдилар.
Қўқонда ташкил этилган ―Шўрои Уламо‖ жамияти Низомида
жамият олдига қўйилган қуйидаги мақсадлар келтирилади:
1. Мусулмонларни ягона ташкилотга бирлаштириш учун
мутараққий-маърифий асосларда миллий-диний тафаккурни
оммалаштириш ва сиѐсий ҳаракатни шакллантириш.
2. Миллатлар ҳамда мусулмонларнинг аҳлоқий асосларини
вақтли нашрлар ҳамда доимий босма органлар йўли билан
муҳофаза қилиш.
3. Мусулмон фуқаролари орасида диний заминда юзага
келиши
мумкин
бўлган
ҳар
хил
шикоят
ва
англашилмовчиликларни ҳал этиш ва тушунтириш.
4. Мадрасаларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва тарбига
солиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш, уларнинг
194
тараққий этиши ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш ва муҳтожларга
ѐрдам кўрсатиш.
5. Илмий-маърифий фаолиятида ўзини кўрсатган муносиб
кишилардан ўқитувчилар танлаш ва тайѐрлаш.
Миллий тараққийпарварлар ва мусулмон уламолар
ўртасида ажралиш юз бериб, ғоявий қарашлар тўқнашуви
шароитида демократик руҳдаги ислоҳотлар тарафдори бўлган
миллий зиѐлилар бутун мусулмонларнинг бирлашуви шиори
билан чиқдилар. Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий дин ва
миллатни иттифоқ этишга, ислоҳотлар ўтказишга, зиѐли ва
тараққийпарварлар, бойлар ва уламоларни бирлаштиришга
чақирган бўлса, Фитрат, ―Ҳақ йўлида, дин йўлида, Ватан йўлида,
миллат йўлида, жадидмиз, қадиммиз, мулломиз, боймиз бир ерда
тўпланайлик‖, дея даъват этди.
1917 йил 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда ―Шўрои
Уламо‖
ва
―Халойиқ‖
жамиятлари
ташаббуси
билан
туркистонлик ва қозоқ мусулмонларининг съезди бўлиб ўтди.
Туркистон, Урал ва Тўрғай вилоятларидан 500дан зиѐд обрўли
делегатлар иштирок этган ушбу съезднинг бутун иши ўлкадаги
тарқоқ жамиятлар, ташкилотлар ва партияларни бирлаштириш,
ўлка миқѐсида бирлик ўрнатишга эришиш. Таъсис мажлисига
сайловлар ўтказиш, унга ғоявий қарашларидан қатъий назар,
россиялик мусулмонлардан муносиб номзодлар кўрсатиш
кайфиятида ўтди.
Съезд ―Шўрои Исломия‖ ва ―Турон‖ жамиятларини
тугатиб, улар ўрнига ягона ―Иттифоқи муслимин‖ сиѐсий
партиясини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу қарорда
―Шўрои Исломия‖ , ―Турон‖, ―Шўрои Уламо‖ – барчаси халқ
жамиятлари бўлиб, биргаликда ягона куч сифатида иш кўриш
вақти келгани алоҳида таъкидланди. Аммо, энг муҳими шунда
эдики, бу съездда қатор ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларга
кўра, ўлкада яшовчи барча халқларнинг миллий-маданий ўз
тақдирини ўзи белгилаши асосларида ташкил этилган,
демократик Россия республикаси таркибида Туркистон ҳудудий
мухтор федерациясини ташкил этиш дастури илгари сурилди.
―Улуғ Туркистон‖ газетаси хабарига таяниб қайд этиш лозимки,
съезд ―Мулла Муҳаммадхўжа эшон ва мулла Сиддиқхўжа
эшонларнинг бошқарув шакли ҳақидаги нутқларини тинглаб,
дуою ижобат ила Туркистон Мухториятини тайин этишга жазм
195
қилди. Бу эса Туркистон ўлкасининг маҳаллий ва миллий
мухторияти бўлиб, ўз ички ишларини мустақил ҳал этажагини‖,
билдирар эди.
Хуллас,
октябрь
тўнтаришига
қадар
Туркистон
жамиятининг сиѐсий майдонида иккита муқобил куч ва уларнинг
намоѐндалари шаклланиб бўлган эди. Улардан биринчиси ўлкада
демократик руҳдаги Туркистон мухториятини ташкил этиш
тарафдорлари бўлган ўлканинг илғор зиѐлилари ва демократик
кайфиятдаги уламолари бўлса, иккинчиси, биринчи кучлар
ғояларини бутунлай инкор этиб, ―Бутун ҳокимият советларга!‖
шиорини илгари сурган ҳамда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб
олиб, унга мутлақ ҳукмронлик қилмоқчи бўлган большевиклар
эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |