Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

 
 
Бухоро амири Музаффархон 
(1860-1885 йй.)
Амир Музаффар (1860-1885) 
ҳукмронлиги даврида қўшбеги 
лавозими 
Муҳаммадшобийга 
(1860-1882) тақдим этилади.
XIX аср давомида ва XX 
аср 
бошида 
дарҳақиқат 
қўшбеги қўлида барча ҳукм 
чиқарувчи ва қонун чиқарувчи 
ҳокимият мужассам бўлган.
Қўшбеги амир йўқ вақтида пойтахтда унинг ўринбосари 
ҳисобланар, барча ypyш ва сулҳ, молиявий аҳвол, хазина 
ҳаражатлари ва даромадлари, дунѐвий амалдорларни тайин этиш 
ва бўшатиш, танҳо ва унвонлар бериш, сарой хавфсизлиги ва 
бошқа масалалар ҳам унга боғлиқ эди. Унга кечки пайт 
Бухоронинг 11 та дарвозаси калити келиб топширилар, унинг ўзи 


54 
Бухоро вилояти (9 та туман) ҳокими ҳисобланар эди. Шунингдек 
барча вилоятлар, бекликлар ҳам унга бўйсунган. Унинг 
девонхонасидан барча фармон ва қарорлар чиқар, у ҳар куни 
амирга оғзаки ѐки ѐзма тарзда ҳисобот берар эди. Давлат муҳри 
ҳам унда сақланиб, хазина мухофазаси ҳам унга топширилган 
эди.
XIX аср 2-ярмидан бошлаб қўшбеги лавозимида шахслар 
ҳеч ҳам амирнинг рухсатисиз бирон бир ишга қўл урмас, энг 
кичик масалаларда ҳам унга бевосита мурожаат этишар, 
ҳақиқатда амирнинг садоқатли ҳизматкори сифатида тура 
бошлашган. Фақатгина давлат турли маҳкама ва вазирликларга 
бўлинмаганлигидан қушбегига кўплаб давлат функциялари 
топширилиб қўйилган эди. Империя босқинига қадар 
қўшбегининг фаолияти кўпроқ ҳарбий ишларга бош бўлиш 
ҳисобланар эди. Лашкарбоши ва тўпчибошилар қўшбегининг энг 
яқин ѐрдамчилари ҳисобланган. Агарда амир ҳам, қўшбеги ҳам 
пойтахтда бўлмай қолса тўпчибоши ўринбосар сифатида аркда 
қолган. 
Кейинги лавозим- девонбеги бўлган. Девонбеги (форсча- 
ҳукумат девонхонаси бошлиғи) ўрта асрларда аввал солиқ 
йиғувчи маҳкама бошлиғи ҳисобланган. Унинг ваколати тўлиқ 
солиқ ҳисоботи ҳамда унинг Қоракўлдаги сув тақсимоти 
назорати ҳам топширилган. Мирзо Бади-девон унга "буюк 
девонбеги" деб таъриф беради. Гоҳида олий (буюк) девонбегини 
вазир (молия вазири) деб ҳам аташган.
XIX аср 2-ярмидан унинг идорасида 100 тача амалдор 
машғул бўлганлиги маълум. У асосан молия ишлари билан 
машғул бўлиб, амирликдаги барча закот йиғувчиларнинг ҳам 
бошлиғи ҳисобланар эди. Шунингдек у барча вилоятлардаги 
девонбегиларнинг ҳам бошлиғи
эди. Олий қушбеги йўқлиги 
вақтида, қуйи-қўшбеги, яъни девонбеги унинг ваколатларини ўз 
зиммасига олар, ҳукмдор йўқлиги вақтида кўп холда қушбегийи-
боло билан биргаликда ҳокимиятни бошқарар эди. 
Парвоначи (форсча — хон буйругини етказувчи (приказчик) 
лавозими одатда девонбегидан сўнг турган бўлса-да (XVIII аср 
сўнгги - XIX аср бошлари), кейинчалик у фахрий мансаблардан 
бирига айланиб қолади. Парвоначининг асосий вазифаси амир 
чикарган фармон ва ѐрликларини, мансабдор, зодагон ва 
бошқаларга яъни, эгаларига топшириши эди. У ѐки бу мансабга 


55 
эришганлар, парвоначидан ѐрлиқ ва сарполар олгач, ўз 
саллаларида ушбу ѐрлиқни намойишкорона 3 кунга қадар тиқиб 
юрганлар.
Додҳоҳ (форсча - талаб этувчи, адолат қидирувчи, даъвогар) 
амали XVII-XVIII асрлардаги муҳим лавозимлардан бири бўлиб, 
амир ҳузурига шикоят, арзлар билан келувчиларни қабул этар, 
уларни оғзаки ѐки ѐзма тарзда ҳукмдорга тақдим этар, 
шикоятчиларга гоҳида амир номидан жавоб берар эди. Додҳоҳ 
амали кейинчалик ўз аҳамиятини анча йўқотиб, мингбошиларга 
бериладиган унвон даражасига тушиб қолган. Додҳоҳ ҳарбий 
шахс сифатида саройда ўз ўрнини сақлаб қолган. 
Кўкалдош (туркийча- эмикдоши) мамлакат миқѐсидаги 
хавфсизлик ҳизматининг бошлиғи бўлиб, бу лавозимга ўта 
ишончли киши тайин этилган. 
Иноқ (туркийча-ишончли вакил, садоқатли, дўстона одам) 
мансаби иккига катта ва кичик иноқларга бўлинган. Катта иноқ 
(иноқи 
калон) 
ҳукмдор 
иши, 
амру-фармонларини 
ва 
буйруқларини тегишли киши ва маҳкамаларга етказувчи, амир 
қабулига муяссар бўлганларни унинг ҳузурига киритувчи 
мансабдор шахс бўлса, кичик иноқ (иноқи ҳурд) амир қутисига 
масъул, унинг номига келган хат ва номаларни олиб, уни ҳукмдор 
рухсати билан овоз чиқариб ўқиш учун муншийга топширувчи 
шахс бўлган. 
XIX аср 2-ярмига келиб муҳим мансаблардан бири 
тўпчибошийи-лашкар бўлиб қолди. У олий ҳарбий унвонлардан 
бири ҳисобланиб, XVII-XVIII асрлардан бошлаб унинг аҳамияти 
ўсиб борди. XVIII аср сўнггида у ишончли вакил сифатида 
"баъзида ҳукмдор суҳбатида ўтириш шарафига муяссар бўлади", 
дейилади. Тўпчибошийи-лашкар Бухоро шаҳри гарнизонининг, 
хонликдаги артиллериянинг ҳамда ҳарбий қисмлардаги қўшин 
бошлиқларининг раҳбари ҳам эди. Уни кўп ҳолла ҳарбий вазир 
(вазири -харб) деб аташар эди. Тўпчибошийи арки-олий-қалъа 
артиллериясининг бошлиғи пойтахт қалъасининг коменданти 
ҳисобланган. 
Шунингдек, амирликда ундан ташқари, бош ҳожа (ҳарам 
ходимлари бошлиғи), меҳтар (закот ва бошқа ишларга масъул), 
юртчи (ободончилик ва кўчалар орасталигига масъул), эшик oғa- 
боши, мироҳур (ҳукмдор отхонаси бошлиғи), шиғовул (чет эллик 
меҳмон, элчилар қабулини уюштирувчи), мирзабоши, хазиначи, 


56 
қўрчибоши, чуҳра оғaбоши (хон шахсий соқчилари бошлиғи), 
жарчи, тавочи (ҳарбий хабардор), баковулбоши, қоровулбеги, 
дастурхончи, жевачи (ҳарбий қурол-аслаха омбори бошлиғи), 
тўқсоба (ўз байроғига эга бўлган ҳарбий бўлинма бошлиғи) 
баҳодир ва бошқа унвону-мансаблар, лавозимлар ҳам бўлган. 
"Мажма ал-арқам" асарида жами 30 тадан зиѐд унвон, лавозимлар 
номи санаб келтирилади. Лекин, XIX аср 2-ярмига келиб 
юқорида таъкидланганидек, уларнинг кўпчилиги ўз аҳамиятини 
йўқотади, расмий даражадаги лавозимларга ѐки фахрий 
унвонларга айланиб боради. Диний уламолар, рухонийлар 
амирликда алоҳида тоифа бўлиб, амир хузурида тўн устидан 
белбоғ тақмайдиган ягона шахслар ҳисобланар эдилар. 
Диний уламолар ичида энг катта ва обрўли шахс-
шайхулислом ҳисобланар эди. Шайхулислом (арабча — 
мусулмон, ислом жамоасининг бошлиғи) маросим, тантана ва 
қабулларда амирнинг ўнг тарафида биринчи бўлиб ўтирар, 
жамият ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида катта роль ўйнар эди. 
Шайхулислом лавозимига келиб чиқиши сайидлардан бўлган, 
тафсир, фиқҳ, ҳадис ва бошқа диний илмларни мукаммал 
биладиган киши тайин этилган. Амирликда Хожа Аҳрор валий 
авлодидан бўлган шахслар асосан шайхулислом лавозимига 
ўтирар ва XVIII аср оҳирларига қадар бу ҳолат давом этган. 
Шайхулисломдан кейинги даража - қозикалон лавозими 
ҳисобланган. Қозикалон (арабча-форсча-қози ул-қурот, олий 
қози) - амирликнинг олий судьяси (ҳаками) - умумий суд, 
ижтимоий адолат билан боғлиқ масалалар, мусулмонлар, 
биринчи навбатда мискинларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 
мадрасалардаги вақф ишлари, карвонсаройлардаги тартиб ва 
бошқалар унинг ваколатига кирган. Унга ҳарбий ишлар қозиси- 
қози аскар ҳам бўйсунган. XIX аср 2-ярмидан қозикалон 
лавозими амалда энг катта диний лавозимга айланиб бориб, 
шайхулислом даражаси эса расмий унвонга айланиб қолди.
Муфтий (диний унвонлардан бири, асосан ривоят ва 
фатволар билан таъминловчи)лар ичида аълам (арабча - энг 
ўқимишли, энг кўп билувчи) лавозими алоҳида аҳамиятга эга 
бўлиб муфтийларнинг бошлиғи, у ѐки бу масала юзасидан 
чиқарилган фатво аълам муҳридан сўнггина кучга кирар эди. 
Аъламлик лавозимига диний ва дунѐвий билимларни пухта 
билган мударрислар асосан тайин этилар эдилар. Аълами-муфтий 


57 
қозикалоннинг маслахатчиси ҳисобланар эди. Бухорода одатда 
қозиқалон ҳузурида 14 та муфтий фаолият кўрсатган. 
Раис (муҳтасиб, арабча- бошлиқ) -лавозимига ҳам асосан 
сайидлардан бўлган шахслар тайин этилар эди. Раислар ҳар бир 
вилоят, шаҳар, қишлоқларда ҳам мавжуд эдилар. Уларнинг 
ваколатларига: шариат, аҳлоқ-одоб қоидаларига аҳолининг, 
лавозимдаги шахсларнинг қатъий амал қилишини, бозор, савдо-
сотиқ ишларида ҳалоллик, тўғриликка эътибор қилиш, тарозидан 
уриб қолиш, тоат-ибодатларни вақтида адо этиш, ташқи кийимни 
назорат этиш, мактаблар ишини олиб бориш вазифалари кирар 
эди. Бош раис-эшон раис ѐки раис- ум-шариат деб номланган. 
Раис пойтахт Бухорода эрталаб ва кечки пайт одатда назорат 
билан юрган. Унинг жойда жазолаши 39 даррадан ошмаслиги 
қоида ҳам қилиб қўйилган эди. 
Вақф ишларига масъул эса садр лавозимидаги шахс бўлган. 
Ҳар бир лавозимдаги кишининг ўринбосари (ноиб) ва ўз 
маҳкамаси бўлган. Диний даражадаги шахслар, руҳонийларнинг 
таъсири амирликда катта бўлган. 
Ўз вақтида Самарқанд ва Бухоро вилоятлари туманликларга 
бўлинган. Туман раҳбари- доруға деб юритилган. Бекнинг ўз 
ноиби (ўринбосари) бўлган. Узоқроқ ерлардаги ишлар назорати 
одатда унга топширилган. Бекни, албатта, амир ўз фармони билан 
тайин этар эди. Одатда беклар қўпол хато, фитнага 
аралашмасалар, 
умрларининг 
охиригача 
фаолият 
кўрсатаверганлар. Беклик одатда бир неча амлоқдорликларга 
бўлинган. Бекларнинг ўз маҳкамалари мавжуд бўлиб, у ва унинг 
қул остидаги амалдорлари давлат хазинасидан маош олмас 
эдилар. Одатда, улар маҳаллий аҳолидан олинадиган турли солиқ 
ва тўловлар эвазига кун кечирар эдилар. Бек солиқларни бир 
меъѐрда, тўлиқ йиғиб олинишига, амир ҳузурида ўзи масъул ва 
жавобгар эди. Бек ҳузурида маҳалла бошлиги - шогирдпеша ва 
диний уламолар бўйича масъул-мулозимлар хизмати ҳам мавжуд 
эди. Бекликдаги раис лавозимидаги шахс одатда бош раисга 
бўйсунган. Миршаблар ҳам одатда раис хизматида бўлганлар. 
Бекнинг кичик отряди- навкарлари одатда 10-12 киши атрофида 
бўлиб, уларнинг бошлиғи ясовулбоши ҳисобланар эди. Одатда 
бек қароргоҳи ѐнида зиндон ва кичик қамоқхона ҳам мавжуд 
бўлган. Уруғларнинг бошлиқлари эса бий (бек) ѐки элбоши деб 
юритилган. Уруғ-қабила мулкини тақсимловчилар ҳам одатда 


58 
бойлар бўлган. Уларнинг таъсири ва бошлиғи ўз уруғлари ичида 
баланд бўлиб, марказий ҳокимият заифлашиши пайтида айниқса 
улар мустақил ҳаракат қилишар эди. 
Юқорида қайд этилганидек, Бухоро амирлигидаги яна бир 
эътиборга молик муҳим масала - бу ҳарбий қўшин масаласидир.
Қўшин одатда 2 кисм: амир ҳузуридаги отлиқ гвардия-
навкарлар ва уруш бошлангудек бўлса халқдан йиғиладиган 
ѐлланма қўшиндан иборат бўлган (қорачерик, қорақозон, 
қилкқўйруқ). Қорачерик — оддий халқдан тўпланган ѐлланма 
пиѐда қўшин, унинг устига ўз меҳнат қуроллари, баъзан камон-
ўқ, найза билан қуролланган бўлар эдилар. Навкарлар эса отли 
бўлиб, уларнинг қурол-яроғлари қорачерикдан кескин фарқ 
қилар, моддий таъминотлари ҳам амир томонидан кафолатланар 
эди. Баъзи маълумотларга кўра XIX аср бошидаги навкарларнинг 
сони 3600 тача бўлган. 
Амир Насрулло (1826 — 1860) ҳукмронлиги даврида 
мунтазам қўшин юзага келган. 1834 йили Бухорода бўлган 
П.Демезон амирликда 19.000 ѐлланма аскар мавжуд бўлган деб, 
ѐлланма аскар берувчи ҳудудларни санаб ўтади. Жумладан, 
Бухоро вилояти -12.000, Самарқанд - 2500, Қарши - 2500, 
Маймана - 1000, Қоракўл - 1000та аскар бериши лозим бўлган. Бу 
ҳарбий кучлар чегара қўрғонлари ва асосий шаҳарларда 
жойлаштирилган. Ундан ташқари туркманлар қўшимча равишда 
18.000 ўз ҳисобларидан ҳарбий аскарлар тайѐрлаб туришлари 
керак бўлган. П.Демезон Насруллонинг 1833 йили Шаҳрисабзга 
юришини таъкидлаб, амир фақатгина 5.000 киши йиға олганлиги 
ва шунча туркманлардан аскар олинганлигига тўхталиб, озиқ-
овқат тақчиллиги сабаб бу юриш уч ҳафтада тугаганлигини 
алоҳида қайд этиб ўтади. Оддий аскарлар йилига тахминан 150 
рус рубли (тахминан 187,5 Бухоро тангасига тенг) ҳисобида маош 
олган. Унинг бир қисми пул, бир қисми маҳсулот ҳолатида 
берилган. Пилта милтиққа эга бўлганлар тўфангчи ва ботирлар 
деб юритилган. П.Демезоннинг маълумотига кўра пойтахтда 8-
10 та замбарак мавжуд бўлган. Йилда бир маротаба амир 
қўшиннинг умумий кўригини ўтказган. Кўрик вақтида ҳамма 
ҳарбийлар мукофотланган, оддий аскарларга эса 10 тангадан 
мукофот берилган. 
Маълумотларга кўра, доимий қўшин-сарбозлар 1837 йили 
рус асирлари ва форс қуллари иштирокида ташкил этилган. 


59 
Аввал бошида сарбозлар батальони 800 кишидан иборат бўлиб, 
қўшимча 250 чоғли кишилардан тўпчилар гуруҳи-артиллерия 
ташкил этилди. Сарбоз ва тўпчилар мовутдан қизил, қора, сариқ 
рангдаги формалар, эчки юнгидан қилинган шалвар ва чарм 
пойафзал, бош кийим билан таъминланадиган бўлдилар. 
Сарбозлар батальони- Ўрта Осиѐдаги I-доимий қўшин эди. Улар 
жойлашган казарма Бухоронинг Ўғлон ва Талпоч дарвозалари 
оралиғида эди. Ҳар бир capбозга амир томонидан уй-жой қуриб 
берилиб, тез орада "Сарбозхона" деган янги мавзе ташкил топди. 
Сарбозлар сонининг ўсиши билан ҳар бир батальон 700 кишидан 
иборат бўлиб, улар ўз навбатида 7 та рота (даста)га бўлинар 
эдилар. Ҳар бир рота 2 қисмга ажралган (ним даста), улар эса 4 та 
взвод (расад) ва 8 та ярим взвод (бара)лардан иборат бўлган. 
Одатда 
ротага-юзбоши, 
унинг 
ѐрдамчиси 
қоровулбеги, 
взводларга-панжагбоши 
бош 
бўлиб, 
унинг 
ѐрдамчиси 
панжагбоши ҳур бўлган.
1856 йилдан бошлаб эса capбоз ва тўпчиларга 3 ойда бир 
маротаба тўланадиган ойлик маош миқдори: оддий сарбозга - 1 
тиллодан бир ойига, даҳбошларга - 1,5 тиллодан пул берилган. 2 
та туман даромади бевосита сарбозлар эҳтиѐжига кетган. Бу 
даромадларни сарбозлар бошлиғи тақсимлаган. Зобитлар ойлиги 
қуйидагича бўлган: 
Ойига: юзбоши - 6 тилло (24 с. кумуш пул) 
Қоровулбеги-4 тилло ( 18 с. кумуш пул) 
Панжагбоши -85 танга (17 с. кумуш пул) 
Панжагбоши ҳур - 50 танга (10 с. кумуш пул) 
Бош лашкарбоши йилига 2000 тилло танга ойлик даромад 
олган. Унга Бўстон қишлоғи ва Қалъаи-сиѐҳ қишлоғида 
жойлашган 20 та тегирмон фойдаси ҳам келиб тушган. 
Жами амир иҳтиѐрида шу вақтда 50 та замбарак бўлган. 
Қурол-яроғ тайѐрлаш учун қўрғошин эса асосан Ғузордан 
олинган. Қуролларнинг аксарият кўпчилиги Самарқандда 
ишланган, Қаршида эса кўплаб хусусий қурол-аслаҳа омборлари 
мавжуд бўлган. Юришлар вақтида сарбоз, тўпчи ва зобитларга 
алоҳида озиқ-овқат пули ҳам берилган. Махсус артиллерия парки 
мавжуд бўлиб - у корхона номи билан юритилган. Сарбозлар 
одатда санчиқли, пилта милтиқлар билан, тўпчилар-тўппонча ва 
рус кавалерия қиличлари билан қуролланганлар. Шунингдек, 
зобитларда санчиқсиз қуроллар, юзбошиларда икки ўқли 


60 
милтиқлар, тўппонча, кумуш ҳалли бухороча қиличлар ҳам 
мавжуд бўлган эди. Сарбозларнинг асосий фаолияти тўпчиларни 
ҳимоя қилиш, жангга олдинги сафларда кириш билан 
характерланар эди. Шунинг учун ҳам кўпчилик юришларда 
сарбозларнинг маълум қисми кирилиб кетар эди. Масалан, 1842 
йилги Қўқон, 1855 йилги Шаҳрисабз юришларида сарбозларнинг 
деярли ярми қирилиб кетади. 
Армияда тартиб-интизом анча заиф бўлган. Қўшин, 
жумладан сарбозлар ҳам юришларда ўзларининг эътиборларини 
талончилик, бойишга қаратганлар. Мисол учун, 1842 йилги 
амирнинг Қўқон юриши вақтида Абдусамадхон бошчилигидаги 
сарбозлар Қўқон хони Муҳаммад Али саройини шафқатсиз 
тарзда талон-тарож қилдилар.
XIX аср I-ярмида амирликда уруш пайтида сунъий тарзда 
барпо этилган, душман кириб келишига қарши окоплар, сув 
тўлдирилган хандақлар ҳам барпо этила бошлаган. Масалан, 
Шаҳрисабз беги Хўжақул 1845 йили амирнинг Шаҳрисабзга 
юришида Шаҳрисабз, Ўртақўрғон, Шаматон, Китоб атрофлари 
бўйлаб шундай хандакларни барпо этган. Шу вақтда шаҳарларда 
мустаҳкам мудофаа истеҳкомларини барпо этишга ҳам алоҳида 
эътибор берилган. Айниқса Ўратепа мудофаа истеҳкомлари анча 
машҳур бўлган. 
Амир Музаффар (1860-1885) ҳукмронлигининг бошланиши 
қўшин таркиби, унинг сифат даражасига ҳам таъсир кўрсатади. 
Насрулло даврида барпо этилган озми-кўпми қўшин янада 
кўпроқ 
заифлашиб, 
ўткинчи 
лашкарбошилар 
(Шохруҳ, 
Усмонбек) қўлига тушиб қолади. Гарчи ўзига хос ривожланиш 
тарзи давом этаѐтган бўлса-да, ўзаро ички низолар, сиѐсий 
парокандалик, бидъат-ҳурофот ҳукмининг ўсиши, замонавий 
тараққиѐтнинг инкор этилиши, жаҳон цивилизациясидан 
узоқлашиш, ҳукмдорларнинг эса шу йўл сиѐсати томон юз 
тутишлари, мамлакат, халқ манфаатларини биринчи ўринга қўя 
билмасликлари туфайли ҳам Бухоро амирлиги бошқа ўзбек 
хонликлари сингари Россия империяси мустамлакаси домига 
тушиб қолди. 


61 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish