Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Ўзбекистонда демографик жараѐнлар



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

 
4. Ўзбекистонда демографик жараѐнлар.
Сохта "урбанизациялаштириш". 
 
Совет давридаги урбанизация жараѐнини таҳлил қилиш бу 
масаланинг мураккаблигини ва кўп қиррали эканлигини 
кўрсатади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Ўзбекистон 
саноатининг ривожланиш даражаси эвакуация қилинган ва шу 
ерда қолдирилган корхоналар ҳисобига анча ошди. 1945-1950 
йилларда Оҳангарон кўмир хавзаси, Фарҳон ГЭСи, Оҳангарон 
металлургия комбинати ишга туширилди, кўпгина корхоналар 
кенгайтирилди ва реконструкция қилинди. Кейинги йилларда 
ишга туширилган корхоналар орасида Олтинтопган мис 
комбинати, Оҳангарон цемент, Попдаги резина буюмлари заводи, 
Чирчиқдаги кийин эрийдиган ва иссиққа чидамли металлар 
комбинати, Фарғона ва Навоий азот ўғитлари заводларининг 
биринчи навбати, Оҳангарон ГРЭСи, табиий газ билан 
ишлайдиган Тошкент ва Навоий ГРЭСлари қурилиши авж 
олдирилди. Чирчиқ электрокимѐ комбинати, Самарқанд ва Қўқон 
суперфосфат заводлари ишга туширилди. 
Бундай корхоналарнинг барпо этилиши натижасида, 
саноатнинг янги ва мавжуд тармоқларида ишлаш учун совет 
республикаларидан кўплаб ишчи, техник ва мутахассислар 
кўчириб келтирилди. Биргина 1959-1962 йиллар мобайнидаги 
миграция натижасида Ўзбекистон аҳолиси меҳнатга қобилиятли 
эркак ва аѐллар ҳисобига 133226 кишига кўпайди. Ушбу ҳолат ўз 
навбатида республикада меҳнат ресурсларининг кўпайишига, 
турли миллат ва элат вакиллари сонининг ўсишига сабаб бўлган. 


392 
Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон ҳудудида вужудга 
келган шаҳарлар ўзига хослиги билан ажралиб турар эди. Совет 
ҳокимиятининг иқтисодиѐти умумиттифоқ манфаатларини 
кўзлаб, Ўзбекистонни хом ашѐ етказиб берувчи ҳудудга 
айлантирди. Натижада катта ҳудудларда қўриқ ва буз ерлар 
ўзлаштирилиб, пахта майдонларига айлантирилди. Қишлоқ 
хўжалигида пахтачилик асосий тамоққа айлантирилиб барча 
ҳудудларда пахтани дастлабки 
қайта ишловчи саноат 
корхоналари ишга туширилди. Совет ҳокимияти йилларида 
Ўзбекистон иқтисодий ҳудудларга ажратилган ва булар 
жумласига: Тошкент иқтисодий ҳудуди (Тошкент, Сирдарѐ), 
Фарғона иқтисодий ҳудуди (Фарғона. Андижон, Наманган), 
Жанубий-ғарбий 
иқтисодий 
ҳудуд 
(Бухоро, 
Самарканд, 
Қашкадарѐ, Сурхондарѐ), Қуйи Амударѐ иқтисодий ҳудудига 
(Хоразм, Қорақалпоғистон) киради. 
Ҳар бир ҳудуднинг табиий шароити, жойлашиши, табиий 
бойликлари, аҳолисининг миллий ва жинсий таркиби ҳисобига 
олинган ҳолда янги шаҳарлар қурилди. Совет ҳокимиятининг 
шаҳарлар қуришдаги асосий хусусияти аҳолиси 100 минг 
кишидан иборат бўлган кичик ва ўрта шаҳарларга эътибор 
қаратилганидир.
1970 йилга келиб шаҳарларинг 90 фоизини кичик ва ўрта 
шаҳарлар ташкил этган. XX аср 50-йилларида Мирзачул 
ўзлаштирилиб Янгиер шаҳрига, Қизилқум чўлида эса Навоий 
шаҳрига асос солинди. 1959 йилларда вужудга келган шаҳарлар 
асосан халқ хўжалигида ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳудудий ва 
тармоқ соҳалардаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда 
бунѐд этилди. Республикада шу йилларда вужудга келган 
шаҳарлар сони 10 тага кўпайди.
Мирзачўл ҳудудида маъмурий марказ Гулистон шаҳри 1959 
йилда вужудга келди. 1963 йилда Сирдарѐ вилояти ташкил 
этилиши билан қайта ташкил топган Гулистонда саноат 
корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган. Шаҳарда пахта тозалаш, ѐғ-экстрация, 
сут заводлари ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта 
тайѐрловчи завод ва фабрикалар ишга туширилди, Шунингдек, 
Сирдарѐ вилоятида Ширин ва Бахт шаҳарларига асос солинди. 
Умуман, Ўзбекистонда XX асрнинг иккинчи ярмидан 
кейинги йилларда бунѐд этилган шаҳарлар совет ҳокимияти 


393 
саноатлаштириш сиѐсатининг узвий давоми бўлди. 1939-1959 
йиллар аҳолини рўйхатга олиш оралиғида 54 та шаҳар ва 
шаҳарчалар вужудга келганлиги аниқланган, Бу даврда шаҳар 
типидаги шаҳарчалар сони 1939 йилгача бўлган даврда 110 тани, 
1959 йилгача бўлган даврда эса уч баравар кўпроқни ташкил 
қилди. 1959-1969 йиллар оралиғида таркиб топган шаҳарлар 
саноатлаштириш жараѐнида вужудга келган. Ўзбекистонда 1970 
йилдаги аҳолини рўйхатга олиш якунига асосан катта 
шаҳарларинг ўсганлиги кўринади. Уларнинг умумий сони 5тадан 
8тага кўтарилди. Тошкентдан ташқари (1385 минг) Самарқандда 
(267 минг), Андижон (188 минг), Қўқон (133 минг), Бухоро (112 
минг), Фарғона (110 минг), Чирчиқ (107 минг) кўп аҳолига эга 
шаҳарлар вужудга келди. Ўзбекистонда шаҳарлар сони 70 
йилларда 1,5 бараварга кўтарилди, 50 та янги шаҳарлар вужудга 
келди.
Мазкур 
шаҳарлар 
ташкил 
этилиб 
Ўзбекистонда 
шаҳарлашиш жараѐнини кучайтирган бўлса-да, лекин улардаги 
ишлаб чиқариш марказ манфаатларига бўйсундирилган эди. 
Республиканинг аграр минтақа бўлганлиги ҳам бу шаҳарлар 
атрофида янги ерларнинг ўзлаштирилишига замин ҳозирлар ва бу 
ерда асосан пахтачиликни устаси булаган туб жой вакиллари 
жойлашган эдилар. 
Маълумки, Ўзбекистан ССР иттифоқдош республикалар 
орасида демографик жараѐнлар тез суръатлар билан ўсиб 
бораѐтган республикалар қаторига кирар, бу аҳвол миллий 
сиѐсатга ҳам жиддий таъсир этар эди. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.А.Каримов таъкидлагандек, "Россия империяси, 
сўнгра эса совет давлатининг аниқ мақсадга қаратилган миграция 
сиѐсати Марказий Осиѐ минтақаси аҳолисининг полиэтник 
таркиби янада ҳилма-ҳил бўлишига олиб келди". 1989 йилда 
ўтказилган бутуниттифоқ аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, 
Ўзбекистон ССРда 120 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат 
қилган. Республика аҳолиси 1979 йилда СССР аҳолисининг 5,9 
фоизини, 1989 йилда эса 6,9 фоизини ташкил этган. Шу йиллар 
ичида РСФСР, Украина, Белоруссия аҳолиси ўрта ҳисобда бир 
фоиздан камайган. Республика аҳолиси ичида нисбатан 
кўпчиликни ташкил этувчи миллатларнинг салмо
г
и эса 
қуйидагича бўлган:

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish