96
эгалланди. Бу қалъани бош қўмондон фон Кауфман ўзига
қароргоҳ қилиб, ичкари силжиш учун таянч пунктига
айлантирди. 1873 йил 29 май куни
русларнинг асосий кучлари
Хива остоналарида пайдо бўлдилар. Муҳаммад Раҳимхон II
Хивани ўз ихтиѐридаги кучлар билан мудофаа қилиб
бўлмаслигига кўзи етиб, Измиқшўр тарафидаги туркман овулига
кетишга мажбур бўлди.
Муҳаммад Раҳимҳон Хивага қайтиб келгунча босқинчилар
саройни талаб, барча қимматбаҳо буюмларни, 300 та қўлѐзма
асарни Петербургга жўнатдилар.
1873 йил 12 августда Гандимиѐн қишлоғида фон Кауфман
сулҳ шартномаларини Муҳаммад Раҳимҳон диққатига ҳавола
қилди. Бунга кўра Амударѐнинг ўнг қирғоқлари Россия ихтиѐрига
ўтди, рус кемаларини Амударѐ бўйлаб сузишлари учун барча
имкониятлар яратилди. Рус савдогарлари хонлик ҳудудида эркин
савдо қилиш, Амударѐнинг чап қирғоғидаги
савдо омборлари
қуриш ҳуқуқини олдилар. Хива хонлиги Россия вассалига
айланиб, хонлик зиммасига 2.000.000 сўмлик товон тўлаш
мажбурияти юкланди. Россия фуқароларига хонликда кўчмас
мулк сотиб олишга рухсат берилди.
Россия империяси Бухоро ва Хива хонликларига қарши
уруш олиб бораѐтган йиллари қўқон хонлигида чуқур сиѐсий ва
иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда эди.
1875 йилда атрофига 200 дан зиѐд кишини тўплаган
Пўлатхон Ўзганга келиб, хонга қарши катта хавф туғдирди.
Уларга қарши Хон Исо Авлиѐ, Абдураҳмон Офтобачи ва
Саримсоқ Эшикоғаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборди.
Бироқ 1875 йил 28 июлда йирик амалдорлар ўз қўшини билан,
Худоѐрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбек 5000
кишилик қўшини билан қўзғолончилар томонга ўтиб, бирлашди.
Аслида эса у империянинг тажовузига қарши кучларни
тўплашга уринди ва шу ўринда ўз ҳаракатини сўраб
Бухоро
амири ва Тошкентнинг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган
Саидазимбойларга хат жўнатди. қўқон хонлигидаги халқ
ҳаракатлари ва Худоѐрхоннинг қочиши орқасида юзага келган
оғир вазият рус ҳукуматига қўл келди. 1875 йил 20 августда
Кауфман
бошчилигидаги
қўшинлар
томонидан
Маҳрам
қаъласининг эгалланиши хонлик тақдирини узил-кесил ҳал
қилди. Насриддинхоннинг Кауфман билан келишуви халқнинг
97
қаҳр-ғазабини уйғотди. Пўлатхон атрофида тўпланган хоннинг
атоқли амалдорлари Андижоннинг Бўтақора қишлоғида
уни хон
деб эълон қилдилар. Кауфман Андижонга Троцкий ва Скобелев
бошчилигида катта қуролли кучларни юборди. Октябр ойи
бошларида Андижон руслар томонидан оѐқ-ости қилинди. Айрим
маълумотларга қараганда, Андижонда шахсан Скобелев
бошчилигида 20 минг киши ўлдирилган.
Пўлатхон Наманганда мағлубиятга
учрагач Асакада
ўрнашиб, курашни давом эттиради ва Ўш, Андижон, Марғилонни
эгаллайди. Шунингдек, Абдураҳмон Офтобачи ҳам душманга
таслим бўлди. 1876 йил 28 январида Учқўрғонда мағлубиятга
учраган Пўлатхон Олой водийсида сўнгги кучлари билан тор-мор
этилди. 1876 йил феврал ойида қўқон қамал қилингач
Насриддинхон таслим бўлди ва Абдураҳмон Офтобачи билан
Тошкентга жўнатилди. қўқон хонлиги тугатилиб, ўрнига Фарғона
вилояти
ташкил этилиб, унга генерал Скобелев ҳарбий
губернатор этиб тайинланди.
Do'stlaringiz bilan baham: